Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Саховатли инсонлар кўмак бермоқда
Мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида турли сабабларга кўра ёрдамга муҳтож бўлиб қолган, аҳолини эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича Каттақўрғон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида туман ҳокимлиги ва тадбиркор Аҳмаджон Маманов ҳомийлигида тумандаги “Тарнов” ва “Жавлон” маҳаллаларида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган, вақтинча ишсиз, ёрдамга муҳтож, ногирон ва кекса 40 нафар фуқароларимиз ҳолидан хабар олиниб, 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Халқимиз бошига тушган синовли кунларда ўзининг эзгу-амаллари ва саховатпешалиги билан муҳтожлар дардига дармон бўлаётган юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Жахонгир САФАРОВ.
Каналга қўшилинг👇👇👇
https://t.me/kattaqurgon_haqiqati