Жиддий гаплар / Уйда қолинг

@jiddiygap Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Журналист Нурилло Нўъмоновнинг телеграм канали. Мақолалар, шахсий кузатувлар, фикр-мулоҳазалар. Бошқа муаллифлардан иқтибослар берилиши мумкин. Олди-қочди гаплар, ёлғон маълумотларга ўрин йўқ!
Мурожаат учун: @specialcorrespondent
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
21.09.2019 16:06
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
219
ta obunachilar
~240
1 ta e’lon qamrovi
~115
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
109.6%
ERR %
0.68
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
15 ta kanal eslovlari
1 ta e’lonlar eslovlari
10 ta repostlar
21 Dec 2019, 08:56
17 Dec 2019, 15:24
9 Dec 2019, 15:33
25 Nov 2019, 18:25
Блогер Камола
8 Nov 2019, 08:26
26 Oct 2019, 12:56
21 Oct 2019, 10:49
21 Oct 2019, 10:49
JURNALIST
20 Sep 2019, 22:25
@jiddiygap iqtibos olgan kanallari
bakiroo
25 May, 10:50
👁Sharhpress.uz™️
21 May, 20:44
👁Sharhpress.uz™️
21 May, 20:44
Daryo.uz | Rasmiy kanal
Musulmonbek
21 May, 20:21
Муҳрим
19 May, 12:53
Alimoff
15 May, 11:40
bakiroo
15 May, 10:13
Zafarbek Solijonov
12 May, 06:59
Zafarbek Solijonov
bakiroo
Китайская угроза
25 Apr, 18:31
Муҳрим
25 Apr, 18:31
"Ishonch" gazetasi
24 Apr, 10:50
Zafarbek Solijonov
17 Apr, 12:22
bakiroo
17 Apr, 10:25
YOZUVCHILAR UYUSHMASI
Bloger Shahnoza
10 Apr, 09:17
САФАРИ
Poytaxt Bank
4 Apr, 08:02
Ziraat Bank Uzbekistan
4 Apr, 08:02
MIKROKREDITBANK
4 Apr, 08:02
Agrobank / Uyda qoling!
4 Apr, 08:02
davletovuz
Kino san'ati
Муҳрим
26 Mar, 13:14
"Ishonch" gazetasi
26 Mar, 12:46
davletovuz
24 Mar, 14:25
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
bakiroo'dan repost
Бир йил муқаддам хорижлик инвесторлар - ота-бола Аслановлар Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини Марказий осиёдаги энг зўр корхонага айлантиришлари, "Евро-4“ ва "Евро-5“ стандартларига ўтишлари, 300 млн.доллар инвестиция жалб қилишлари ҳақида жаннатнинг расмий ахборот ҳамкори бўлган Ўзбекистон-24 телеканалига беришган интервьюларида гапиришганди.

Энди бўлса, Аслановлар ишлаб чиқараётган бензинни хорижий бензиндан ҳимоя қилишга тўғри келмоқда. Тўлови эса бизнинг гарданимизга.

Шунча транспорт харажати ва акциз билан ҳам қўшниларнинг бензини бизнинг бензиндан арзон ва сифатли кириб келаётган бўлса, балки масалани бошқачароқ қўйиш керакдир?
To‘liq o‘qish
Шуҳрат Абдураҳмонов нишондор бўлди. Бу эътирофми ёки ҳайитлик?

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлангани хабари берилганди. Мазкур хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг навбатдаги муҳокама мавзусига айланиб кетди. Билдирилаётган фикрларнинг ярмидан кўпи ҳокимга ёқмаслиги аниқ.

Хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг эътирофи Ш. Абдураҳмоновнинг бу борада амалга оширган ишларидан кўра қилажак ишларига «аванс» бўлса, ажабмас, мазмунида талқин қилинаётгани ҳам бор гап. Андижон вилояти уй-коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати тарқатган хабарда  катта-катта рақамлар келтирилади, албатта. Бироқ ғиж-ғиж рақамлар вилоятда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларни «ёпиб ташлолмаслиги» аниқ.

(Мақоланинг давоми бу ерда 👇)

https://xabar.uz/jamiyat/shuhrat-abdurahmonov-nishondor-boldi-bu

Каналга уланиш: @jiddiygap
To‘liq o‘qish
Ойимлар билан Ҳайит байрами арафасида Сирдарё вилоятига одамларнинг ҳолидан хабар олгани бордик. Шунда ажойиб бир воқеа бўлди.

6-7 ёшлардаги болакай билан суҳбатлашяпмиз. “Нима бўлди ўзи, нима қилдинглар ўша пайт?” − деб саволга тутдим. "Эрталаб вақтли уйғониб кетдик. Қарасак, ҳамма югуряпти, биз ҳам дадам билан кўчага югурдик”, – дейди. Шу пайт жажжи, ширингина сингилчаси гапга қўшилди, денг. Нигина экан исми. “Менинг оқ айиқчам бор-ку, ўша уйда қолган экан, - дейди кўзларини катта-катта очиб, - Мен уни чўкиб кетди деб ўйлаб, роса хафа бўлдим. Кейин дадам йўқ бўлиб қолдилар. Қидириб-қидириб, ўйинчоғимни топиб келдилар. Айиқчам қайтиб келди! Ҳозир ухлаб ётибди”.

Жуда таъсирланиб кетдим. Тасаввур қиляпсизми?! Одамларнинг кўзига ҳеч нима кўринмай, ҳар томонга ўзини урган бир пайтда Нигинанинг дадаси фарзандим ўксиб қолмасин деб, ортига қайтган.
#SirdaryoBizYoningdamiz

@SShMirziyoyeva
To‘liq o‘qish
АНДИЖОН КИЧКИНА ЖОЙ ДЕСАМ СИЗЛАР ИШОНМАЙСИЗЛАР....
Musulmonbek'dan repost
Андижоннинг энг чекка ва ўта паст иқтисодий кўрсатгичларга эга Марҳамат туманида:

✅қуёш чарақлаб чиқиб турибди;

✅йўллар равон қилиб асфалт қилинган;

✅кўчалар ажабланарли даражада жуда покиза ва ёруғ;

✅суюлтирилган газ балонлар пешма-пеш келтириб берилмоқда;

✅банкоматларда навбатсиз, истаганча нақд пул ечиб олиш имконияти яратилган;

✅бир ҳафтаки аҳоли мурожаатлари фавқулодда тез кўриб чиқилмоқда;

✅мингта оилага 2,5 миллион сўмдан пул тарқатилди;

Маълумот учун, бугун Шавкат Мирзиёев Марҳамат туманига келди.

@musulmonbekuz
To‘liq o‘qish
Пенсионерларгаям қийин бўп қолди шу кунларда 😊
Муҳрим'dan repost
Суратда — бойсунлик ота-ўғиллар. Ҳа, бобо ва неваралар эмас, айнан ота ва ўғиллар. Нормурод ота ҳозир 90 ёшда, унинг тўнғич ўғли Худойберди 14 ёшда, кенжаси Холиқберди 12 ёшда.

Ота 70 ёшида унинг биринчи рафиқаси вафот этган. Кампири вафотидан беш йил ўтиб, Нормурод ота 75 ёшида иккинчи марта уйланган, икки ўғилли бўлган... Мана шунақа. Қойилман лекин.
To‘liq o‘qish
Alimoff'dan repost
​​Ўқитувчи емай-ичмай 62 йилда сотиб олиши мумкин бўлган машина ҳақида

Қурилиш вазирлиги деган вазирлик бор агар хабарларинг бўлса, шу акалар ҳозирги қийин шароитда вазирлик моддий техника базасини яхшилаш мақсадинда, эл қатори оддий, камтаргина, аммо бир ерга ҳайдаб борса уялмайдиган машина олишмоқчи бўлишибди. Toyota Land Cruiser 200 деган бу машина атиги бир ярим миллиард сўм тураркан холос.

Қурумсоқ молия вазирлигимиз эса уларнинг бу ишларига қаршилик қилмоқчи эмиш. Нега? Бухорода мустаҳкам, шамолда томи учиб кетмайдиган уйларни қурилишида жонбозлик кўрсатган бу акаларимизга битта джип шолпиллаб қоладими? Ўзимизда чиқаётган машиналар ярашмеди бу акаларга. Ҳалиги, баҳайбааат, қоп-қора ва бирор ерга келиб қолса, кўрганларни капалаги учиб кетадиган машинадан ҳайдагилари кепти, рухсат беринглар ҳайдашсин)

Зора, тошқиндан уйлари бузилиб кетган ва ҳозирда нима қилишга боши қотган одамларнинг олдига шунақа даҳшатли машинада бориб ваъда бериб келишса одамлар ишонишар... Раунд!

Каналга уланиш 👉 @nurbekalimov
To‘liq o‘qish
bakiroo'dan repost
Қурилиш вазирлиги Сардобадаги офат оқибатларини бартараф этишга жиддий киришган кўринади. Бу ишни нимадан бошлаш мумкин, деб ўйлайсиз? Албатта “Land Cruiser 200” русумли автомашинани сотиб олиш ҳаракатларидан. Конкурссиз!

Офатдан жонсарак бўлиб қолган сирдарёликларни бу хабар жудаям умидлантиради деб ўйлайман!

P.S. 1 457 000 000 сўмдан бошланар экан Land Cruiser 200 нархи.
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ НАВБАТДАГИ ҲУЖЖАТ ЛОЙИҲАСИГА МУНОСАБАТИ
Давлат харидларида очиқлик ва шаффофликни, рақобат ва холисликни, асосланганликни, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш давр талаби. Молия вазирлигига2020 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингфармойиши лойиҳаси келишиш учун келиб тушди. Мазкур фармойиш лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида “Land Cruiser 200” русумли автомашинаси харидини истисно тариқасида танловларсиз…
To‘liq o‘qish
Сардоба фожиаси:
Сирлар ошкор бўла бошлади

Сардобадаги тўғон ўпирилишини Ҳукумат комиссияси шиддат билан тафтиш қилаётгандир. Уларнинг якуний баёноти қандай бўлишини эса ҳозирча билмаймиз.

Аммо одамлар аллақачон ўз хулосаларини айта бошлашди. Улар орасида сув омбори қурилишида иштирок этганлар ҳам бор экан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мана бу видеони кўриб бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Агар бу лавҳадаги гаплар рост бўлса, тўғон қурилишига на арматура, на цемент ва на бирор мустаҳкамроқ хом ашё ишлатилмаган. Ҳаммаси уюм-уюм тупроқдан тикланган.

Оддий гувала билан дамба қуриб бўлмаслигини ёш бола ҳам билса керак. У ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилган минглаб тонна цементу арматуралар қани? Улар кимларнинг жиғилдонидан ўтди экан?

Яна кутишга маҳкуммиз! Кўрайлик-чи, қилни қирқ ёрар экспертлардан иборат комиссиянинг сўнгги гапи қандай бўлади?

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Attached file
To‘liq o‘qish
Zafarbek Solijonov'dan repost
Видеодаги аёллар шевасидан Андижондан бўлса керак. Ҳоким уларга "Ўшал дамлар" ашуласини айтгани учун 4000 $ (АҚШ доллари) тарқатганини айтмоқда. Қўлларида "кал бобо". Камига ҳисоб рақамига 500 миллион сўм ўтказиб беришни ваъда қилганмиш. Вилоят, шаҳар ёки туман ҳокимими, қайсилиги ҳозирча номаълум. Саси чиқиб қолар...

Яқинда Сенат Андижон вилоятида 112,4 млрд. сўм манбасиз ва мақсадсиз сарфлаб юборилганини танқид қилганди. Илм-фанга сарфланиши керак бўлган тиллалар бир вақтлари хонлар томонидан жория, машшоқларга сочилганди. Натижа зўр бўлганди. 130 йиллик тутқин. Энди қаерга кетяпмиз? Жуда аянчли. Давлат хизматчиларининг декларация тўлдириши ҳақида инсонлар гапириб чарчади. Баъзан адолатсизликлардан нега деб ғазабим келади...

Kаналга уланинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEhoco-Mv-zGiqnTUA
To‘liq o‘qish
#Андижонда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудлар

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари бугун – 11 майдан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларига ажратилди.

Унга кўра, Андижонда:

«Яшил» тоифадаги туман ва шаҳарлар: Хонобод шаҳри, Балиқчи, Бўстон, Булоқбоши, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод туманлари.

«Сариқ» тоифадаги туманлар: Жалақудуқ, Шаҳрихон туманлари.

«Қизил» тоифадаги туман ва шаҳарлар: Андижон шаҳри, Андижон, Асака, Олтинкўл, Пахтаобод туманлари.

Каналга уланиш: @jiddiygap
To‘liq o‘qish
Қуйи судлардаги “ўйин”лардан чарчаб, мамлакат бош қозисига шикоят битган андижонлик тадбиркорга Олий суд раиси ўринбосари Б. Исақов «Аризангизда келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди!» деб жавоб йўллагач, қаҳрамонимизнинг сўнгги умиди ҳам чиппакка чиққанди.

Масалага таҳририят аралашувидан сўнг маълум бўлдики, тадбиркорнинг аризасида келтирилган даъволар, Олий суд раисининг ўринбосари айтганидай, «келишиб бўлмайдиган важлар» эмас экан...


(👇👇👇)

https://ishonch.uz/archives/17559

Каналга уланиш: @jiddiygap
Фуқаролик суди «Али» деса, иқтисодий суд «Вали» дейди(ми?)
Газетамизда бундан роппа-роса икки йил аввал эълон қилинган «Ҳозирча ҳисоб – 2:3. Бу ўйинда финал ҳуштаги қачон чалинади?» сарлавҳали танқидий мақолани («Ishonch», 2018 йил 19 май) кўплар эсласа керак. Унда очиқ аукционда қатнашиб, кўчмас мулк сотиб олган, бироқ шунинг ортидан икки йилдирки судлардан боши чиқмай қолган андижонлик тадбиркор Ҳамидулло Абдуллаевнинг ҳимояси учун уч-тўрт оғиз гап...
To‘liq o‘qish
Ўтган йилги сайловолди чиқишларида беш кишидан иборат оилани боқиш учун бир ойда 2,5 миллион сўм етади, деган фикрлари билан кескин эътирозларга сабабчи бўлган ЎзХДП марказий кенгаши раиси Улуғбек Иноятов энди барча даражадаги депутатлар ва партия фаолларига ёрдамга муҳтож бўлган камида биттадан оилани оталиққа олиб, карантин тугагунча озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш вазифасини юклабди.

Жаноб Иноятов эндиликда 2,5 миллион сўм маошга ҳатто икки-учта оилани ҳам боқиш мумкинлигини исботламоқчи, чоғи.

https://ishonch.uz/archives/17541
ЎзХДП раиси Улуғбек Иноятов 2,5 миллион сўм маошга камида икки оилани боқиш мумкинлигини исботламоқчими?
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов партия ҳудудий кенгашлари иштирокида ўтказган видеоселектор йиғилишида барча даражадаги депутатлар ва партия фаолларига ёрдамга муҳтож бўлган биттадан оилани оталиққа олиб, карантин тугагунча озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб туриш вазифасини юклаган. Бу ҳақда исмини ошкор қилмасликни сўраб андижонлик маҳаллий...
To‘liq o‘qish
Комиссия таркиби Сангинов учун гуноҳсизлик фатвосигаям ўхшайди

Халқимиз йил бошидан буён учта синовни бошидан кечирди ва кечирмоқда. Энг ёмони, булар қаторига тўртинчиси ҳам қўшилди. Гап "Сардоба фожиаси" бўйича Ҳукумат комиссияси таркибига Сангинов жанобларининг киритилгани ҳақида!

Ижтимоий тармоқларда бу ишда айбдорлиги турли факт ва рақамлар билан тинимсиз иддао қилинаётган одамнинг айбдорлар ҳамда хато ва қурилишдаги ўғриликларни (агар у юз берган бўлса) аниқлаш учун тузилган таркибда пайдо бўлиши ғалати бўлди.

Энди янада бир чигал савол ўртага чиқаётир: бу таркиб, масалан, Сангинов учун гуноҳсизлик фатвоси бўлиб хизмат қилмайдими?.. Балки Ҳукумат масалани тезроқ ечиш учун (чунки Сангинов бу соҳанинг профессионали, қаерда нима иш бўлганидан хабардор одам) сопини ўзидан чиқардимикан?!

Жиноят қидирув бўлими мутахассисларида шундай тажриба борлигини кўпчилигимиз эшитганмиз. Яъни улар ўғриликни очиш учун киссавурлар, маняклик жиноятини очиш учун эса маняклар маслаҳатидан фойдалланишаркан, уларнинг ҳурматларини жойига қўйишаркан...

Ундай бўлса яхши! Жиноятни очишда ёрдам бериш қонунан айбдорга енгилликлар беради, деб ўқиганмиз. Қолаверса, Ватан учун фидойи, қолаверса, сенатор (Сангинов) одам халққа, мамлакатга бу йўлда ёрдам берса, савоб ҳам бўлади.

Олдиндан фол очмай айтганда, Сангинов фамилиясининг мазкур нуфузли таркибда “порлаши” унинг ўзи учун унча хосиятлига ўхшамаяпти. Бу — кичик эҳтимол. Катта эҳтимол эса Ачилбой Раматов шахсияти устига соя сола бошлади. Қарийб 20 йилдан буён мамлакатдаги муҳим қурилишларнинг устида ўтириб келган, "Аср қурилишлари" фидокори ва шу хизматлари эвазига "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини олган, кейинги йилларда мамлакат сиёсий доирасидаги энг қудратли аъёнлардан эканлиги бот-бот такрорланадиган одамнинг бу рўйхатдан тушиб қолиши тасодиф эканлигига ақлли одамлар ишонишмайди.

Боз устига, Ачилбой оға бир неча кундан буён жонажон "Ахборот"имиз лавҳаларидан ҳам оёқ тортди. Кеча Президент ўтказган видеоселекторда ҳам кўринмади... Эҳтимол у киши Бош вазир ўринбосари, Транспорт вазири сифатида вилоятларда бошқа муҳим топшириқ билан банддир. Лекин бугун мамлакатда шу учта — коронавирус, Бухоро ва Сардоба ҳодисаларидан бўлак муҳимроқ масала кўзга ташланмаётир-да. Шунинг учун одам сал безовталанади.

Халқимизнинг севимли ҳофизи Комилжон Отаниёзовнинг "Намозшомда чиққан ойлар ботмағай..." мисралари билан айтилувчи бир машҳур ашуласи бор. Ҳофиз бу билан кеч тушганда чиққан ой ёрқинроқ бўлади, унинг шуъласи абадиятга дахлдор, демоқчи бўлгандир эҳтимол.

Лекин "Сардоба фожиаси" намозшомда эмас, саҳарда юз берди... Ҳамманинг кўз ўнгида... Қолаверса, бундай маҳал кўринган ой қуёшнинг ёруғида самода узоқ қололмаслиги аниқ. У "ботиш" га маҳкум... Хавотир шундан, азизлар!.

Албатта, буларнинг барчаси шахсий фикрлар...

Бизни кузатишда давом этинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
To‘liq o‘qish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович!


Болалигим ва ёшлик йилларим ўтган она юртимдаги ака-укаларим ва опа-сингилларим билан ҳозирги эпидемиологик қийинчиликларга шерик бўлар эканман, Сардоба сув омборида содир бўлган фожиа ҳақидаги хабарни, шунингдек, уни одамларимиз муносиб ва мардона қабул қилганлигини қалбимда оғриқ билан ҳис қилдим.

Муқаддас Рамазон ойида Оллоҳнинг ўзи мени Ватанимга чорлади, зеро бу кунларда биз ёрдамга муҳтож одамларга алоҳида ғамхўрлик қилишимиз ва кўмак беришимиз керак. Биз қувончли дамларда ҳам, бошга ғам-ташвиш тушганда ҳам, бир-бирмизни елкама-елка туриб қўллаб-қувватлаймиз. Мен халқимизнинг тақдирига бефарқ қараб тура олмайман ва шу сабабли сув тошқинидан жабрланганлар турмушини тиклаш ва яхшилаш, талафот оқибатларини тезкорлик билан бартараф этишга ёрдам кўрсатиш учун 10 миллион доллар бераяпман.

Мен халқимизнинг дуоларига қўшилиб, уларнинг бошига тушган кутилмаган синовлардан тезроқ халос қилишини Оллоҳдан сўраб қоламан.

Ҳурмат билан, Алишер УСМОНОВ

Манба: ЎзА.

Каналга уланиш: @jiddiygap
To‘liq o‘qish