Муҳрим dan repost
Путин Россиясининг энг ёқимсиз овозларидан бири — Мария Захарова Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдирибди. Унда, жумладан, шундай дейилади:
«Шундай таассурот уйғоняптики, ушбу қонун лойиҳаси тарафдорлари ҳозирча яққол озчиликни ташкил этади. Билдирилаётган фикрларнинг аксарияти рус тилининг расмий мулоқотда сақланиб қолиши муносабатларимизнинг тарихий руҳи ва замонавий сифатига, энг асосийси — кўпинча Россияда ўқиш ёки ишлаш учун танлов қилаётган кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари манфаатларига тўла мос келишини кўрсатмоқда».
Энди рус пропагандаси бу фикрни ҳаммаёқда тарқатади, қонун тарафдорлари яққол кўпчилик бўлса-да, жараёндан бехабар, бефарқлар одамларга Мария Захарованинг «яққол озчилик» дегани ишончлироқ кўринади (ахир ёлғон тинимсиз такрорланса, охири у ҳақиқатдек жаранглай бошлайди), «Ҳа, ўзи кўпчилик рус тили қолишини хоҳлаётган экан-ку», деган хулосага келади.
Биз «миллатчилик бўлиб қолади», «ҳурматсизлик бўлади», деб минг иккиланиб, ҳижолат бўлиб фикр билдирамиз, андишанинг оти қўрқоққа чиқади. Улар бўлса юқори минбарлардан туриб «рус тилининг расмий сўзлашувда қолиши ўзбекистонликлар манфаатларига мос» дейди, очиқ-ойдин. Мана шунақа қилганидан кейин Латвия, Литва, Украина тажрибаси ўринли кўринади.
Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг замонавий сифати умуман тил масаласи билан ўлчанмаслиги лозим. Россия аввало ўз муаммоларини билсин, Ўзбекистондаги тил муҳокамаларига умуман бурнини суқмасин. Шу ўринда бизнинг ҳам Мария Захаровага тенг минбаримиз жавоб қайтарса мақсадга мувофиқ бўлардику-я...
Йўқ, Мария Захаровасига ҳам, Путин Россиясига ҳам бошқача жавоб қайтариш керак — депутатларимиз ҳам, сенаторларимиз ҳам давлат тилининг устуворлигини мустаҳкамлайдиган ўша қонун лойиҳасини худди ЕОИИга қўшилиш ташаббусини олқишлаганларидек қабул қилсин, маъқулласин, сўнг бу қонун нусхасини уларга юборайлик. Энг яхши жавоб шу.