platforma.uz dan repost
Комиссия таркиби Сангинов учун гуноҳсизлик фатвосигаям ўхшайди
Халқимиз йил бошидан буён учта синовни бошидан кечирди ва кечирмоқда. Энг ёмони, булар қаторига тўртинчиси ҳам қўшилди. Гап "Сардоба фожиаси" бўйича Ҳукумат комиссияси таркибига Сангинов жанобларининг киритилгани ҳақида!
Ижтимоий тармоқларда бу ишда айбдорлиги турли факт ва рақамлар билан тинимсиз иддао қилинаётган одамнинг айбдорлар ҳамда хато ва қурилишдаги ўғриликларни (агар у юз берган бўлса) аниқлаш учун тузилган таркибда пайдо бўлиши ғалати бўлди.
Энди янада бир чигал савол ўртага чиқаётир: бу таркиб, масалан, Сангинов учун гуноҳсизлик фатвоси бўлиб хизмат қилмайдими?.. Балки Ҳукумат масалани тезроқ ечиш учун (чунки Сангинов бу соҳанинг профессионали, қаерда нима иш бўлганидан хабардор одам) сопини ўзидан чиқардимикан?!
Жиноят қидирув бўлими мутахассисларида шундай тажриба борлигини кўпчилигимиз эшитганмиз. Яъни улар ўғриликни очиш учун киссавурлар, маняклик жиноятини очиш учун эса маняклар маслаҳатидан фойдалланишаркан, уларнинг ҳурматларини жойига қўйишаркан...
Ундай бўлса яхши! Жиноятни очишда ёрдам бериш қонунан айбдорга енгилликлар беради, деб ўқиганмиз. Қолаверса, Ватан учун фидойи, қолаверса, сенатор (Сангинов) одам халққа, мамлакатга бу йўлда ёрдам берса, савоб ҳам бўлади.
Олдиндан фол очмай айтганда, Сангинов фамилиясининг мазкур нуфузли таркибда “порлаши” унинг ўзи учун унча хосиятлига ўхшамаяпти. Бу — кичик эҳтимол. Катта эҳтимол эса Ачилбой Раматов шахсияти устига соя сола бошлади. Қарийб 20 йилдан буён мамлакатдаги муҳим қурилишларнинг устида ўтириб келган, "Аср қурилишлари" фидокори ва шу хизматлари эвазига "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини олган, кейинги йилларда мамлакат сиёсий доирасидаги энг қудратли аъёнлардан эканлиги бот-бот такрорланадиган одамнинг бу рўйхатдан тушиб қолиши тасодиф эканлигига ақлли одамлар ишонишмайди.
Боз устига, Ачилбой оға бир неча кундан буён жонажон "Ахборот"имиз лавҳаларидан ҳам оёқ тортди. Кеча Президент ўтказган видеоселекторда ҳам кўринмади... Эҳтимол у киши Бош вазир ўринбосари, Транспорт вазири сифатида вилоятларда бошқа муҳим топшириқ билан банддир. Лекин бугун мамлакатда шу учта — коронавирус, Бухоро ва Сардоба ҳодисаларидан бўлак муҳимроқ масала кўзга ташланмаётир-да. Шунинг учун одам сал безовталанади.
Халқимизнинг севимли ҳофизи Комилжон Отаниёзовнинг "Намозшомда чиққан ойлар ботмағай..." мисралари билан айтилувчи бир машҳур ашуласи бор. Ҳофиз бу билан кеч тушганда чиққан ой ёрқинроқ бўлади, унинг шуъласи абадиятга дахлдор, демоқчи бўлгандир эҳтимол.
Лекин "Сардоба фожиаси" намозшомда эмас, саҳарда юз берди... Ҳамманинг кўз ўнгида... Қолаверса, бундай маҳал кўринган ой қуёшнинг ёруғида самода узоқ қололмаслиги аниқ. У "ботиш" га маҳкум... Хавотир шундан, азизлар!.
Албатта, буларнинг барчаси шахсий фикрлар...
Бизни кузатишда давом этинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA