Qamashi tuman hokimligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қамаши туман ҳокимлиги расмий канали
Бизни кузатиб боринг
www.qamashi24.uz instagram.com/
twitter.com/
facebook.com: qamashi.axborot xizmati
@NurbekRasulov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#joy_nomlari_tarixi
Do‘ng Kuba- aholi punkti nomi ( ko‘cha nomi ham bor), Yortepa hududidagi yirik aholi punkti.

Kuba - turkcha so‘z bo‘lib, saxiy, toza ma’nolarini anglatgan. Kuba qishlog‘i hududidan ajralib chiqqan aholi punktlarini odamlar Do‘ng Kuba, Past Kuba, Katta Kuba, Yuqori Kuba deb nomlagan.

Do‘ng Kubani aholi Do‘ngqishloq deb ham atashadi. Nomidan ma’lumki, bu qishloq tepalikda (do‘nglikda) joylashgani bois shu nom bilan atalgan. Qishloq atrofida bahorning yomg‘ir suvidan ko‘l paydo bo‘lgan. Bu ko‘lni Oynako‘l deyishadi. Ko‘lning tiniq suvi uzoqdan oynaday yaltirab turgani bois shunday nomlangan. Ilgari ko‘l atrofi qamishzor va to‘qay bo‘lib, burgut, g‘ajir, o‘rdak, turna, kiyik, tustovuqlarning makoni bo‘lgan. Bu qishloqlarda saroy, qo‘ng‘irot, qutchi urug‘lari yashaydi.

Boylar tepaliklarning havosini xush ko‘rib, qishloq bunyod qilishgan. Katta Kuba (katta tepa), ikkinchisini Kichik Kuba (kichik tepa), O‘rta Kuba (o‘rta tepa) qishloqlari yerlari lalmi yerlar bo‘lib, aholi g‘alla va chorvachilik bilan shug‘ullanadi. Hozirgi paytda bu hudud Istiqlol mahallasi tarkibiga kiradi va aholi artezian quduqlaridan suv chiqarib yurtni obod qilishgan. Bu aholi punktida Istiqbol, Palvontepa, Do‘ng Kuba nomli ko‘chalar mavjud.

“O‘zbekiston joy nomlarining izohli lug‘ati”da o‘zbek-qo‘ng‘irotlar ichida kuba etnonimi tiga olinadi. Etnograf K.Shoniyozov o‘rta asrlarda qipchoqlar tarkibida mustaqil kuba qabilasi mavjud bo‘lganini qayd etadi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram


Давлатимиз раҳбари умуман барча ҳудудларда янги қурилаётган кўп қаватли уйларни босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Буни рағбатлантириш мақсадида қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.

Натижада девелопернинг харажати камаяди, ундан уй олган одамларга эса электр арзонроқ бўлади.

Бундай “яшил уйлар” қурадиган девелоперларга халқаро линиялардан маблағ жалб қилиш имкониятлари кескин ошади.

Facebook|Instagram|X


Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Мамлакатимизда 2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган.

Янги массивлар учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади. Бу массивларнинг ҳар бирида 100 минг квадрат метр хонадон қурилади.

Жорий йил “Янги Ўзбекистон” массивлари инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм берилади.

Ҳозир “Янги Ўзбекистон” массиви учун масъул ягона ташкилот бўлмагани учун, ер қаердан ажратилади, инфратузилма қандай бўлади, қаерга дарахт экилади, суғориш ва дренаж тизими қанақа ўтказилади, деган саволларга жавоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, бу ишларни ташкиллаштириш учун “Ўз уйим” компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания “Янги Ўзбекистон” массивларига ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишга масъул бўлади.

Мутасаддиларга халқаро экспертларни жалб қилиб, келгуси беш йил учун уй-жой сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши таъкидланди.

Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.

Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

Facebook|Instagram|X


Sudya ishtirokida "Ochiq dars" o'tildi

Qamashi tumanida joylashgan 61-sonli umumuy o’rta ta’lim maktabida Fuqаrоlik ishlari bo’yicha Yakkabog’ tumanlararo sudining sudyasi K.Kenjayev ishtirokida o’quvchilar bilan “Voyaga yetmaganlarning mehnat huquqlari” mavzusi yuzasidan ochiq dars o’tkazildi.

Mazkur ochiq dars davomida o’quvchilar o’zlarini qiziqtirgan savollariga atroflicha tushuntirish oldi. Shuningdek, ushbu ochiq dars mashg’ulotlarini kelgusida ham o'tkazish borasida kelishib olindi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram


Чим ҳудудидаги "Чори бобо ўғли Адҳам" фермер хўжалиги ариқларини бетонлаштириш ишларини олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланади.


2025 йилдан бошлаб:
➖сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда сув солиғи ставкасига 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади;
➖сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ёки суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда сув солиғи ставкасига 0,7 камайтирувчи коэффициент қўлланилади;
➖балиқчилик учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда сув солиғи ставкасига 0,7 камайтирувчи коэффициент, қўлланилади;
➖сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинмаганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланмаганда сув солиғи ставкасига 1,5 оширувчи коэффициент қўлланилади.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram


Hosil mo‘l bo‘lishi uchun, avvalo urug‘ zo‘r bo‘lishi lozim

Sohada amalga oshirilayotgan islohotlar natijadorligi bilan tanishish maqsadida Qashqadaryo viloyatida bo‘lib turgan vazir Ibrohim Abdurahmonov tashrif dasturiga muvofiq, Qamashi tumanidagi Qamashi paxta qabul qilish maskani qoshidagi Urug‘lik chigitni saralash va dorilash markazida bo‘ldi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram


Yoshlar yetakchilarining top reytingi e'lon qilindi

Mahallalarda yoshlar siyosatini muvaffaqiyatli amalga oshirishda o‘z mehnati va g‘ayratini namoyon etib kelayotgan eng faol yoshlar yetakchilarining 2024-yil IV choragi bo‘yicha reyting natijalari e'lon qilindi.

Undan Qamashi tumani Ulug'bek mahallasi yoshlar yetkchisi Doston G'aniyev o'rin oldi.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram


#Жараён #Фото
Сарбозор маҳалласи аҳолисига хизмат қилувчи ТП-236 трансформатор мукаммал таъмирдан чиқарилди

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram



11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.