😷 Келес LIVE - #САССИҚ ЧОЛ КАМПИРЛАР ТУМАНИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Аҳолининг ҳокимликка мурожаатлари самарасизлиги учун ташкил этилган канал
+998 90 315 22 59 Одилхон Рустамов Ҳозирча Тошкент тумани ҳокими
Ботга келган ва каналга қўйилган хабарларга канал жавобгар эмас:
✏️ @Keles_LIVE_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Аслида мана шулар эмасми Ватан хоинлари? Лайчалар овоз бермасин!
So‘rovnoma
  •   ҲА
  •   Йўқ
53 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
3 март куни Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик назорати гуруҳи аъзолари Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида туман ҳудудида барпо этилаётган 1-5 сув ҳавзаларида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирдилар.

15 март куни эса Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йилги фаолияти юзасидан тақдим этган ҳисоботида Осиё Тараққиёт Банки иштирокида лойиҳа умумий қиймати 121 млн. АҚШ доллари бўлган Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш лойиҳасининг қиймати 30 млрд сўмга оширилгани ва бунда бир донаси 175 минг сўм бўлган сув ҳисоблагичнинг 10 938 донаси 1 842,2 минг сўмдан, 20 033 донаси 694,1 минг сўмдан лойиҳага киритилиб 28,6 млрд сўм маблағлар ортиқча режалаштирилганлиги ошкор бўлди.

28,6 млрд сўмни ўғирланишига қарсак чалиб жим турган қанақа қўй депутатларни "сайлаб қўйишган"ини таниб олинг!

Тошкент туманининг виждонли ҳокимлик, прокуратура ва ДХХсидан Ҳисоб палатаси аниқлаган ўғирликларга расмий муносабат кутамиз (дух етса албатта).

👉🏻 @keleslive


Ўғирлаш миллий ғояга айланиб кетмаганми?

Сайланган депутат Кушербаев Ҳисоб палатасининг 2021 йил ҳисоботи маълумотлари билан бўлишмоқда.

Ҳисоботлардаги ибораларга эътибор қаратинг:

лойиҳа қиймати оширилган;

тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган;

шартномаларни тузиш ва тендер савдоларни ўтказишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган;

ноқонуний ўзлаштирилган;

бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган;

бюджет маблағлари ортиқча сарфланган;

маблағ самарасиз сарфланган;

асоссиз ҳаражатларга йўл қўйилган...

Ҳаммаси миллиард-миллиард. Бу фақат палатанинг аниқлаганлари.

Криминал, коррупция, ўғирлик, ўзлаштириш, ўмариш...Лекин жазоланганлар, қамалганлар йўқ.

Раҳматли Шавкат Раҳмон ёзганидек:

Минг афсус, яшаймиз шундоқ давлатда
жиноятлар кўпу жиноятчи йўқ.


Zafarbek Solijonov dan repost
Чўнтагимизни ётволиб талашмоқда

Айни вақтда Қонунчилик палатасида Ҳисоб палатасининг 2021 йилги ҳисоботида ўқиб эшиттирилмоқда. Бу ҳақда депутатимиз Расул Кушербоев хабар қилмоқда. Ҳайрон қоладиган нарса йўқ. Ўғирлаш, қонунга тупуриш, алдашлар давом этмоқда.

🔺2021 йил давомида давлат ҳаридлари жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган;

🔺Осиё тараққиёт банки иштирокида Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш лойиҳасига 28,6 млрд сўм маблағ ортиқча режаланган;

🔺Қурилиш соҳасида 3,5 трлн сўмлик тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган;

🔺Жиззах вилоятида ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳаларда 52,4 млрд сўмлик шартномаларни тузиш ва тендер савдоларни ўтказишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган;

🔺Ҳақиқатда мол-мулки мавжуд бўлган 1620 та қарздорнинг 85,4 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимлари томонидан мол-мулки мавжуд эмас, деб қайтарилган;

🔺10,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари Андижон шаҳар халқ таълими бўлимининг марказлашган ҳисобхона ҳисобчилари томонидан ноқонуний ўзлаштирилган;

🔺Туман тиббиёт бирлашмаларида иш ҳақи учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши бўйича текширишларда 9 та туман ва шаҳарда 16,7 млрд сўм бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган;

🔺Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Тиббиёт қурилиш инжиниринг" корхонаси назоратида бўлган қурилиш таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, қурилиш материалларига қиммат нархларни қўллаш орқали 11 млрд сўм бюджет маблағлари ортиқча сарфланган.

Бугун 15 март, ҳозир қаердадир қайсидир мансабдоримиз бюджет пулини ўзлаштирмоқда, қонунга оёқ қўймоқда, қариндошига тендерда ютиб бермоқда. Биз эса Юлдузнинг концертини муҳокама қилиш билан бандмиз. Осмондан ёғаётган ёмғир солиқ тўловчиларнинг кўз ёшимасмикин а?

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўй депутатлар эшитсин

@keleslive


Mazmun berkitilgan


Жиззах шаҳар прокурори Шамсиев Алишер фотоҳисоботда

👉🏻 @keleslive


Зерикиб ижтимоий тармоқни титкилаб ўтирган Жиззах шаҳар прокурори Шамсиев Алишер

👉🏻 @keleslive




Mazmun berkitilgan


Ер сотган эр бўлмайди, эр ер сотмайди. Ер сотганларнинг кўпини кўрдик, ахири гадой бўлади, Ерни пулга сотиб пулни жарақ-жарақ санаб оладилар. Ер олган кўкаради, ер сотган қурийди. Мирзакаримбой “Қутлуғ қон” Тошкент туманида ҳам ерфуруш амалдорлар борми?
So‘rovnoma
  •   Ҳа
  •   йўқ
84 ta ovoz


Ҳокимлар диққатига!
Ҳокимиятларда янги штат очилгани муносабати билан хизматларимизни таклиф қиламиз!
Бизда шаллақи хотинлар бор! Шунақа эркакча сўкадаганлари борки, "Ҳалигиси бор-ов!" деб юборасиз!
Кўзи ғилайлари, ҳатто бир кўзлилари ҳам бор!
Ҳаммаси "Ҳоким эшигини қўриқлаш", "Ҳокимиятга келганларни талаш", "Журналистларнинг юзини юлиш", "Эркаклар билан баравар солишиш", "Йўқ жойдан жанжал чиқариш", "Шантаж қилиш", "Туҳмат қилиш" ҳамда "Актёрлик маҳорати" курсларини тугатишган. Ҳар бири камида тўртта эрдан чиққан!
Хизматлар лецензияга эга!
Орим, уятим, номусим, шарафим йўқ, шуларсиз ишлай олмайман, дейдиган ҳокимлардан чекланмаган миқдорда буюртмалар оламиз!

🤮 @keleslive


Тошкент тумани ХТБ янги бошлиғи ҳақида фикрингиз
So‘rovnoma
  •   яхши
  •   ҳаммаси бир гўр
599 ta ovoz


Zafarbek Solijonov dan repost
Бир масалада ўта шахсий фикримни айтмоқчиман. Қарашларимиз сизники билан фарқли бўлиши мумкин. Буни ҳам тушунаман.

Агар сизнинг бизнесингиз монополия, ҳукуматдаги "танка"ларингиз қўллови, бошқаларни қон қақшатиш эвазига ёки бошқача тарздаги қонунбузилишлари асосида қурилган бўлса, сиз ҳарчанд уринманг, оқламанг, хайрия ёки бошқача йўлда ҳаракат қилманг, тарафкашларингизни кўпайтирманг, қилган ишингиздан тинчланманг, номингиз тўла оқ бўлмайди.

Сувингизнинг боши лойқа ва у тиниқлашмайди, токи ҳаммасини соф қадриятлар ила бошидан, "нол"дан бошламасангиз. Хурсанд бўлинг, ҳали йўл ва вақтингиз бор. Мулкингизни "ватандошларингиз чўнтаги"га тўлиқ ўтказиш, бузган қонунбузарликларингизга жавобгарликни олиш ва бошқалардек умумий ўйин қоидалари асосида бошидан бошлашингиз мумкин.

Катта бизнеси оқлар - сизларга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз, агар шунақалар қолган бўлса.

@Zafarbek_Solijonov


Қўрқма | сени асрагувчи Роббинг бор! dan repost
—Ҳой, ОАВ котибалари, мен сизга бўладиган савдони айтиб қўя қолай! Сизни пешанангизга ҳоким ва раҳбарларни орқасини ёпиш ёзилган. Раҳбарларни пешанасига сиз ёзилгансиз!🤣

Қўрқма-э, сени асрагувчи фариштанг бор.


🥸 Тошкент тумани ҳокимлиги биносида ҳам эрталаб 7:00 да Холмирза Ниёзовни мажлисини кутиб ўтиришганмиди?
So‘rovnoma
  •   Ҳа 🐩
  •   Йўқ 🐐
84 ta ovoz


davletovuz dan repost
Тошкент вилояти ҳокимининг тайинланганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов (собиқ Олтиариқ ҳокими) 12 февраль куни соат 7.00га йиғилиш чақиради.

Бугун эрталаб ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев Тошкент вилояти ҳокимлигига борган.

Инспекция ходимлари соат 07:10 атрофида ҳокимият биносига кириб боришганда, мажлис ўтказилаётганлигини аниқлашди.

Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетишган.


Muxbir Daliev dan repost
Фарғонанинг Олтиариғидан Тошкент вилояти ҳоким Зоир акага биринчи ўринбосар бўлиб кўтарилган замхоким Ниёзов ишни мажлис қилишдан бошлаган кўринади. (Срази мажлис қилиб, столди муштлаб хаммасини духини оволай деган бўлса керак)

Аммо Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Ниёзовнинг режаларини белига тепибди.

Эрталаб секин мажлисга инспекция бошлиғиям мўралагани борганда сичқоннинг уйи минг танга бўпкетибди.

Зоир акамгила буни ўқиб Ниёзовнинг қулоғини яхшилаб бураб қўйса керак. Чунки Зоир ака бунақа тажрибалардан ўтган устоз.

Ниёзовни кетмони учмабди шунақа қилиб. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги респект!


Human.uz | Rasmiy kanal dan repost
Бугун эрталабки мажлис "дунёга келмасдан ҳалок бўлди"

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/8/46/4684

Улашинг: @humanuzofficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳокимлик селфиси!

Тоғарасини креслодан кўтариши билан, расмга тушиб, телеграм саҳифасига жойлайдиган ҳокимлар ва уларнинг лайчаларини, мана шунақа қилиб тепиш керак.🤣

👉 @keleslive

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

419

obunachilar
Kanal statistikasi