platforma.uz dan repost
Алламжоновга икки бош муҳаррир эътироз билдирди
Комилжон АЛЛАМЖОНОВ,
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси:
«Бизнинг прогнозларимиз бўйича, коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиқадиган эҳтимолий иқтисодий инқирознинг матбуот соҳасига ҳам таъсири катта бўлади. Фикримча, матбуот ҳам оғир жараёнлар ва даврга кириб келмоқда. Хусусан, босма нашрларга келадиган бўлсак, уларнинг келажагини кўрмаяпман. Аслида, бу инқирозлар бошланмаганида ҳам, газеталар – аллақачон ўтмиш маҳсулоти..."
Ҳусан ЭРМАТОВ,
"Ишонч"--- " Доверие" газеталари бош муҳаррири:
"Рости, журналистиканинг эгаси жуда кўпайиб кетмадими ҳурматли ҳамкасблар, орамизда ўз жойидан қўрқиб-қўрқиб шунақа ҳурматсизликларга муяссар бўлишимизга сабабчилар ҳалиям бор, бу ҳақиқат, бироқ журналистиканинг эртанги кунини белгилаш қандайдир саноатчи, бизнесменларга қолгани йўқ.
Ҳали ўлмадик, ўлмаймиз ҳам. Газеталарнинг орасида энг катта босим билан мажбурий обуна бўлгани қайси эди ўтган ўн йиллар давомида, эсланг. Яшанг, "Солиқ инфо"!
Яқинда ўша мажбурий обунадан семириб- семириб дўкай бўлиб олган укамиз ихтиёрий обуна ҳақида ажабтовур пост эълон қилгани ҳам эсимизда... Буни одамнинг ўзи билмаган ҳолда ўзгариши дейилади.
Блогер ва троллар хафа бўлишмасин, бунақа ўзгаришларнинг таъсиридан ҳеч ким суғурта қилинмаган. Энди газеталарнинг эртанги куни ҳақида айтадиган бўлсак, матбуотнинг кадрлари жамиятга ҳалол, яна бир бор айтаман, энг ҳалол, энг беғараз хизмат қилаётган журналистлардир.
Жамиятга асл ҳақиқатлар аслида керак бўлса, матбуот ўлмайди. Сиз уни ўлдиришга шошилманг, ундан кўра ўзингизга умр тиланг, биродар, аслида кўп кўрган бу тарих- ажал билдирмайин келади. Харом топилган миллиардлар эса ҳеч кимга вафо қилмаган, қилмайди ҳам..."
Норқобил ЖАЛИЛ,
"ХХI аср" газетаси бош муҳаррири:
"Бугун мамлакатимиз учун оғир синовли кунлар давом этаётган бир паллада қачон газета (умрида биттагина журнал ҳам варақламагани аниқ — Н.Ж.) ўқиганини эслолмайдиган, демак, у кишининг наздида бошқа босма нашрларни қўятурайлик, ҳатто, ўтган йили Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан "Янги Ўзбекистон" ва "Правда Востока" бирлашган таҳририятлари ДУКнинг ташкил этилиши ҳам нотўғри экан-да, деган фикр келиб чиқадими шунда! Ёхуд интервьюсида мақтанганидек, телевизор (билингки, у радио деган садоқатли ҳамроҳи борлигини ҳам эслолмаса керак — Н.Ж.) ҳам кўрмайдиган (эртага эса китоб мутолаасини ҳам аҳмоқона иш деб баёнот беришига шубҳам йўқ) нуфузли амалдор билан замондош эканимдан шахсан мен жиддий ташвишдаман!
Яна денг, бу одам бир дунё умид-мақсадлар билан тузилган номи улуғ бўлмиш Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси бўлса...
Энг қизиғи, "Қалампир.уз" деган сайтда ушбу онлайн-интервью эълон қилингач, бу каби кутил(ма)ган шов-шувлар ортидан қувиб юрадиган бир қатор ижтимоий тармоқлар ҳам ушбу суҳбатни яшин тезлигида тарқатишга шошилганига қойил деворасан беихтиёр.
Бу интервьюни ўқиб...ҳатто карантин маҳалида ҳам умри жонини жиддий хатарга қўйиб, халқимизга холис ахборот етказишдек машаққатли фронтда ўз вазифаларини ҳалол уддалаб юрган ҳамкасбларим (улар орасида юзлаб матбуотчилар, теле ва радио мухбир-журналистлари) борлигини бу рутбаси баланд раҳбар наҳот унутиб, кўрмаётган бўлса-я, деган аламли иштибоҳ кўнгилдан кечади."
Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA