Times.uz dan repost
🇹🇲💉Туркманистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб «Спутник V» Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказди
Шу ўринда, мамлакатда ҳали ҳам коронавирус инфекциясининг биронта расмий ҳолати қайд этилмаган.
Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТТИФ).
«Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб «Спутник V» вакцинасини ўз ҳудудида қўллашни расман маъқуллади», — дейди РТТИФ директори Кирилл Дмитриев.
Бир ҳафта олдин «Хроники Турменистана» нашриёти Pfizer ва «Спутник V» вакциналарининг кичик партиялари Туркманистонга етказиб берилиши ҳақида ёзган эди.