Zafarbek Solijonov dan repost
Ўзбекистонда қайси таҳририят бўлмасин, ҳеч бўлмаса, ўзини ўзи цензура қилади. Менга тинчлик керак, эртага проектим ёпилса, болаларимни ким боқади дейди. Ёки бўлмаса, қамалсам бу халқ дуодан бошқа ёки интернетда бақир-чақир қилишдан бошқасига ярамайди дейди.
Зўр материал бўлса, дахшат, каттаконлардан биттасини расмий (аслида халқнинг олдида унинг обрўси йўқ бўлади, буни ҳамма билади) тарзда танқид қилмоқчи бўлса, тамом бош муҳаррирнинг юраги дукиллашни бошлайди. Тез-тез нафас олади. Ахийри ўйлаб, қаламни ушлаганда ўзига-ўзи ваъда бермаганми, мақолани кечроққа берамиз, телефонларни ўчирамиз. Эрталабгача анча одам ўқийди. Кейин ҳар хил "акалар" бизга тел қилиб ётмайди, буёғи Аллоҳдан деб юрагини ҳовуллаганча мақолани охирида таҳрирга бериб уйига кириб кетади. Ўша тун ақа ағанайди бақа ағанайди, эртани ўйлайди. Нима бўларкин деган савол уни қийнайверади, қийнайверади.
Эртасига эса ҳеч бўлмаганда "шу ишни бекор қилибсизда укам" деган хабар олади. У эса қўрқибгина, худди гуноҳ иш қилгандек кулибгина қўяди. Буни оғирлиги аслида бир неча тоннага тенг, нозик қўллар учун. Буни сизлар қаердан ҳам билардингизлар. Ўзбекистонда ҳақиқий ишламоқчи бўлган (ишлаган) сайт бош муҳаррирлари шундай яшайди.
Daryo.uz'да 100 дан ортиқ ходимлари (ичида ўринбосарлари ҳам бор) Ўзбеккино раҳбари устидан арз қилгани ҳақидаги хабар чиққанди. Ҳозир у сайтдан олинган. Юксалиш умуммиллий ҳаракати бажарилмаган давлат дастури ҳақида сайтида ёзиб чиққанди. У ҳам йўқ. Нима ҳам дердик, нима ҳам дея олардик... https://daryo.uz/2020/04/16/maqsadimiz-sohani-xarob-qilishdan-saqlab-qolish-100-dan-ortiq-kinoijodkorlar-ozbekkino-rahbari-firdavs-abduxoliqov-ustidan-abdulla-aripovga-shikoyat-qildi/
Kаналга уланинг:👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEhoco-Mv-zGiqnTUA