platforma.uz dan repost
Жаноб Равшан Изамов, 20 миллиард сўмнинг ҳисобини беринг!
Ушбу постни охиригача эринмай ўқиб чиқинг. Шунда сиз халқ пули қандай талон-тарож қилинаётгани ҳақида яна бир кичик саҳнага гувоҳ бўласиз. Демак, кетдик.
Бундан роппа-роса икки йил олдин Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди.
Унга кўра, Палата раиси вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилиб, раис ва ёрдамчи ходимлардан ташқари, 74 та штат бирлиги, Палатанинг ҳар бир ҳудудий бошқармасига эса 20 нафардан ходим ажратилди.
Палатанинг ўзига 6 та, шу жумладан, 4 та шахсий, 1 та юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сотиб олиш ва сақлашга лимит ажратилди.
Ҳудудий бошқармаларга ҳам биттадан хизмат автотранспорти берилди.
Хомчўт қилиб қаралганда, Палатани сақлаб туриш учун Давлат бюджетидан ҳар ойда ўртача 1 млрд. сўм атрофида маблағ сарфланиши маълум бўлади.
Айтилишида тилни қийнаворадиган бу миқдор инсоф билан айтганда, минглаб камхарж оилалар рўғорининг пилигини кўтариб юбориши ёки шу бир ойлик харажатга ўнлаб кичик корхона очиб, юзлаб одамни ишли қилиш мумкин эди. Бироқ биз палата очдик.
Айни дамларда давлатнинг шунча пулини харж қилиб деярли исроф этаётган бу Палата нима учун ташкил этилган эди? Бунга жавоб қарорда бор.
Президент Палата олдига 13 та ўта муҳим вазифа қўйган эди. Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, бугунги кунга қадар бу вазифаларнинг бирортаси уддаланмаган ва умуман бажарилмаслиги эҳтимоли катта.
Келинг, шу вазифалардан фақатгина биттасига тўхталиб ўтайлик. Қарорда шифокорлар ва провизорларни рўйхатга олиш тизимини жорий этиш, шунингдек, умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш топширилган эди.
Унга кўра 2021 йил 1 январдан шифокорлар ва провизорларнинг Миллий палатада рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланади.
Бунинг учун 2019 йил ноябрь ойига қадар Миллий палатада шифокорлар ва провизорларни тоифалар кесимида рўйхатга олиш тартибини тасдиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши шарт эди. Афсуски, бундай ҳужжат қабул қилинганлигидан бизнинг хабаримиз йўқ.
Бугун, белгиланган муддатдан бир йил кечиктириб бу тартибни бугун тасдиқласак ҳам, у белгиланган тартибга кўра камида уч ойдан кейин кучга кириши керак.
Биз қачон республикамизда фаолият олиб бораётган барча шифокор ва провизорларни рўйхатини шакллантирамиз-у, уларни рўйхатга оламиз. Ахир сони 100 мингдан ошадиган бу тоифадаги мутахассисларнинг тақдири билан боғлиқ бу ишларни амалга ошириш жуда катта меҳнат талаб этади-ку.
Миллий палата олдига қўйилган жаҳондаги энг яхши амалиётни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш билан боғлиқ вазифа ижроси ҳақида, майли, гапирмадик.
Қисқаси, жаноб Р.Изамов ишлатилган 20 миллиард сўмдан ортиқ маблағнинг ҳисобини беринг халқ олдида.
P/S: Дарвоқе, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов билан мазкур ҳавола орқали янада яқин танишиш имконига эга бўласиз!
Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA