davletovuz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқанд вилояти Нуробод туманида ҳақиқатан ҳам яйлов масаласида муаммо бор. Масалан, қўшма корхона бўлган кластер тумандаги фермер хўжалиги билан шартнома имзолаб, 1450 та майда шохли қўйини боқиш учун 834 гектарни 49 йилга ижарага олади. Ва албатта, фермер хўжалигида 1450 эмас, 4 мингдан ошиқ чорва моллари боқилади. Аҳоли бундан норози бўлиб, кластернинг 1450 та қўйини ҳокимлик биноси олдига ҳайдаб боради. Чунки аҳолининг чорваси учун яйлов йўқ. Кластернинг 51% улуши Икром Исломга, яна 49% улуши эса Лью Чунсанга тааллуқли.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, ҳокимлик 40 гектарлик яйлов ерларини сохта ҳужжатлар асосида лалмикор ер майдонлари сифатида тадбиркорга бериб юборган. Ҳозирда туман ҳокимининг тегишли қарори бекор қилинган.