Каттақўрғон ҳақиқати

@kattaqurgon_haqiqati Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

"Каттақўрғон ҳақиқати" газетаси таҳририяти
☎️ (66) 414-10-49

Веб-сайт: www.kathaq.uz
Телеграм: @kattaqurgon_haqiqati
Facebook: www.facebook.com/kattakurgon
Мурожаат йўллаш учун: @tahririyatgamurojaat_bot ёки @kattaqurgon_bugun гуруҳида
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
13.09.2019 12:55
22 May, 10:02 (12 kun oldin)
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилади

✅ Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси, “Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ДУК ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти негизида вазирлик қошида давлат муассасаси шаклидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ташкил этилади.

🔺 Марказ аҳоли ва ижрочиларга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ҳамда тарғибот материалларини тайёрлаш ва тезкор тарқатиш, шунингдек, қонун ҳужжатлари матнларини расмий эълон қилиш соҳасида республиканинг етакчи давлат муассасаси ҳисобланади.

“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти амалдаги хизмат кўрсатиш соҳаларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади.

Манба: huquqiy axborot

Каналга қўшилинг 👉 @kattaqurgon_haqiqati