Касаба уюшмалари кунига бағишланган волейбол мусобақаси ўтказилди
11-ноябрь — Касаба уюшмалари куни муносабати билан Каттақўрғон туман спорт мактабида ўқитувчи ва ходимлар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон туман кенгаши кубоги учун ўтказилган ушбу мусобақада хотин-қизлар жамоалари ўртасида 1-ўринни 1-мактаб, 2-ўринни 55-мактаб, ва 3-ўринни 11 ҳамда 29-мактаб жамоалари эгаллади.
Эркаклар ўртасидаги беллашувда эса 1-ўрин 30-мактаб жамоасига насиб этди, 2-ўринни 55-мактаб, ва 3-ўринни 71-мактаб жамоалари қўлга киритди.
Ушбу мусобақа орқали ўқитувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоалар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилинди.