Журналистика.уз


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ilyos Safarov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Internetning o‘zbek segmentiga ham zarur tozalanish haqida


Dekabr oyida ijtimoiy tarmoqning qozoq segmentida yangi trend ommalashdi: kuzatuvchilar jamiyat uchun foyda keltirmaydigan blogerlar va mashhur shaxslardan obunani bekor qila boshladi.

G‘oya ko‘plab shikoyatlar fonida paydo bo‘ldi. Unda inflyuenserlar faqat o‘zlarining qimmatbaho hayot tarzlarini namoyish etishga e’tibor qaratayotgani qayd etilgan. Foydalanuvchilarning fikriga ko‘ra, bu voqelikni qabul qilishga salbiy ta’sir ko‘rsatadi. Qozog‘istonliklarning aytishicha, bunday postlar hasad, ishonchsizlik va hatto oilaviy nizolarni keltirib chiqaradi.

“Ularning maqsadi faqat pul topish. Ular o‘zlarining bezakli fotosuratlari va hech qanday qimmatga ega bo‘lmagan reklama bilan xalqni buzyapti”, – deb yozadi muhokama ishtirokchilari.

Trend tashabbuskorlari ta’limga oid, ijtimoiy yoki madaniy kontent yaratayotganlarni qo‘llab-quvvatlashga e’tibor qaratishni taklif qilmoqda. Ularga ko‘ra, bu axborot muhitini yaxshilash va jamiyatga bo‘lgan salbiy ta’sirni kamaytirishga yordam beradi.

Shu kunlarda “G‘ayrat Do‘stov ishi” atrofida ro‘y bergan axborot urushi, ishni yoritgan faollar, jurnalistlarga nisbatan boshlangan nohalol kiber shantajlar ko‘rsatdiki, tarmoqning o‘zbek segmenti ham Qozog‘istonda bo‘lgani kabi jiddiy tozalanishlarga muhtoj.

O‘zbekistonda katta xatarga aylangan va oqibatsiz qolayotgan vaziyat haqida

Bugun ijtimoiy tarmoqlarning o‘zbek segmenti egasi noma’lum, faoliyati esa jamoatchilik faollari, jurnalist va blogerlarga tosh otish, ularni obro‘sizlantirish, shu orqali jamiyatda qo‘rquv, mediada o‘zaro shubha va birlashmaslik muhitini ushlab turish bo‘lgan troll sahifalarga to‘lib toshgan.

Bunday sahifalar boshqaruvdagi ba’zi kuch va shaxslarga xizmat qilib, ular jamiyatda xur fikr, erkin so‘z aytish muhiti rivojlanishiga qarshi kimsalardir. Ular shuningdek, ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari joylayotgan surat, post va videolarni kuzatib borib, ularni o‘ziga kerakli vaqtda muallifga qarshi “kompromat” sifatida ishlatmoqda. Tahdid, haqorat va kiber shantajlar tufayli hatto tarmoqlardan foydalanish xavotiri avj olgan. Masalan, ochiq ma’lumotlarga ko‘ra, bugunga qadar yuzlab faol, jurnalist va blogerlar shu kabi shantaj, tahdid, tuhmat va haqoratlarga duch kelgan. Afsuski, bunday xatarlarga qarshi kurashishi kerak bo‘lgan tashkilotlar – huquq organlariga kiritilgan ariza va qilinayotgan ommaviy murojaatlar natijasiz qolmoqda.

Nima qilmoq kerak?

O‘zingizga ma’lum va sizda shubha uyg‘otgan akkauntlarni bloklang, kanallariga a’zo bo‘lsangiz, tark eting. Siz shu orqali kiber shantajchilarning maqsadi jamiyatda keng yoyilishiga eng kamida xizmat qilmaysiz. O‘zingizni ham himoyalaysiz.

Troll sahifalarda ulashilayotgan postlarga like bosmaslik, ularning yozganini ulashmaslik bu – targ‘ibotda ishtirokchi bo‘lmaslik degani emas. Troll akkauntlar bilan do‘stligingizning o‘zi sizni siz istamagan tarzda targ‘ibotchiga aylantiradi. Avvalo ularning sahifasi va kanalida obunachi soni o‘sishiga hissa qo‘shasiz, ikkinchidan, bunday sahifalarni doimiy tarzda kuzatish sizni ular istagan yolg‘on axborot, buzuqlik, qo‘rquv va shubhalar ta’siriga tushiradi. Bundan tashqari, turli masalalarda jamoatchilik fikri o‘rganilarkan, siz troll kanallar va ular targ‘ib qilayotgan tashabbuslar tarafdori sifatida ko‘rilasiz.

Xulosa va chorlov

Axborot asrida kishiga axborot olish, qidirish va saralash savodxonligi – ijtimoiy tarmoqlar gigiyenasi juda zarur. Shunday ekan, muallifi no’malum, maqsadi esa jamiyatni parchalash va qo‘rquvda ushlashdan iborat sahifalarni shunchaki bloklang, tark eting.

Foydalanyotgan sahifalaringizni trollardan toza tuting. Siz orqali jirkanch maqsadlarini keng yoyishlariga yo‘l qo‘ymang. Ularga qarshi kurashning hozircha samarali uslubi ularni kuzatmaslik, obunachisi bo’lmaslik.

Unutmang, maqsadi ezgu inson noma’lum sahifalar ortiga berkinmaydi. Hamkasblar va tarmoq faollarini ham ushbu harakatni qo‘llab-quvvatlash va ommalashtirishga chaqiraman!

@haqiqatdaIlyos


❗️Ишга қабул:

Давлат ташкилотига қуйидаги йўналишлар бўйича малакали, креатив фикровчи фаол ходимлар ишга олинади:

1. Оператор/монтажер

➖Видеога олиш ва ишлов бериш.

➖Креатив фикрлаш

➖Монтаж дастурларида ишлаш кўникмаси талаб этилади.

2. Дизайнер/графист

График ва визуал материалларни ишлаб чиқиш.

➖Adobe Photoshop, Illustrator каби дастурлардан мукаммал фойдаланиш.

3. Копирайтер

➖ Ижтимоий тармоқлар учун матнлар ёзиш.

➖ оригинал контент яратиш.

Ўзбек ва рус тилларида ёзув маҳоратларига эга бўлиш.

4. Контент-менеджер

➖Сайт ва ижтимоий тармоқлар учун контент яратиш ва назорат қилиш.

➖Трендлардан хабардор бўлиш ва уларга мос ишлаш.

➖SEO асосларини тушуниш афзаллик беради.

👩‍🏫Сизнинг қандай имкониятларингиз бўлади?

➖Янги, қизиқарли лойиҳаларда қатнашиш.

➖Рақобатбардош маош ва ривожланиш имкониятлари.

Резюмени юбориш учун ҳавола:

Ҳаволани очинг ва резюмени юборинг

🕰 Мурожаат учун сўнгги муддат: 10 январь!

Жамоамизга қўшилишга шошилинг!

@jurnalistikauzbek

840 1 71 2 10

«Газета.uz» жамоаси Instagram муҳарририни изламоқда

Агарда сизнинг янги форматдаги медиалар билан ишлашда тажрибангиз бўлса ва аудитория учун фойдали материаллар устида ишламоқчи бўлсангиз, «Газета.uz» ўзбек таҳририятининг жамоасига Instagram муҳаррири сифатида қўшилиш учун ариза юборинг!

Талаблар:
— Ўзбек тилида юқори даражадаги саводхонлик (ёзма ва оғзаки);
— Instagram саҳифаларини юритиш тажрибаси (аниқ кейслар мисолида);
— Capcut иловасида ишлаш кўникмалари;
— Figma билан ишлаш кўникмалари ёки ўрганишга тайёрлик;
— Янги ғояларга, форматларга очиқлик;
— Ташаббускорлик.

Шароитлар:

— Офисда иш (гибрид формат ҳам кўриб чиқилади);
— Иш учун керакли техника;
— Маош келишув асосида.

Ариза қолдириш: https://forms.gle/NimnjKYxrm2cg46g7


Бир неча саволлар туғилади:

- Журналист ва блогерлар кўп қатнашиши аниқ бўлган бундай резонансли суд учун каттароқ жой танланса нима бўларди?

- Суд жараёнига бориб, залга киритилмаган ОАВ вакилларининг айби нима? Нега улар бошқаларнинг логолари билан ёритишга мажбур?

- Олий суд матбуот хизмати суддан тўғридан тўғри транслация ёки ҳеч бўлмаса қисқа видеоларни каналига қўйиб боришга имконияти (салоҳияти) йўқми?

@jurnalistikauzbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғайрат Дўстовнинг суди бошланган ва фақат 4 та ОАВ киритилган. Қолган журналист ва блогерлар киритилмаган.

- Судгача бўлган вақтда ўзаро келишиб олгандик, киритса ҳаммани киритсин, бўлмаса ёритишга кирмаймиз, деб, дейди ижодкорлардан бири.

Журналистик солидарность ва сенсация турганда, менимча кўпчилик иккинчисини танлайди. Сиз қайсиниси танлаган бўлардингиз?

@jurnalistikauzbek


❗️Ахборот хизматига ишга таклиф этамиз

Олий таълим муассасасига видеограф ишга қабул қилинади.

Иш берувчи талаблари:

✔️
операторлик кўникмаси;

✔️ олий маълумот

✔️ ижодий фикрлаш

✔️видео монтаж бўйича камида 1 йиллик тажриба

Маош: 5-7 миллион сўм

Мурожаат: @shaxulyaxonim

Манзил: Яккасарой тумани

@jurnalistikauzbek


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
🔴Сенатор: “матбуот котиблари мавқеи сақлаб қолинди, энди улардан фаолроқ бўлишни кутиб қоламиз”

Uzdiplomat томонидан кўтарилган муаммо бир кунда ҳал этилди

Матбуот котиблари мавқеи ва маошини пасайтириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бекор қилинган. Бу ҳақида сенатор Хусан Эрматов uzdiplomat’га маълум қилди.


Uzdiplomat матбуот котибларининг мавқеи ва маоши пасайтирилиши ҳақида хабар берган эди. Бугун сенатор Хусан Эрматов матбуот котиблари даражаси ва маоши ўзгармай қолдирилганини ва қарор бекор бўлганини айтди. Унга кўра, матбуот котиблари ва уларнинг маоши ўз ўрнида қолади. Шунингдек, сенатор улардан очиқроқ, фаолроқ ва жонкуярроқ бўлишни сўрамоқда.

Эслатма, куни кеча Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасига кўра матбуот котиблари ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлиши ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларида департамент бошлиғига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида котибият мудирига ҳамда туман (шаҳар)ҳокимликлари тузилмаларида гуруҳ раҳбарига тенглаштирилиши маълум қилинган эди.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
Барча матбуот котибларининг мавқеи туширилмоқда

Ўз навбатида ойлик маошлари ҳам пасайтирилади.

Маълумки, матбуот котибларининг мавқеи раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилган эди, эндиликда эса улар департамент раҳбари, бўлим бошлиғи, котибият мудири, гуруҳ раҳбари даражасига туширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 йилдаги ПҚ-4366-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилган эди.

Эндиликда эса ушбу мақом ўзгартирилмоқда. Яъни бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларида департамент бошлиғига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида котибият мудирига ҳамда туман (шаҳар)ҳокимликлари тузилмаларида гуруҳ раҳбарига тенглаштирилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида келтирилган.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X


Ilyos Safarov dan repost
E’tibor berdingizmi, oxirgi ikki yilda amaldorlarning AOKA degan tashkilot binosida turib jurnalistlar qarshisiga chiqishi va umuman, xalq oldida hisob berib, savollarga javob qaytarish amaliyoti deyarli to’xtab qoldi. Men bundan shunday xulosa qilaman: hukumat OAV va xalq bilan muloqotning eng muhim bosqichiga chiqa olmadi. Unda yo potensial tugadi va yoki aslida ham barchasi shu yergacha reja qilingan bo’lgan.

Shu kabi muloqotlarni to’xtatganlar bilishi kerakki, qancha bahsli, qancha tanqidli bo’lmasin, jurnalistlar hukumat qilayotgan barcha ish va islohotlarga ayni shu savol-javoblar orqali baho berayotgandi.

Hammasini yopish, to’xtatish amaliyoti vaqtincha xotirjamlik berishi mumkin, ammo unutmang, kelgusida “yopiq qozon” ichida to’planadigan zararli bug’ sizga ko’p muammolar keltirishi aniq.

@haqiqatdaIlyos


Яхши хабар! Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатиш рад этилди!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаро Отабек Бакировнинг устидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Жамоатчилик фаолига нисбатан Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ариза берган, вазир уни ҳақорат ва обрўсизлантиришда айблаган эди.

Бакировнинг маълум қилишича, ИИББ қарорига АОКАнинг вазир берган аризада кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси ва шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтгани асос қилиб кўрсатилган.

“Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва ҳаракатлар учун фуқаровий ташаккур билдираман”, – деган Бакиров.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги раҳбарининг шикоятига Бакировнинг 2023 йил ёзида ўз каналида эълон қилган пости сабаб бўлган.

Унда Тошкент шаҳри Сағбон подстанциясидаги серияли авариялар ва таъмирлаш ишлари ҳақида сўз борган.

@jurnalistikauzbek


❗️Немис тилини биладиган журналистларга зўр имконият!

Ёзги академия Осткурс 2025 учун аризалар қабул қилинмоқда!

Осткурс 2025 Марказий Осиё ва Шарқий Европадан келган немис тилида сўзлашувчи ёш журналистларга Мюнхендаги уч ҳафталик ёзги академияда журналистик таълимни давом эттириш ва янги алоқалар ўрнатиш имкониятини тақдим этади.

📆Давомийлиги: 2025 йил 6–25 июль, Мюнхенда.

🧷Мақсадли аудитория:

Немис тилида гаплашувчи 19–32 ёшдаги Марказий Осиё ва Шарқий Европа журналистлари.

🔖Дастур мазмуни:

Журналистика жанрлари, онлайн-қидирув, мобил репортажлар, ТВ-интервьюлар.

🗳Ариза топширишнинг сўнгги куни:

2025 йил 15 февраль (онлайн ариза, таржимаи ҳол ва мотивацион мактуб билан).

💶Иштирок тўлови: 150 € (Европа) ёки 120 € (Европадан ташқаридагилар);

🪩йўл харажатлари учун субсидия мавжуд.

🌐 Батафсил маълумот!

@jurnalistikauzbek


«Нурафшон» телекaналининг директори Қонунчилик палатасига матбуот котиби бўлди

Самадов Ғуломжон Хурсандович Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Самадов «Нурафшон» телеканали директори сифатидаги фаолиятини сентябрь ойида бошлаганди.

Бунга қадар эса Президент администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.

Ғулом Самадов турли йилларда МТРК тизимидаги телеканалларда, жумладан Халқаро пресс-клуб шарҳловчиси сифатида ишлаган.

@jurnalistikauzbek


👩‍💻Сўз усталарини излаяпмиз!

Агар  ғояларни кишини жалб этувчи, илҳомлантирувчи ва харидоргир  матнларга айлантира олсангиз, унда бизда  сизнинг орзуингиздаги иш бор!

TBC Group Uzbekistan қисқа форматлар: пуш хабарномалар, SMS,  рекламалар тайёрлаш учун  креатив  копирайтер қидирмоқда.
 
❗️Қўйиладиган  талаблар:

— матн билан тез ва аниқ ишлаш қобилияти;

— тил билиш (рус ва ўзбек тилларида маҳорат билан ишлай олиш);

— жамоавий ишлашга  муҳаббат ва  дедлайнларга (ишларни ўз муддатида топшириш) масъулият.

Сизни  барча қулайликларга эга офис, жамоанинг қўллаб-қувватлаши,  рақобатбардош маош ва ривожланиш кутмоқда! 

Бизнинг креатив жамоамизга қўшилмоқчи бўлсангиз ёзинг.

📌Тўлиқ  иш куни  офисда  расмий жадвал асосида  10:00-19:00 гача  давом этади.

📲Агар сизга иш формати маъқул келган бўлса, қуидаги ҳавола орқали мурожаат этинг!

https://t.me/Sayyora_TBCxPayme

@jurnalistikauzbek


bakiroo dan repost
13, жума

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов машҳур Сағбон подстанцияга оид мана бу постдаги чиқиш бўйича устимдан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритган.

Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим.

Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали муаммо ёритилган пост 2023 йил 5 июнда ёки 1 йилу 7 ой аввал ёзилган. Мирзамаҳмудов органларга шикоят аризасини 2024 йил 10 октябрда, яъни бир йилу 4 ой ўтиб тақдим этмоқда.

Унданам қизиғи, вазир Мирзамаҳмудов аризасини Lolazor меҳмони бўлгач, 6 кун ўтиб қолдирган.

Яна бир қизиқ факт, адашмасам, Lolazor’нинг биринчи сонидан кейин энергетикларнинг таклифи билан (вазир келади дейишганди) тинимсиз таъмирланаётган Сағбон подстанциясига ҳам боргандик ва кичик репортаж ҳам уюштиргандик.

Нима бўлгандаям, ўшандан кейин бизнинг Тошкент тумани Сағбондан узилган ва электр энергиясини бошқа, туманимиздаги подстанциялардан олмоқдамиз.

Шикоят аризаси фуқаро Мирзамаҳмудов тарафидан эмас, вазир Мирзамаҳмудов томонидан киритилган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.


🧑‍🏫Африка ҳаётини ёритмоқчимисиз?

🧑‍🔬Соғлиқни сақлаш муаммоларига қизиққан журналистлар барча харажатлари тўланадиган саёҳатга ариза топширишлари мумкин.

БМТ жамғармаси полиомиелитни йўқ қилишга бағишланган пресс-турда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилмоқда.

Танланган журналистлар полиомиелитга қарши виртуал тренингда қатнашадилар ва полиомиелитга қарши кураш энг долзарб бўлган мамлакатга саёҳат қилишлари учун пул оладилар. Чад, Конго Демократик Республикаси, Нигерия, Эфиопия, Нигер, Мадагаскар ва Мозамбик каби мамлакатлардан бирига саёҳат қилишни истаган журналистларга устунлик берилади.

Аризалар бутун дунё бўйлаб журналистлардан қабул қилинади. Молиялаштириш миқдори бир киши учун 10 000 долларгача.

✅Ҳужжат топширишнинг сўнгги куни: 2025 йил 3 январь!

Батафсил маълумот инглиз тилида👇
https://unfoundation.org/media/call-for-applications-2025-united-nations-foundation-polio-press-fellowship-for-individual-reporting-to-africa/


@jurnalistikauzbek

3.2k 0 114 13 15

❗️Маҳаллий ОАВ таҳририятларига грант олиш учун ажойиб имконият!

✅Ўзбекистон ОАВ таҳририятлари ўртасида Медиахакатон-2025да иштирок этиш учун танлов эълон қилинди.

💵 Медиа-лойиҳаларни амалга ошириш ва узоқ муддатли мураббийлик учун 8 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантни олиш учун Медиахакатон-2025 мусобақасида танлаб олинган 10 та жамоа иштирок этади.

🎙Медиахакатон-2025да
2 йилдан 5 йилгача иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган онлайн ОАВ таҳририятлари (юридик шахсни рўйхатдан ўтказишнинг ҳар қандай шакли) (ЯТТ ва хорижий ОАВ кўриб чиқилмайди) иштирок эта олади

🪪 Аризалар 4 кишидан иборат жамоалардан қабул қилинади.

📆 Тадбир 2025 йил 17-21 февраль (5 кун) кунлари бўлиб ўтади.

📨5 кун давомида иштирокчилар гендер тенглик, экология ва ижтимоий муаммолар мавзусида медиалойиҳалар ишлаб чиқадилар.

Иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволада ариза тўлдиринг: https://forms.gle/dwU9VbgtLCT2Jjpu5

📌Ариза топширишнинг охирги муддати: 18.12.2024 г.

@jurnalistikauzbek


platforma.uz dan repost
Ночор ахборот сиёсати ва "Азизов иши"

Президент маъмуриятидаги бу ўзгаришдаги айрим нуқталар ахборот сиёсатимизда ғалати тенденциялар шаклланганига билинар-билинмас ишора қилгандай бўлди. Масалан, Президентнинг фармони асос қилиб олинган ушбу хабарларда ДХХнинг собиқ раиси А.Азизовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани келтирилган.

Албатта, бу нормал ҳолат. Аммо "Азизов иши"даги эриш ҳолат шундайки, унинг ДХХдан кетиш жараёни кўпчилик (мен маҳаллий ОАВни назарда тутяпман), энг қизиғи, катта нуфуз ва аудиторияга эга бўлган ахборот манбаларида ўта совуқ "подача" – ҳайдалди, дега ҳукмнома сўз билан хулосаланди.

Биламизки, "ҳайдалди" феъли айни матн ва воқеага ннисбатан қўлланилганда камситиш, ерга уриш маъносини кўпроқ беради. Бундай пайтларда бизда одатда "ишдан олинди" калимаси кўпроқ қўлланар ва бу "нормал" ҳисобланарди. Аммо "ҳайдалди"...

Қизиғи, биз маданий деб ўрганиб қолган интернет нашрларимизда бундай "нафрат тили"нинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлган, тушуниш қийин.


Бундан ҳам қийини, юқори мартабали давлат мулозимига кўрсатилган бундай "эътибор"га ҳеч ким эътироз қилмади. Бунга, биринчи навбатда, АОКА муносабат билдириши керак эди, назаримизда. Аммо улар жим туришди.

Кеча Азизовнинг юқори лавозимга тайинланиши эса унинг "ҳайдалмагани"ни исботлади. Очиғи, Азизовни кўпчилик Президент командасидаги энг садоқатли, бундан ҳам муҳимроғи, зиёли, дунёқараши кенг кадр сифатида билади.

Хуллас, бир нарса тобора ойдинлашиб бормоқдаки, бизда ахборот макони секин-аста монополлашиб бораётгадек. Кимлардир унинг кучидан ўз манфаатлари йўлида калтак сифатида фойдаланаётгандек...

Давлатнинг ахборот сиёсати, позицияси мавҳумлиги туфайли бу маконда соҳага умуман алоқаси бўлмаган, умрида бир энлик матн ёзиб кўрмаган, матбуотнинг кучини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдиган кадрлар майдонга келди.

Минг афсуски, бундай "менежер"лар кўпчилик ҳолларда журналистикани блогерлик, деб тушунишмоқда. Ташқи ахборот хуружлари, глобал хабарлар ва мафкуралар экспансиясига қарши туриш чоралари, минтақадаги ахборот маконида миллий салмоқ пайдо қилиш, ОАВ дан юмшоқ куч сифатида фойдаланиш, деган тушунчалар ҳақида ҳали на улар, нада бошқалар ҳали-ҳамон ўйламаётган кўринади. Холбуки, биз ахборот асри, маданиятлар қоришиб кетаётган глобал асрга кирганимизга анча бўлди.

Бизнинг назаримизда, давлатимиз ахборот сиёсати концепцияси (агар у бўлса)ни қайта кўриши ва бугунги дунё стандартлари даражасига мослаштириши зарур. Ахборот сиёсатини телефон орқали бошқариш формати бугун иш бермаслиги тобора равшанлашаётган бир пайтда, албатта, бунга жиддий қарашимиз керак бўлади.

@platformauzb


Uzdiplomat | Расмий канал dan repost
Ўзбекистонда рекламага бу йил салкам ярим миллиард доллар сарфланди

2024 йилда Ўзбекистонда рекламага сарфланган маблағ $481,5 миллионни ташкил этди. Бу ҳақда Курсив Статистага таяниб, хабар берди.

Ўзбекистон реклама харажатлари бўйича МДҲда тўртинчи ўриндан жой олди.

Биринчи ўринда — Россия бу йил режалаштирилган харажатлар $10 миллиарддан ошган. Қозоғистон $777,7 млн билан ушбу рўйхатда иккинчи ўринда. Учинчи ўриндан урушга қарамай Украина реклама харажатларининг юқори даражасини сақлаб қолмоқда — $683,6 млн.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринда Туркманистон бўлиб, мамлакат реклама харажатларига $156,6 миллион сарфлаган.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X           


Экология ва Иқлим ўзгариши мавзусида мақола, ҳикоя ва репортажлар тайёрловчи ҳамкасблар учун стипендия дастури.
Ҳар бир материал учун 600 евро гонорар олиш имконияти бор. Дастур Марказий Осиё мамлакатлари учун мўлжалланган. Инглиз тилида қуйидаги ҳавола орқали анкета тўлдириш керак бўлади:

https://forms.gle/2DtQ91VHemdJfr8VA

@jurnalistikauzbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жуда яхши ролик олинибди. Кучли инсонлар зўравонлик қилишмайди! Кучли инсонлар зўравонликка қарши курашишади! Аёллар учун энг ҳақоратли иш уларга қўл кўтарилиши, буни улар унутолмайдилар, кечирмайдилар...

@jurnalistikauzbek

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.