Postlar filtri


❗️Инсонни даволаш ўйинчоқ эмас

Интернетда беморларни шунчаки бир силаб қўйиш орқали «даволаётган» табибни кўргандик, янгиси чиқибди. Эмишки, акамиз пичоқ билан СЎЯМАН деб қўрқитиб даволаркан.
Видеони кўриб ичимизга ўт тушди: шифо истаб келган одамни ўлим таҳдиди билан даволаш нимаси бўлди🧐?

🗞Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирига ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига депутатлик сўрови юборибди.

📌 Унда депутат ғайриқонуний равишда тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўлишини эслатиб, видеода тарқалган шахслар ҳаракати орқали қонун бузилишига йўл қўйилган тақдирда белгиланган чоралар кўрилиши юзасидан тушунтириш беришни сўраган.


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши.


🇺🇿Палов индекси — январь 2025

Энг арзон ош Наманган вилоятида экан — у ерда бир порция паловнинг нархи 23 минг сўм!

Энг қиммати эса, кутилганидек, Тошкент шаҳрида — 35 минг сўм.


Телеграм мессенжерига гўёки «МИБданмиз» дея хабарнома жўнатиб, одамларни чув тушириш ҳолатлари учраётгани ҳам хабар қилинмоқда

МИБдагиларнинг тушунтиришича, улар ҳеч қачон қарздорлар билан Телеграм мессенжери орқали алоқага чиқишмайди.

МИБ томонидан қарзни ундириш учун қарздорнинг номидаги телефон рақам(лар)ига фақат СМС хабарнома жўнатилади.

1 рақами билан белгиланган шаклдаги СМСда қарздорнинг исм-фамилияси, ижро ишининг 14 та рақамдан иборат ID рақами ва ижрочига боғланиш учун телефон рақами кўрсатилади.

СМСда кўрсатилган телефон рақами орқали ижро ишини юритаётган МИБ ижрочисига боғланиб ёки mib.uz сайтида ID рақамни киритиб, қарз ундируви ҳақида маълумот олиш мумкин.

МИБдан одатда одамларга солиқ, сув ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал тўловлари, суд, экология, ЙПХ, ППХ жарималари ундирилиши борасида огоҳланлантирувчи СМСлар боради.

Шунингдек, кредит тўлов муддати ўтказиб юборилса, банк ёки микрокредит ташкилотлари судга берган бўлса, гарчи кредитни ёпган бўлсангиз ҳам суд давлат божи тўланмасдан қолиб кетган бўлса, у ҳам МИБ орқали ундирилади.

⚠️ Яна бир бор ёдингизда сақланг: МИБдан деб Телеграмдан келган хабарга мутлақо эътибор берманг.

‼️Телефонингизга келган СМСларга эса эътиборли бўлинг.

Чунки 1-рақам билан белгиланган, илк марта келган СМСни беэътибор қолдириб, 5 кунлик муддатни ўтказиб юборсангиз, жаримага ижро йиғими ҳам қўшилади ва мол-мулкларингиз ва хорижга чиқишингизга тақиқ ўрнатилади (2-СМСда бу ҳақда хабар берилади).

3-СМСда эса энди ижро йиғими қўшилиб, кўпайган суммани тўлашингиз кераклиги хабар қилинади.

Ушбу маълумотни гуруҳларда бўлишинг, токи кўпчилик хабардор бўлсин.

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov


🛒Минимал истеъмол харажатлари (МИХ) 21 минг сўмга оширилди

Статистика агентлигига кўра, 2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди.

МИХ 2024 йил 1 майдан бери 621 минг сўмга тенг эди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇲🇾🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзия давлатига расмий ташрифи.

#президент #ташриф #Малайзия


🇲🇾🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.


Ўзбекистонлик истеъмолчилар, бозор ва рақобат учун фақат зарарли қарор.


Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 карра ошади

Газ йўқлиги ва бензин тақчиллиги фонида охирги илинж ҳисобланган электромобиллар билан боғлиқ иккиюзламачи ва зараркунанда ҳаракатлар давом этади. 2024 йилда бошланган нотариф чекловларига навбатдаги ўлпон-товон қўшилмоқда.

Ишлаб чиқарилганига:

3 йилдан ошмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари
(аввал 30 баравар);

3 йилдан ошган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (аввал 90 баравар) миқдорида утилизация йиғими
ўрнатилмоқда.


Лондондаги элчимиз Равшан Усмонов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашибди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Тошкент – Андижон” ва “Тошкент – Самарқанд” пулли йўлларнинг қурилиши 2025 йилда бошланади.


Тошкент шаҳридаги бозорларда кунлик патта нархлари ошади

Пойтахт бозорларида савдонинг бир талай турлари учун патта нархи ўртача 20-30 фоизга қимматлашади.


Муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

Чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2025 йилнинг март – апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.


❗️Ҳоким ёрдамчиси 25 нафар фуқаронинг номига кредит олгани аниқланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқаронинг номидан электрон тавсияномалар орқали 427,7 млн сўм кредит маблағларини қўлга киритган. Бу маблағлар тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган бўлса-да, улар шахсий эҳтиёжлар учун сарфланган.

Бундан ташқари, ўз қариндошлари ва 5 нафар бошқа шахсларнинг номидан қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 207,7 млн сўм кредит маблағларини ҳам талон-торож қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва бошқа моддалар асосида жиноят иши қўзғатилди. Текширув ишлари давом этмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


🇺🇿🇲🇾 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.


Isroil Tillaboyev blogi dan repost
Nima qolib ketdi yana?)

@domlajon
t.me/domlajon


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4-5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.


Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори Бектош Нахалов 1993 йилдан буён меҳнат таътилида бўлмаган экан. Унинг таътил сўраб берган аризалари тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари томонидан муттасил рад этиб келинган. Маъмурият соҳада унинг вазифасини бажарувчи мутахассис бўлмаганини важ қилиб, ходим ҳуқуқини поймол қилган. Касаба уюшмалари томонидан ходим мурожаати жиддий ўрганилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди масалага адолатли нуқта қўйди. Ходимнинг фойдаланилмаган таътил кунлари учун 167 522 841 сўм компенсация пули, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун тўланиши лозим бўлган суммани 137 календарь кунига кечиктирганлик учун 307 538 422 сўм компенсация пули ундирилиши тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариб, ижрога йўналтирди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Катта эҳтимол билан бу қурилишни бошлаганлар фаросатини пойдеворга қўшиб бетонлаб юборган...


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади

Президент Фармонига кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади.

Ипакчилик қўмитасининг вазифа ва функциялари қуйидаги қўмита ва вазирликларга ўтказилади

яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига;

пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига;

➖ Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази – Ветеринария қўмитаси тизимига;

➖ Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.