Jurnalist24.uz | Uyda qolib Duoda bo'ling!

@Jurnalist04 Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилояти бошқармасининг расмий канали.
Вилоятдаги ОАВ ва блогерларни ҳамкорликка таклиф этамиз!
📲Мурожаат учун: @AlibekErgashev
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
05.01.2020 19:48
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
12 027
ta obunachilar
~470
1 ta e’lon qamrovi
~4.2k
kunlik qamrov
~18
ta e’lon 1 kunda
3.9%
ERR %
9.03
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
568 ta kanal eslovlari
5 ta e’lonlar eslovlari
674 ta repostlar
O'zbekiston yangiliklari
O'zbekiston yangiliklari
Norin tuman hokimligi
Norin tuman hokimligi
30 May, 20:54
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
29 May, 09:52
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
29 May, 09:33
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
28 May, 15:40
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
28 May, 15:40
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
28 May, 13:01
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
28 May, 12:46
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
27 May, 15:43
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
26 May, 19:45
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
25 May, 15:51
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
25 May, 15:51
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
25 May, 15:51
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
25 May, 08:42
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
25 May, 08:42
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
25 May, 08:34
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
22 May, 12:29
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
22 May, 11:38
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
22 May, 09:30
Norin tuman hokimligi
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
21 May, 11:15
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
21 May, 11:05
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
21 May, 11:05
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
21 May, 08:23
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
20 May, 18:45
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
20 May, 18:44
@Jurnalist04 iqtibos olgan kanallari
Norin tuman hokimligi
Norin tuman hokimligi
Norin tuman hokimligi
Namangan24.uz| UYDA QOLING!
MTRK ǀ UYDA QOLING!
Namangan viloyati hokimligi
Namangan viloyati hokimligi
Uychi 24
Shifokor va hayot
Shifokor va hayot
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
67 studio
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
​​Ҳурматли тадбиркорлар!

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича Президентимизнинг бир қанча Фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Фармон ва қарорлари билан тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилинганлиги ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим этилди.
Бу билан пандимия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушуб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.
Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар билан берилган имтиёз ва преференцияларни тадбиркорларга қўлланишини ижроси Бизнес-Омбудсман томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида 3 июнь куни ўтказилган видео селектор йиғилишида карантин чораларини юмшатиш бўйича бир қатор топшириқлар бердилар.

Махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб:
✅меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
✅уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
✅меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;
✅индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига;
✅таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига, шунингдек диний ташкилотлар фаолиятига;

15 июндан бошлаб эса:
✅умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари фаолиятига;
✅мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига;
ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилмоқда.
Ўз навбатида ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан:
✅жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш;
✅деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;
✅барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек фаолият турлари бўйича белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз ва масъулиятимиз эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Шу сабабли, Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларида белгиланган карантин қоидалари, санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакил девонининг
Наманган вилоятида фаолият
кўрсатувчи ходимлари

Каналга уланиш учун
@Jurnalist04
To‘liq o‘qish
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.
Давлат раҳбари дастлаб Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигида тўхтади. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди, дала ёнида яратилган интенсив боғ билан танишди.
Шу ерда соҳа мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Ферганскую область с рабочим визитом.
Сперва глава государства остановился у поля фермерского хозяйства "Турсунов Юсуфжон ери" в Куштепинском районе. Президент ознакомился с развитием пшеницы, а также интенсивным садом, разбитым рядом с полем.
Здесь прошла беседа с ответственными лицами сферы и фермерами района, состоялась презентация сельскохозяйственных и агропромышленных проектов

#Mirziyoyev #safar #Fargona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
To‘liq o‘qish
Норин дарёси ҳақида нималарни биламиз?

Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёси Марказий Тяншандан бошланади. Дарёнинг узунлиги 807 км, ҳавзасининг майдони эса 59,9 минг километр квадратдан иборат.


Дарё Норин шаҳридан 44 км шарқда Катта Норин ва Кичик Норин дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Наманган шаҳри яқинидаги Пастки чўжа қишлоғи ёнида Норин Қорадарё билан қўшилиб Сирдарёни ҳосил қилади. Норин юқори оқимида кенг водийда, Ахала дарёсининг қуйилиш жойига қадар чуқур ва тор водийда жуда тез оқади. Норин шаҳридан бошлаб дарё водийсида икки ёқлама қайир ҳосил бўлган. Узунахмат дарёси қуйилиш жойига яқин дарё водийси тобора торайиб, қояли дарага айланади ва Учқўрғон шаҳридан ўтгач, кенгайиб конуссимон ёйилмадан оқади.

Норин қор-музлик сувларидан тўйинади. Катта Фарғона, Катта Андижон, Шимолий Фарғона, Катта Наманган каналлари шу дарёдан сув олади. Норин жуда катта энергия захираларига эга. Дарёда Учқўрғон ГEС, Тўқтақул ГEС қурилган. Норин бўйида Норин, Тошкўмир, Учқўрғон шаҳарлари жойлашган
To‘liq o‘qish
НАМАНГАНДА "ЁШЛАР ОЙЛИГИ" ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ?

👩‍🎓
Анъанага кўра, шу йил июнь ойида бутун республикада бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам "Ёшлар ойлиги" ўтказилади.

😷
Хўш, юртимизда жорий этилган карантин шароитида мазкур ойлик тадбирлари қай тарзда ўтказилади?

📹
Бу ҳақида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈
To‘liq o‘qish
Янгиликлар 24 | Наманган вилоятида махсус ишчи гуруҳ томонидан қишлоқ хўжалигининг мавжуд ресурс ва имкониятлари ўрганилмоқда

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
To‘liq o‘qish
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.

@Jurnalist04
Толиб Юсупов Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Наманган вилоят ҳокимининг 2020 йил 4 июндаги 298-сонли қарорига асосан, Юсупов Толиб Махмуджанович вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Толиб Юсупов 1978 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1999 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда шу институт магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда “Дўстлик-Н” савдо-ишлаб чиқариш марказида ҳисобчиликдан бошлаган. 2000-2010 йилларда вилоятда молия тизимида турли вазифаларда ишлаган. 2010-2014 йилларда вилоят бўйича Ғазначилик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2014-2015 йилларда Наманган шаҳар молия бўлими бошлиғи, 2015-2017 йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
2017 йилдан ҳозиргача Наманган вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Наманган вилоят ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Аюбхон Камолов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланганди.
To‘liq o‘qish
Мутолаа учун «Уйчинома» газетасининг 2020 йил 5 июнь кунги сони ҳавола этилмоқда.

Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Наманган вилоятида фаолият юритаётган газета, журнал ва ахборотнома таҳририятларини ҳам ҳамкорликка таклиф этамиз!
Юбориш Сиздан, халқимизга тарғиб қилиш биздан!

Каналга аъзо бўлиш👇
@Jurnalist04
Attached file
Телеграм каналида “Тоза ҳудуд” ДУК ишчи-ходими томонидан 2020 йил 4 июнь куни соат 15:58 да жойлаштирилган таҳрирсиз иш ҳаққидан норозилиги тўғрисидаги матнга нисбатан, “Тоза ҳудуд” ДУК маъмуриятининг муносабати

Вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК барча ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қароридан келиб чиқиб белгиланган коэффициент асосида иш ҳаққи тўланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида COVID-19 коронавирус касаллигининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурига асосан, Республика махсус комиссияси томонидан карантин эълон қилинган даврда, Наманган вилоят Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Наманган вилоят “Тоза ҳудуд”ДУК томонидан тузилган 06.04.2020 йил 16/20 сонли ўзаро баённомасига асосан, ишчи ходимларга моддий рағбатлантириш мақсадида ҳар бир ишчи ходимга март ва апрель ойларида 446 минг сўмдан май ойида эса 669 минг сўм иш ҳаққидан ташқари қўшимча моддий рағбатлантирилди. Бундан ташқари филиал ишчи ходимларнинг кунлик иссиқ овқат билан бепул таъминлаш учун ҳар бир филиал раҳбарларига юклатилган ва бошқарма томонидан иссиқ-овқат учун маблағ билан мунтазам таъминланиб келган. Шунингдек, ходимларга май ойи иш ҳаққиси тегишли Қонунчиликка асосан ҳисобланган ва ҳар бир ходимнинг банкда очилган тегишли пластик карточкаларига ўз вақтида 100% тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 167, 169,171-моддаларига асосан даромад солиғига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ДСИ нинг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилди. “Тоза ҳудуд” ДУК ходимларининг иш ҳаққи билан ўз вақтида таъминлаш ҳам мунтазам равишда таъминланган ва бугунга келиб иш ҳаққидан қарздорлик мавжуд эмас.
Қўшимча шуни билдиришмиз мумкинки, корхонамиз молиявий ҳолати салбий тус олиши бошланган эди, лекин шунга қарамасдан корхонамиз томонидан Ўзбекистон Республикаси санитар тозалаш ихтисослаштирилган корхоналарининг бирлашмаси томонидан жорий йил апрель ойида қисқа муддатли заём олинган бўлиб, ушбу маблағлар корхона фаолияти тўхтаб қолмаслиги ҳамда ишчи-ходимлари пандемия даврида молиявий ночор ҳолатга келмаслиги мақсадида иш ҳаққи ва иш ҳаққига тенглаштирилган тўловлар учун йўналтирилган.
Иш ҳаққи бўйича тушунмовчилик ёки норозилиги бўлган ишчи ходимлар филиал раҳбари ва вилоят бошқармаси хисобхонасининг (69) 228-70-79, (69) 228-70-84 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Наманган вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Ахборот хизмати.

@Jurnalist04
To‘liq o‘qish
ОНЛАЙН ТИББИЙ МАСЛАҲАТГА МАРҲАМАТ!

Коронавирус пандемияси даврида қатор шифохоналарда карантин тартиблари ўрнатилган. Бундай шароитда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоят ихтисослаштирлган даволаш-профилактика муассасаларида онлайн тарзда тиббий маслаҳат кўрсатиш хизмати йўлга қўйилмоқда. Вилоят аҳолисига онлайн тарзда ихтисослаштирилган тиббий маслаҳат бериш бўйича вилоят даволаш-профилактика муассасаларида фаолият юритадиган мутахассислар ҳақида маълумотлар.

Каналга уланинг👇
@Jurnalist04
Attached file
To‘liq o‘qish
Мутолаа учун «Наманган ҳақиқати» газетасининг 2020 йил 3 июнь кунги сони ҳавола этилмоқда.

Ушбу jpg файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Наманган вилоятида фаолият юритаётган газета, журнал ва ахборотнома таҳририятларини ҳам ҳамкорликка таклиф этамиз!
Юбориш Сиздан, халқимизга тарғиб қилиш биздан!

Каналга аъзо бўлиш👇
@Jurnalist04