Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Кун давомида электр энергиясида ёқилғи-қувват етишмовчилиги сабабли вилоятимизнинг тармоқларда огоҳлантиришсиз узилишлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси миллий электр тармоқларига қарашли Навоий вилояти электр тармоқларининг 110 кВли “Хатирчи”, “Зарафшон”, “Ўзбекистон”, “Вобкент”, “Л-17-5”, “Л-Х-5” тармоқларида огоҳлантиришсиз чекловлар киритилиши мумкин. Юқоридаги тармоқлар орқали вилоятимизнинг барча ҳудудлари электр энергияси билан таъминланади.
Бундан ташқари, республикамиз бўйлаб кузатилаётган совуқ об ҳаво шароитида, истеъмолчиларнинг энерго ресурсларга бўлган талаби ортиб бормоқда. Мана шундай юқори истеъмол вақтларида вилоятга белгиланган истеъмол топшириғини бажариш мақсадида 0,4 – 6 – 10 кВли тармоқларига кун давомида қисқа муддатли чеклашлар киритилади.
Шунинг учун сиз азиз истеъмолчиларда бундай вазиятда кўпроқ хонадонларни электр энергияси билан таъминлаш учун маиший техника воситаларидан имкон қадар фойдаланишни камайтиришингизни сўраб қолардик.
Муаммонинг бартараф этиш ва электр энергиясидаги чекловларни камайтириш борасида “Навоий Иссиқлик Электр Станцияси” ва “ Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан хамкорликда чоралар кўрилмоқда.
Айни вақтда "Навоий ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг барча тармоқлари истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришга тайёр ҳолатда. Аммо электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнида юза келаётган техник муаммолар сабабли тармоқларда узулишлар содир бўлмоқда.
Бундай вазиятда бизни тўғри тушунганингиз учун раҳмат.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати.
@navoienergo