Киноарбоблар уюшмаси махсус стипендия жорий этибди. Стипендия Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 3-4 босқич талабалари, хусусан, кино ва телеведение режиссёрлиги, саҳна ва экран санъати драматургияси, кинотелеоператорлик, санъатда анимация ва мултимедиявий лойиҳалаш, кино санъати танқиди ва таҳлили йўналишлари талабалари учун мўлжалланаётган экан. @kinoarboblaruz да бу ҳақида ёзишибди.
Бу жуда яхши амалиёт! Қани энди барча уюшмалар ёшлар учун тадбирвозликка ажратадиган пулларига ана шундай стипендиялар жорий этишса. Айтайлик, журналистлар уюшмаси журналистика йўналиши талабаларига, ёзувчилар уюшмаси филология факультетлари талабаларига, ошпазлар уюшмаси озиқ овқат технологларига каби...