Тарих
Ислом тарихида Аллоҳнинг исм ва сифатлари хусусида бир неча адашган гуруҳлар пайдо бўлиб, уларнинг бузуқ эътиқодлари ҳозиргача мусулмонлар орасида мавжуддир. Бундай гуруҳларнинг чиқишига оид тарихга назар ташлаймиз:
Ҳижрий 2-асрнинг бошларида юнон фалсафасига оид мантиқ китобларини нг таржималари кенг тарқалиб кетди. Бу давргача эса мусулмонлар Аллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақида саҳобалардан нима ривоят қилинган бўлса, шундайлигича имон келтирар эдилар. Агарда саҳобалар бундай масалаларда “насс”га суянган ҳолда баҳс қилган бўлсалар, улар ҳам баҳс қилишар ва агар сукут қилган бўлсалар, уммат ҳам сукут қиларди.
Ҳижрий 2-асрнинг бошлари эди. Одамлар Бану Умаййа (Умавийлар) давлатининг охиргиларидан бири бўлган Хишам ибну Абдул Малик хилофатининг даври ва арабчага таржима қилинган фалсафа ва мантиқ китоблари таъсири остида қолган бир пайт эди. Бузуқ эътиқоди сабабли қатл қилинган Жаъд ибн Дирҳамнинг талабаси, Абу Мухриз деб танилган Жаҳм ибну Сафван ат-Тирмизий, 102-ҳ.й.да илоҳий сифатларни инкор қиладиган ЖАҲМИЯ деб аталган адашган бир тоифага асосчи бўлди.
У Термиз, Хуросон ва Марв шаҳарларида ўз эътиқодий қарашларини бошқа фалсафий оқимлар – муътазилий, муржиъа ва мушаббихалар билан тортишувлар орқали кенг ёйишни бошлади. Сўнгра у ҳам ўша эътиқоди сабабли 128-ҳ.й.да қатл қилинди.
Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Ал- Фатаво ул-Ҳамавия ал-Кубро» китобларида ёзадилар: «Аввалига бундай фикрий қарашларни Жаъд ибн Дирхам эътиқодга олишни бошлаганди. Кейин унга Жаҳм ибну Сафван эргашди ва бу фикрларни кенг тарқатишни бошлади. Шунинг учун ҳам, жаҳмийлар ўзларини айнан унга нисбат бериб, далил сифатида сўзларига суянишади.
Ривоят қилинадики: Жаъд ибн Дирхам бундай қарашларни Абана ибн Самандан, у эса Толутдан, у ҳам бўлса тоғаси бўлмиш Лубайд ибн ал-Асомдан олган. Лубайд эса айнан ўша Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга сеҳр қилган яҳудий жодугардир»
❗️Биродарлар қуйида келадиган сўзларга диққат қилинг! Айниқса, ҳозирги пайтда баъзи илоҳий Исм ва Сифатларни таъвил қилишларини ўзларича ақлий ва мантиқий далиллар билан тушунтирмоқчи бўлганлар эътибор берсин!
Ана ўша адашган Жахмия тоифаси, «Китоб ва Суннатда исбот бўлган, барча илоҳий сифатларни зохирини қабул қилиб ишонилса, Аллоҳни махлуққа ташбих бўлиб қолишидан қўрқамиз» деган даъвони қилиб, бу билан Аллоҳнинг исм ва сифатларини инкор қилдилар. Улар “Салаф (аввалги)ларимиз қандай бизга етказган бўлсалар, шундайлигича тасдиқ қиламиз, яъни: Аллоҳ Арш устига истива қилган, лекин биз кайфиятини билмаймиз”, – демасдан, балки “иставла”(яъни, эгаллади) ва “ҳукмрон бўлган” каби сўзлар билан таъвил қилдилар, ҳамда “Аллоҳ ҳамма ерда” деб, бидъат даъволарини олға сурдилар. Яна “Унинг қўли бор, лекин бу Ўзигагина хос қўл, бизники каби эмас”, – демасдан, балки бутун саҳобалар ижмоъсига мухолиф ўлароқ, “қудрат” ёки “раҳмат” маъносида деб таъвил қилдилар. Улар бу ботил даъволарини «Одамларни мушаббиха бўлишидан қўрқамиз, агар шундайлигича қабул қилсак фикрда турли шакл ва ўхшатишлар пайдо бўлади, шунинг учун ҳам бундай таъвил қилиб ўзгартирамиз» деб, ўзларини оқламоқчи бўладилар. Ваҳоланки, адашган Жаҳмиялардан ташқари, барча салафларимиздан ҳеч ким бундай даъвони қилган эмасди.
Жаҳмиянинг илоҳий исм ва сифатларни инкор қилишларидан қочиб, ўша даврларда уларнинг зиддига Мушаббиха деган тоифа пайдо бўлди. Кахмас ибн аль-Ҳасан ат-Тамими (149 х.й.да вафот этган), Мудар ибн Холид аль-Асадий, Аҳмад ибн Ато аль-Хужайми, Довуд ал-Жаварибий мушаббихаларнинг асосчиларидан ҳисобланишади. Улар барча илоҳий сифатларни қабул қилган ҳолда, аммо бу илоҳий сифатларни маҳлуқнинг сифатларига айнан ўхшатишлари билан танилдилар. Улар Аллоҳнинг исм ва сифатлари хусусида салафларимиз айтмаган сўзларни гапириб адашиб кетишди. Ҳаттоки, «Аллоҳнинг бадани, қони, жисми ва аъзолари бор бўлиб, мўминлар чуқур риёзат натижасида уларга тегиб ҳис қилиши ҳам мумкин»