KANAL 33


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Кинопуб dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кул, ва бутун дунё сен билан бирга кулади.
Йиғла, ёлғиз ўзинг йиғлайсан.

Олдбой (2003)

#парча
@kinopub_uz


Кинопуб dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Душанба тонгини бундан бошқачароқ тасаввур қилиш ҳам қийин.

Поездка в Америку (Coming to America, 1988)

#парча
@kinopub_uz


Каналнинг қулайроқ ва кўпроқ пост ёзилиш эҳтимоли каттароқ версияси. Кириб аъзо бўлиш жоиз: @kinopub_uz


На Западном фронте без перемен (In Westen nichts Neues, 2022)

#harbiy #jangari
#ЭдвардБергер

Фильм Ремаркнинг шедевр деб тасвирланадиган антиҳарбий асари асосида суратга олинган. Албатта роман даражасида фильм олиш осон иш эмас, лекин фильм ўз жанридаги энг яхшилардан бўла олган. Антиҳарбий мафкурани ўзида акс-эттирган фильм уруш даҳшатини мукаммал тарзда тасвирлаб бера олган. Мантиқсиз урушнинг 17 миллион инсонни ҳаётдан олиб кетишига қанақа сабаблар йўл қўйиб бергани ҳақида чиройли ҳикоя қилинган.

Напалеон комплексига чалинган бункер карлигининг олиб бораётган уруши ҳам абсурдизм борасида кинодаги урушдан қолишмаслигини инобатга олсак, фильмни актуаллигини тушуниш мумкин. Циник генераллар учун инсон ҳаёти сариқ-чақага арзимаслигини яна бир бор одамларга сингдиришга уриниб кўрган ижодкорлар.

@kanal33


Варвар (Barbarian, 2022)

#qurqinchli #triller
#ЗакКриггер

Детройтга иш бўйича келган қиз қанақадир вайроналар орасидан ўзига тунаб қолиш учун уй топади. Кетай деса бошқа жой йўқ, қолай деса уйда қанақадир бегона йигит ҳам бор.

Бу фильмга тасодифан кўзим тушиб қолди ва ушбу тасодиф учун жуда ҳам хурсандман. Хичкок тирик бўлганида ўрнидан туриб олқишлаган бўларди Зак Криггерни бу хоррор учун. Қўрқинчли фильмни асоси ҳисобланадиган саспенс фильмда жуда ҳам кўп. Режиссёр хоррорга керак бўлган ҳамма нарсани сюжетга меъёрида тахлаган. Фильм ўз вазифасини олий даражада бажарган. Уни кўриш давомида бир эмас бир неча марта қўрқувдан камида сесканиб кетасан, кўпида нима қиласан, униси менга ноъмалум. Албатта наушникда ва қоронғу хонада кўриш шарт бу фильмни. Биринчидан қўрқувни ҳис этишингда ёрдам берадиган мусиқий темп учун наушник зарур бўлса, асосан ёрқин бўлмаган атмосферани жонлантириш учун қоронғу сахналарга бойлиги учун ҳам ёриқ кунда кўрмаган маъқул.

Хеллоуин муборак.


Преступный мир (Penoza, 2010-2017)

#triller #drama #kriminal

Бешта мавсумдан иборат бу сериал Нидерландияда суратга олинган ва европада ўзига яраша машхурликка эришган.

Эрининг мафия-мафия ўйнаб юрганини билса ҳам билмаганган олиб юрган аёл бир кун келиб эрининг ўлимидан кейин эри томонидан унга мерос қолдирилган катта-катта бало-қазоларга йўлиқишини тушида ҳам кўрмаган бўлади. Энди ўз фарзандлари ва яқинларининг тинчлиги учун ҳам у баъзи бир жиноятларга қўл уришга мажбур. Аввалига эридан қолган оқибатлар билан курашган аёл кейинчалик ўзининг курашининг оқибатларига йўлиқади ва криминал дунёнинг ажралмас бир бўлагига билиб-билмай айланиб қолади. Бу йўлда эса аёлларга осон эмас.

Сериал Американинг сериалларидан фарқланиб туради. Оила, қадриятлар, менталитет деганларидек Европача атмосфера доим Голливудни кузатиб юрган киноман учун албатта қизиқ. Сюжетдаги интрига ва кутилмаган бурилишлар етарли даражада ва томошабинни экран олдига михлаб қўя олади.

@kanal33


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ҳагрид R.I.P ((


«Властелин колец: Кольца власти» сериалининг биринчи мавсуми тўлиқ чиқди. Энди кўриб бирорта адекват фикр билдирса ҳам бўлади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Робин Уильямс ва унинг кучли монологи.

@kanal33




На цепи (Chained, 2011)

#ЖенниферЛинч
#qurqinchli #triller

Маньяк тоомонидан саккиз ёшида ўғирланган бола унга ёрдамчи бўлишга мажбур бўлади. Қочишга уринишлар самара бермагач борича яшашга кўника бошлайди.

Ҳа ўша машҳур Дэвид Линчни қизи суратга олган фильм. Отасини фильмларига савия борасида яқин кела олмаслиги мумкин, лекин айнан маньяклар мавзусидаги фильмларни ёқтирадиганлар учун ёмон бўлмаган фильм. "Мрачный" (ўзбекча мос сўз йўқ) руҳдаги киноларни ҳуш кўрсанг албатта сенга ёқади. Охирги беш-ўн дақиқа фильмни умумий баҳосини пасайтириб юбориши мумкин, лекин ўша бўш-ўн дақиқагача бўлган ҳикоя кўришга арзирли.

@kanal33


Тела, тела, тела (Bodies Bodies Bodies, 2022)

#ХалинаРейн
#komediya #triller

Бойвучча ўртоғини уйида йиғилган бир гуруҳ дўстлар тунда қўрқинчли ўйин ўйнамоқчи бўлади. Қотил ҳақидаги бу ўйин чинга айланиб кетиб қолади.

Ўтириб бир марта кўриш учун енгилгина кино. Замонавий "қадриятлар" уйғунлигидаги интригали хоррорча. "Ўнта негр боласи" услубини замонавий ва оддийгина қилиб, ёш ва нотаниш актёрлар (Ким Кардашьяндан узр сўрайман бу гап учун) иштирокида суратга олинган версияси. Ўзига яраша комик эпизодлари ҳам бор лекин умумий қараганда унчалик кулгули бўлмаган фильм. Агар фильм жуда ҳам оддий туюлса ва интригани ўзингча ўлдириб қўйдим деб ўйлаётган бўлсанг, фильмни охиригача кўр ва адашганингни ҳис эт. Фильм аниқ охиригача кўришга арзийди.




Капоте (Capote, 2005)

#drama #kriminal
#БеннетМиллер

1959 йиида Канзасда ўта шафқатсизларча қотиллик рўй беради. Буни газетада ўқиб қолган ёзувчи Трумэн Капоте ушбу ҳодиса ҳақида роман ёзишга қарор қилади ва Канзасга бориб маълумот йиға бошлайди.

Трумен Капотега мисли кўрилмаган шухратни келтирган ўша романни ёзилиш жараёни ҳақида байопик. Китобни ўқиганлар учун бу фильм албатта қизиқ бўлиши табиий, чунки сен мутолаа қилган бестселлерни қандай ёзилгани сенга доим қизиқ бўлади. Фильм ўша йили Оскарнинг энг олди номинацияларида ғолиблик учун курашган. Рахматли Филип Сеймур Хоффманни бенефис айланиб кетган фильм, унга Олтин глобус ва Оскар келтирган. Агар сен китобхон бўлсангу ҳали бу китобни ўқимаган бўлсанг, сенга аввал "Хладнокровное убийство" китобини ўқиб, кейин фильмни кўришни тавсия қиламан. Ҳеч бўлмаганда "Хлоднокровно"(1967) йилги фильмни кўриб кейин бу кинони кўрсанг, мантиқан тўғри ва самарали бўлади.

9.8k 0 21 11 34

Быстрее пули (Bullet Train, 2022)

#jangari #komediya
#ДэвидЛитч

Япониядаги тезюрар поездга чиққан киллер, у ердан битта жамадонни кўтариб чиқиб кетиши керак. Унга берилган вазифа шу. Кўринишидан вазифа жуда оддий, лекин...

"Дедпуль 2" орқали кўпчиликка таниш бўлган Дэвид Литч бу сафар ҳам деярли шу услубда фильм ишлаган. Фақатгина бу фильм фантастика жанрида эмас (мантиқни ўчириб қўйсанг албатта). Ўлмайдиган чит териб олган бир нечта қахрамонларни гравитация ва физика қонунларини бир неча марта бузиб ўтишини шунчаки кечириб юборсанг бўлади. Муҳими фильмни кўриш давомида махсус эффектлар ва ажойиб диалоглардан мазза қила оласан. Ва бир эмас бир нечта юлдузли камеолар сени хурсанд қилмай қўймайди. Гипернасилия ва Тарантиносимон диалоглар мухлислари учун икки соатлик кайф. Умуман олганда "Дедпуль" ёқса бу кино ҳам аниқ ёқади.

9.3k 1 67 39 80

Ожидание: Реальность:

3.9k 1 23 13 84

Монстро (Cloverfield, 2007)

#fantastika #qurqinchli
#МэттРивз

Кутилмаганда Манхэттенга номаълум махлуқ хужум қилди. Бу вақтда бир жойда бўлган бир гуруҳ дўстларни мақсади тирик қолиш.

Кловерфилд трилогияси билан машҳур бўлган хоррор-франшизани илк фильми. Томошабинга атмосферани чуқурроқ етказиш мафсадида мокьюментари услубида олинган кино. Ўз вазифасини аъло даражада бажарган, зерикишга улгурмай қолишинг кафолатланадиган, якшанбага мос ноодатий фильм.




Три тысячи лет желаний (Three thousand years of Longing, 2022)

#fentezi #melodrama
#ЖоржМиллер

Туркияга иш билан борган тарихчи аёл кутилмаганда жиннинг шамчироғини топиб олади. Шамчироқдан чиққан жин эса унга ўзининг уч минг йиллик тарихини сўзлаб беради.

"Безумный Макс" фильми билан бизга жуда яхши таниш бўлган Жорж Миллер бу сафар Тильда Суинтон ва Идрис Эльбани фильмига таклиф қилиб чиройли блокбастер-эртак ишлаган. Фильмни агар учта сўз билан ифодалаш керак бўлса уччаласи ҳам гўзалликка синоним сўзлар бўлади. Режиссёр бизга яхши таниш бўлган дин ва шамчироқ мавзусини Туркия тарихидаги реал воқеаларга боғлай олган. Гўзаллик ва романтика ихлосмандлари учун якшанбанинг шарқона ажойиб эртаги.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

2 484

obunachilar
Kanal statistikasi