ЖИНОЯТ СУДИ 🎓

@jibnamangan Yoqdi 1

Жиноят ишлари буйича Наманган вилоят судининг ахборот канали. 🎓
Мазкур каналда қонунлар, ҳуқуқий афоризмл­ар, мудҳиш жиноятлар, мақолалар ва сиёсий янгиликлар чоп этиб борилади.­
Таклифлар учун👉 @jib_nam_sud_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
27.11.2018 10:03
reklama
Odam.uz
Foydali, qiziqarli, maslahatlar, kulgili videolar
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
1 381
ta obunachilar
~511
1 ta e’lon qamrovi
~361
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
37%
ERR %
5.5
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
54 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
63 ta repostlar
Test
VILOYAT SUDI
31 Jul, 09:57
VILOYAT SUDI
24 Jul, 08:14
Huquq olami ⚖️
FUTBOL TV | HD
Huquq olami ⚖️
Test
Test
Namanganliklar 🇺🇿
MEGA SKIDKA
Samarqand viloyati IIB
12 Jan, 10:03
Samarqand viloyati IIB
10 Jan, 19:17
@jibnamangan iqtibos olgan kanallari
Test
Huquqiy axborot
12 Nov, 10:34
Huquq olami ⚖️
Huquqiy axborot
Huquq olami ⚖️
30 Oct, 07:24
Huquq olami ⚖️
30 Oct, 07:24
Huquq olami ⚖️
30 Oct, 07:24
Aniq.uz
22 Oct, 10:55
Kun.uz | Расмий канал
17 Oct, 13:45
Huquqiy axborot
14 Oct, 15:13
Xushnudbek.uz
12 Oct, 17:54
Xushnudbek.uz
12 Oct, 17:54
Huquq olami ⚖️
16 Sep, 09:21
Huquq olami ⚖️
13 Sep, 10:27
Huquq olami ⚖️
13 Sep, 10:27
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
30 Aug, 09:01
Kun.uz | Расмий канал
29 Aug, 13:48
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО
29 Aug, 13:46
Kun.uz | Расмий канал
29 Aug, 13:36
Kun.uz | Расмий канал
29 Aug, 09:27
AXBOROT | Расмий Канал
28 Aug, 14:03
Huquqiy axborot
28 Aug, 11:55
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
“Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини такомиллаштириш, етакчи футбол клубларига “футболчилар экспорти”ни амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш кабилар шулар жумласидандир.

Фармонга мувофиқ, болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилди.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ташкил қилинади.

2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизими жорий этилади.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб футболнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

2020 йил 1 июнга қадар букмекерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Уларда букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиши, ушбу фаолиятни давлат томонидан назорат қилиш механизмлари жорий этилиши кабилар назарда тутилади.


Спорт билан мунтазам шуғулланиш инсонни хам рухан хам жисмонан баркамолликка етаклайди.

А.Муминов
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди судьяси

https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
To‘liq o‘qish
Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан:
- 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган 10 та олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди;
- Ўзини-ўзи молиялаштирадиган олий таълим муассасаларига қўшимча таълим хизматларни кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этиш ҳуқуқи берилди;
- Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатларини томонлар ўзаро келишишлари белгиланди.

Д.Камилов
Жиноят ишлари буйича Наманган вилоят суди раиси

https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
To‘liq o‘qish
Тадбиркорлар объектларини ёнғин-профилактика кўриги соддалаштирилди

“Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйругга асосан:

🔹 тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларнинг ёнғин хавфлилигига кўра гуруҳлари қайта белгиланди;
🔹 ёнғин-профилактика кўрикларини режалаштириш ва ўтказиш тартиби соддалаштирилди.

Хозирга қадар тадбиркорлик субъектида ёнғин-профилактика кўригини кечиктириб туриш зарурати бўлганда, бу ҳақда тегишли давлат ёнғин назорати органига кўрик
ўтказиладиган кундан 10 кун олдин ариза билан мурожаат қилиши лозим эди.

Энди эса тадбиркорлик субъекти 10 кун олдин эмас, балки, кўрик ўтказиладиган кунга қадар мурожаат қилиши мумкин.

Бундан ташкари, эндиликда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектига тегишли объектларда 1 йил давомида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилмайди.


Д.Камилов
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси

https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
To‘liq o‘qish
Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судига билдирилган ташаккурнома

Каналга уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
САЙЛОВ

Сайловолди ташвиқоти — сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолиятдир.

➡️Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади❗️

➡️Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади❗️

Д.Камилов
Жиноят ишлари буйича Наманган вилоят суди раиси

Каналга уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
To‘liq o‘qish
Сайловда кузатувчиларга қуйидагилар тақиқланади:

🔹 сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;

🔹 фуқароларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётини тарқатиш;

🔹 сайловчилардан улар қандай овоз берганлигини суриштириш ёки сайловчиларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

🔹сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашга, уларни очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш.


Б.Бабамирзаева
Жиноят ишлари буйича Наманган вилоят суди судьяси

Каналга уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
To‘liq o‘qish
dan repost: Test
Сайловда кузатувчиларга қуйидагилар тақиқланади:

🔹 сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;

🔹 фуқароларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материалини ёки адабиётини тарқатиш;

🔹 сайловчилардан улар қандай овоз берганлигини суриштириш ёки сайловчиларга сайлов бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

🔹сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутиларини муҳрлашга, уларни очишга, овозларни санаб чиқишга аралашиш.


Б.Бабамирзаева
Жиноят ишлари буйича Наманган вилоят суди судьяси
To‘liq o‘qish
НОҲАҚЛИККА УЧРАГАН ФЕРМЕРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИ ОЛИЙ СУДДА ТИКЛАНДИ

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари эркин фаолият юритиши, ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш ва халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

👉http://sud.uz/04-12-2019-1234567894564123/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
To‘liq o‘qish
#Новости

ВСТРЕЧА В ВЕРХОВНОМ СУДЕ

В Верховном суде Республики Узбекистан состоялась встреча с представителями Миссии наблюдателей Бюро по демократическим институтам и правам человека Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе во главе с Чрезвычайным и Полномочным послом Каетаной де Зулуета.

👉http://sud.uz/03-12-2019-201030405060708090/

👉@oliysuduz
0⃣1⃣ 1⃣2⃣ 2⃣0⃣1⃣9⃣
ДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ❓

1. Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатидаги дорилар айрим дорихоналардагина сотилади

2019 йил 1 декабрдан бошлаб кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.

2. IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали пулли асосда рўйхатга олинади.

3. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури биттага кўпаяди

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун лицензия олиш талаб этилади.

4. Грант маблағларини жалб қилишда қатнашган ходимлар рағбатлантирилади

🔻2019 йил 1 декабрдан бошлаб:
🔹 хорижий давлатлар ва ташкилотлар донорлар делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
🔹 грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
🔹 грант олувчилар ҳар чоракда олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этади;
🔹 давлат органлари раҳбарлари грант маблағларини жалб қилишда бевосита қатнашган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг 15 бараваригача бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантиришга ҳақли бўлади.

5. Фармацевтик инспекция ўтказиш бўйича низом кучга киради

Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.

6. Энергетика менежменти тизими жорий этилади

Айрим корхона ва ташкилотларда энергетика менежменти тизими халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ босқичма-босқич жорий этилади.

7. Тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси берилади

2019 йил 1 декабрдан Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бутун республикада тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади.

8. Тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади

Республикада фаолият юритаётган тренерлар Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда унинг филиаллари базасида ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади.

Каналга уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
To‘liq o‘qish
#Янгиликлар

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: 25 йилда 1 нафар, уч йилда 1 минг 705 нафар инсон оқланди

Оқланиш – бу чинакам қувонч, юзи ёруғлик!

Ҳаётда ўз номи, шаънини оқлагунча йилларини, умрини бой берганлар бўлгани ҳақида ўйлаб кўрсак, ОҚЛОВ нечоғлик муҳим тушунча эканини яхши англаймиз.

👉http://uza.uz/oz/society/yangilanayetgan-zbekiston-25-yilda-1-nafar-uch-yilda-1-ming--18-10-2019

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
To‘liq o‘qish
#Биласизми

ХИТОЙ МИЛЛИЙ СУД ТИЗИМИ

Каналга уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
ЖИБ Наманган вилоят суди
Инсон ҳаётига суиқасд жазосиз қолмади
Ж.А. 2019 йил 28 май куни соат 03:00 ларда турмуш ўртоғи З.М. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида бирга яшамаётгани сабабли у билан ажрашиш юзасидан гаплашиб олиш баҳонасида унинг яшаш манзилига бориб, уйнинг ташқари томондаги дарвозасини тақиллатиш орқали бир неча маротаба чақирганида турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари бошқа вилоятга деҳқончилик билан шуғулланиш мақсадида кетишгани учун уйдан ҳеч ким чиқмаганига қарамасдан, уйнинг дарвозасини бир неча маротаба тақиллатиб, кўча томондаги…
Қонуний қарор билан адолатли қарорнинг фарқи борми ёки иккаласи бирми?

Жиноят-процессуал ҳуқуқида шундай олтин қоида бор: суднинг ҳукми 3 та талабга жавоб бериши керак, улар қонуний, адолатли ва асослантирилган бўлиши шарт.

Ҳукмнинг асослантирилгани тушунарли, судьялар ишончли ва текширилган далиллар асосида қарор чиқариши керак. Лекин шу ўринда савол туғилади, қонуний ва адолатли нега иккига бўлинган? Улар бир-биридан фарқ қиладими? Қонуний қарор адолатли қарор эмасми?

Йўқ! Ҳар қандай қонуний қарор ҳам адолатли бўла олмайди. Қонун қоғозда ёзилган гаплар билан ўлчанади, адолат эса инсоф, виждон, инсонпарварлик, иймон билан ўлчанади. Қонунда ҳужжатдаги ёзувларга қаралади, адолатда эса айни пайтдаги реал шароит, ҳолат ва вазиятга қаралади.

Бу борада устозларимиз шунақа мисол айтишарди:

Тасаввур қилинг, Сиз судьясиз ва қўлингизда 2 та жиноят иши бор.

Иккаласида ҳам 18 ёшли ўсмир жиноят содир этган.
Иккаласида ҳам ўғрилик бўлган.
Иккаласида ҳам дорихонани тунашган.
Иккаласида ҳам 2 млн. сўмлик дорилар ўғирланган.

Судланувчиларнинг ёши, жиноятнинг тури, ўғирлик жойи, миқдори бир хил.

Жиноят кодексининг 169-моддасида (Ўғрилик) ушбу ҳолатда бир неча хар хил жазолар белгиланган:
1) Энг кам иш хакининг 50 бараваригача микдорда жаримадан то 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Юқорида кўрсатилган жазолардан бирини берсангиз, қонундан чиқмаган бўласиз.

Қандай қарор чиқарасиз? Айталик, иккаласига ҳам 3 йилдан жазо берса, бўладими? Ёки 50 баравар жарима берасизми?

Бундай вазиятда адолатли қарор чиқариш учун қолган ҳолатларни ҳам синчиклаб ўрганиш керак.

Биринчи судланувчи гарчи 18 ёшга кирганига қарамасдан 5-бора ўғирлик содир этмоқда ва буни ўзига касб қилиб олган. Дорихонага киришидан мақсад, кассани ўмариш ёки қиммат дориларни ўғирлаб сотиш бўлган.

Иккинчи судланувчининг эса отаси эрта вафот этган, фақат онаси ва 5 яшар кичкина синглиси бор. Онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолган, шифокорлар фалон дориларни олиб келсанг, онанг яшайди, йўқса ундан айрилиб қоласан, дейишган. Дорихонага ўғирликка киришидан мақсад, онасини қутқариб қолиш.

Хўш, эндичи? Қандай жазо берасиз? Иккаласига ҳам бир хилми?

Мана шу вазиятда Сиз иккаласи учун ҳам бир хил – айтайлик 2 йилга озодликдан маҳрум қилсангиз, ҳукмингиз қонуний, аммо адолатсиз ҳукм бўлади.

Ёки шу вазиятда иккинчи судланувчига 50 баравар жарима солсангиз ҳам ҳукмингиз қонуний, лекин адолатсиз бўлади. Сабаби бунақа пул унда йўқ, ўғирликка ҳам айнан пули йўқлиги учун қўл ўрган.

Бундай вазиятда иккинчи судланувчининг ҳолатидан келиб чиқиб, Кодексда назарда тутилмаган енгилроқ жазо тайинлаш ҳам мумкин. Бу ҳам қонуний, ҳам адолатли ҳукм бўлади.

Айримлар Жиноят кодексида нима учун жиноятларга аниқ, конкрет битта жазо белгиланмаган, енгилдан тортиб оғиригача бор, бу эса коррупцияни келтириб чиқаради, дейишади. Аммо бу фикрга қўшилмайман. Жазоларнинг конкрет эмаслигига асосий сабаб - адолатни таъминлаш! Чунки турли вазиятда турлича ҳолат бўлади, бундай ҳолатларни эса қоғоздаги қонун эмас, судьянинг адолати ҳал қилади.

Қиссадан ҳисса, ҳар қандай қонун ҳам адолат дегани эмас. Адолат қонунлардан анча устун.

Баиафсил маълумотлар: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
To‘liq o‘qish
#Жиноят

ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ ёҳуд ўхшамаган режа

Нафосат соҳибалари бўлмиш аёлларга ҳамиша энг гўзал таърифу ташбеҳлар айтилган. Минг афсуски, беш бармоқ баробар бўлмагани каби баъзан ана шундай нозик ҳилқатнинг ҳам жиноятга қўл ургани, тўғри йўлдан адашгани ҳақида эшитиб қоламиз. Ўйлаб қоласан, киши. Хўш, нима учун гулдек нозик опа-сингилларимиз жиноятга қўл урмоқда?

👉http://huquqburch.uz/qingir-ishning-qiyigi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
To‘liq o‘qish
#Тадбир

СУД ОРГАНЛАРИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР МУҲОКАМАСИДА

Тошкентда суд органлари мустақиллигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро конференция бошланди.

👉http://uza.uz/oz/society/sud-organlari-musta-illigini-taminlash-masalalari-khal-aro-e-26-11-2019

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Эртанги кун учун мустаҳкам замин
--
Прочная основа завтрашнего дня



Видеороликни қуйидаги ҳаволалар орқали Президент матбуот хизматининг Youtube’даги расмий каналида юқори сифатда томоша қилинг:

FULLHD
Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:
🔹 табиий офат юз берган жойга бориш;
🔹 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
🔹 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
🔹 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.
🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻🔻
Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Каналга уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEImMyttkjIm1V5R8w
To‘liq o‘qish
Наманганлик эркак мерос талашиб укасининг хотинини ва қизини пичоқлаб ўлдирди (видео)

Батафсил: https://sof.uz/1y5

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
#Муносабат

МЕРОС ТАЛАШИШ аввали — уят, охир-оқибати — фожиа

Маълумки, Конституциямизнинг 54-моддасида мулкдорнинг ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни эркин тасарруф қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Албатта, мулкдор бу ҳуқуқларидан ҳаётлик чоғида бевосита фойдаланади.

👉http://sud.uz/20-11-2019-111-11/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz