Qashqadaryopress.uz

@kashpress Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
28.10.2019 12:49
6 May 2020, 19:28 (506 kun oldin)
Қашқадарё вилоят қўғирчоқ театри онлайн репетиция жараёнида

Қашқадарё вилоят қўғирчоқ театри жамоаси Марям Ашурова режиссёрлигида онлайн тарзда “Яхши фазилатинг – зебу зийнатинг” деб номланган янги пеьса саҳналаштирилмоқда.
Икки пардали, тўрт кўринишли саҳна асарида уч жанжалкаш – Жасур (ўқувчи бола), Хўроз ва Тўтининг бошдан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Асарда Хўроз эрталаб қичқириб, ҳовлида ухлаб ётган Жасурни уйғотмоқчи бўлади, аммо эринчоқ Жасурга бу ёқмайди. Улар гап талаша бошлаган бир пайтда ҳовлида қафасда турган Тўти ҳам қафасдан чиқиб, Жасурнинг тарафини олади. Натижада учаласи жанжаллашиб, тўполон кўтаришади. Тўпалон кучайиб, шамоли уларни жанжаллар мамлакатига учириб кетади. Уёқда учаласи кўп қийинчиликларни бошидан ўтказиб, инсоннинг зебу зийнати унинг яхши фазилати эканлиги, ҳар доим киши ўзининг меҳнатсеварлиги, одоб-ахлоқи билан бошқаларга ўрнак бўлиши лозимлигини англагачгина, ортларига қайтади.