Мурожаат ва муносабатга бир ой бўлди, лекин "Хабарлик"да ўзгариш йўқ
Бундан бир ой аввал Шаҳрисабз шаҳридаги Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман суди (Ипак йўли кўчаси, 158-уй) биноси орқасидаги кўпқаватли уйларга олиб борувчи ички йўллар абгор ҳолатда экани ҳақида хабар эълон қилинган эди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати @KESHNEWS каналида ёритилган танқидий мақола юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтиб, Хабарлик МФЙ ҳудудида тез орада бу масала ҳал этилиши ҳақида маълум қилган эди. 13 декабрь санасида эълон қилинган муаммо ҳақида ҳокимлик 14 декабрда хабардор бўлган бўлса, шу куннинг ўзида зудлик билан масала ўрганилган. Бироқ мана қарийб 1 ой вақт ўтдики ушбу ҳудудда ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.
Нашримиз манбааси маҳалладаги ҳолатни ўрганган ва у ерда аҳвол аввал қандай бўлса, шундайлигича қолганини фотосуратга муҳрлади.
Шаҳар ҳокими Т.Каримовдан масалани сектор бошлиқлари ўз вақтида ҳал этишларини назоратга олишларини сўраймиз.
Каналга уланиш👇https://t.me/keshnews