SHOM.UZ dan repost
Муддао
Мен сени ахтардим тўртта фаслдан,
Тўртала томонда тентираб кезиб.
Шундай бўлмаганда, Фарҳод аслида
Юрмасди Ширин деб кўксини эзиб:
Қоларди эртаквор тўртта қасрида.
Мен сени ахтардим уч олам узра,
Уччала дунёда бир бўлмоққа кож.
Шундай бўлмаганда, ишқ аро нусрат –
Ошиқлар топмасди туш деган илож:
Равшан Зулхуморни рад этарди – рад!
Мен сени ахтардим икки ёнимдан,
Иккала кафтимда унди тавалло.
Шундай бўлмаганда, Мажнун жонидан
Лайли деб кечмоқни кўрмасди авло.
Этни айирмасди устихонидан.
Мен сени ахтардим бир манзилдан то,
Ва сенинг васлингга етдим ниҳоят.
Бу дийдор онидан топганим маъно:
То сени ахтармоқ бўлса муҳаббат,
Яна муҳаббатга қайтарман, жоно!
Шавкат Дўстмуҳаммад
@shomuz — Yo'limiz bir!
Мен сени ахтардим тўртта фаслдан,
Тўртала томонда тентираб кезиб.
Шундай бўлмаганда, Фарҳод аслида
Юрмасди Ширин деб кўксини эзиб:
Қоларди эртаквор тўртта қасрида.
Мен сени ахтардим уч олам узра,
Уччала дунёда бир бўлмоққа кож.
Шундай бўлмаганда, ишқ аро нусрат –
Ошиқлар топмасди туш деган илож:
Равшан Зулхуморни рад этарди – рад!
Мен сени ахтардим икки ёнимдан,
Иккала кафтимда унди тавалло.
Шундай бўлмаганда, Мажнун жонидан
Лайли деб кечмоқни кўрмасди авло.
Этни айирмасди устихонидан.
Мен сени ахтардим бир манзилдан то,
Ва сенинг васлингга етдим ниҳоят.
Бу дийдор онидан топганим маъно:
То сени ахтармоқ бўлса муҳаббат,
Яна муҳаббатга қайтарман, жоно!
Шавкат Дўстмуҳаммад
@shomuz — Yo'limiz bir!