Қарши шаҳридаги 3 та бозор маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилди
Қарши шаҳар ҳудуд профилактика инспекторлари томонидан 21 сентябрь куни Қарши шаҳаридаги "Нахшаб" буюм бозори, "Севинч" савдо мажмуаси ҳамда "Ерқўрғон" озиқ-овқат улгуржи деҳқон бозори фаолияти ўрганилганда бозорларда санитар ишлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан "Нахшаб" буюм бозори раиси Ш.Р., "Севинч" савдо мажмуаси раиси Ш.Т. ҳамда "Ерқўрғон" озиқ-овқат улгуржи деҳқон бозори раиси ўринбосари Ш.К.лар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 54-моддаси 2-қисми билан жавобгар деб топилиб, Маъмурий ишлар бўйича Қарши шаҳар суди томонидан жавобгарлик белгиланди.
Суд томонидан юқорида номлари қайд этилган бозор маъмурияти раҳбарларининг ҳар бирларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1.115.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.