#xayrli_kun
Бир чолнинг мактаб битирувчиларга айтадигани:
- Ишга кир. Ўқиш ҳам иш.
- Иш ва ўқишинг бўлмаса уларни қидириш - асосий иш бўлсин.
- Ота касбга эътибор бер. Ёқса маҳкам ушла. Ҳақиқий устоз топасан.
- Ўзингни тадбиркорликда синаб кўр. Ёқса давом эт. Бизнес бошла. Ҳунар топ.
- Блог юрит. Шахсий кундалик тут. Фикрларингни жамлаб ёз. Фикрла!
- Видео монтажни ўзлаштир. Матн ёзишни машқ қил. Дастурлашни ўрган.
- Ҳақиқий дўст кўп сонли бўлмаслигини бил. Кимлигини вақт кўрсатади.
- Улфатни филтрдан ўтказ. Улфат дўст деганимас. Улфат ғаразлидир.
- Телевизорни ёқма. Мустақил ўйла. Удумлар қулига айланма.
- Сигарет чекма, ароқ ичма. Ювиниб юр. Тоза кийин.
- Спортга қатна. Соғлиқни асра. Захда ўтирма.
- Қариялар, катталар суҳбатини олиб тур.
- Ҳар хафта бир китоб, ҳар куни бир мақола тушир.
- Қизиқ, тажриба кўрган, соҳасининг устаси бўлганлар билан танишиб ол.
- ТИЛ ЎРГАН! ТИЛ БИЛМАСАНГ КЎР, КАР, СОҚОВСАН! КАМИДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ БИЛ.
- Оилавий ишларинга бошида ҳам, кеин ҳам қариндош ва улфатларнинг бурун суқишига йўл қўйма.
- Уйланишда мақсадинг, қизиқиш ва қадриятларинга шерик бўлганини танла.
- Жуфтинг команданг бўлсин. Биргаликда ҳаракат енгилроқ ва мароқли бўлади.
- Жуфт танлашда тасаввур қил: у – болаларинг онаси/отаси. Лойиқми?
- Катта мақсадлар қўй, режалар туз.
- Атроф оламни ва ўзингни кузат.
- Қизиқувчан бўл. Билим улаш. Фойданг тегсин.
Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇
@jeffbezos_1