Жиззах вилояти прокуратураси томонидан вилоятдаги кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимидаги қонунийлик аҳволи ўрганилганида, қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, бартараф этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.
Хусусан, Жиззах шаҳар ҳудудида 35 нафар фуқаролар томонидан кўп квартирали уйларда ва уларга туташ ҳудудларда ўзбошимчалик билан қурилмалар қуриб олинганлиги аниқланиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Туман ҳудудларидаги 6 та маҳаллада жойлашган кўп қаватли уй-жойларда яшаб келаётган фуқароларнинг бошқарув сервис компаниялари олдидаги қарздорликлари хатловдан ўтказилганда жами 107 млн. сўм нореал қарздорлик аниқланиб, “Биллинг” дастуридан чиқарилиши натижасида 8 200 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида, қўшимча 4 та янги бошқарув сервис компаниялари ташкил этилиб, 2 335 та кўп квартирали уй-жойлар бошқарув сервис компанияларига бириктириб берилди.
Шунингдек, кўп квартирали уй-жойлардаги 185 нафар мулкдорлар томонидан фуқаролар билан оғзаки келишув асосида хонадонларига ижарачилар киритганлиги аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди ва ижара шартномалари рўйхатдан ўтказилиши натижасида бюджетга қўшимча 480 млн. сўм қўшимча манба ҳисобланишига эришилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook