#5_факт
👩⚕️👨⚕️ ҲАМШИРАЛАР ҲАҚИДА 5 ФАКТ
1️⃣ Ҳар йили 12 май куни бутун дунёда ҳамшираларнинг касб байрами — машҳур ҳамшира Флоренс Найтингейлнинг туғилган кунида нишонланади. Гап шундаки, бу аёл Қрим уруши пайтида (1853-1856) дунёдаги биринчи ҳамширалар ҳайрия хизматини ташкил қилган. Қрим урушига юборилган ҳамширалар орасида император Николай II нинг аёли ва қизи ҳам бўлган.
2️⃣ Альберт Эйнштейннинг ўлимидан аввал айтган сўнгги сўзлари ўзи билан бирга кетган. Чунки ўша пайт унинг ёнида бўлган ҳамшира немис тилини мутлақо билмас эди.
3️⃣ Қадимги тарихда фақатгина эркаклар ҳамшира бўлишган. Аммо ҳозирда ҳамшираларнинг 89 фоизи аёллар, атиги 11 фоизи эркаклар ҳисобланади.
4️⃣ Америка олимлари тадқиқотларига кўра, ҳамширалар бир кун ичида ўртача 1600 килограммлик буюмларни бир жойдан бошқа жойга олишар ва 6-7 километp юришар экан. Таққослаш учун айтиш мумкинки, кўпчилик одамлар кунига 4-5 километр қадам босишади.
5️⃣ Аҳоли сонига энг кўп ҳамширалар Финляндияда, 100 минг кишига 2162 та ҳамшира, энг кам ҳамширалар Гаитида, 100 минг кишига 5 та ҳамшира.
Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан бутунлай соғайганлар 2000 нафардан ошди. Албатта, шифокорларимиз ва ҳамшираларимиз хизмати туфайли.
Каналимизга уланинг ва дўстларга улашинг
@jizzax_yangiliklari