Jomboy tongi gazetasi dan repost
Аввалги кунга қайтолмасликдан эмас, ўшандай бўлиб қолишимиздан қўрқаман
Дастлаб коронавирус Хитойда тарқалди. “Аллоҳ кўрсатди”, “Мусулмонларни қақшатгани учун жавоб бўлди” дейилди. Бу сафсатага ақл-ҳуши жойида бўлган айримлар ишонди. Ишонмаса ҳам қувонди.
Дунёнинг бошқа давлатларига ҳам тарқала бошлади. “Бизга келмайди” дедик. Миллионлардан бирига юқади, деб ўйладик. “Ўзбекистон яширяпти, аллақачон бизга етиб келган” дея башорат қилдик. Келди ҳам. Унча узоқ эмас экан. Динсиз билан ҳам, диндор билан ҳам бир дунёда яшарканмиз. Ҳис этдик буни (ҳамон ҳис этмаганлар ҳам бор).
Йўқ, дунё дин ва динсиз билан белгиланмаскан. Яратгувчи ҳеч бир миллатдан, ҳеч бир қатламдан, халқлардан рози эмаслигини кўрсатди. Ҳаммага бирдек синов жўнатди. Оддийгина шамоллаш ёки автоҳалокатдан кўра хавфсизроқ, деб ўзимизни овутдик. “Захирамиз кўп, курашга тайёрмиз” дедик. Ҳеч ким эмас эканмиз. Ҳар қандай захира ҳам, қудратли иқтисод ҳам бу синовга дош бера олмаскан.
Ҳатто дастлаб юртимизда тарқала бошлаганда “Самарқандга келмаяпти”, деганимиз ҳам рост. Аҳволимиз эса ҳозир ҳаммага маълум...
Энди одатдагидек, аввалгидек яшай олмаймиз, деган фикр бизни чўчитмаслигини истардим. Энди бизни “аввалгидек яшаш” қўрқитиши керак. Биз яхши яшамадик. Тартибсизмиз, тийиқсизмиз. Бировнинг бурнини қонатиш, эзғилаш, раҳмсизлик, эътиқодсизлик, мурувватсизлик қонимизга сингиб кетди бу аср оралиғида.
Коронавирус. Кимларнидир фитратига, моҳиятига қайтаряпти. Кимлардир ҳамон ўша. Янада жоҳил, янадан қаноатсиз.
Дарвоқе, сиз яшаётган вилоят, туман, қишлоқ, хонадонда бу касаллик йўқми? Ғанимат билинг.
Уйда қолинг. Мажбур эмасмисиз, чиқманг!
Исомиддин ПЎЛАТОВ.
@jomboytongi