Jamol Bobo


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sport


Жамолиддин Бобожоновнинг шахсий канали.
Каналда футбол ҳақида фикр ва хабарлар берилиб борилади! Баъзан бошқа мавзулар ҳам ёритилиши мумкин.
Реклама ва мурожаат учун: @abdumumin9v

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sport
Statistika
Postlar filtri


Бўвотти. Хавотир олманглар, ҳаммаси назоратимда


Даврон Файзиев dan repost
Шацких яна Пахтакорни бошқармоқда. Инсайдиз нима бўлди раис бува?)

t.me/Davron_Fayziev


Маним ҳақимда гапиришаяпти )))


BoburAkmalov dan repost
Боқи амаки, тўхтанг, мен ҳам сиз билан...)))


Xayrulla Hamidov official dan repost
Жамолбобо бугун “Келинлар қўзғолони”даги Боқи амаки ролида: ҳаммага баракалла деяпти;))

@xayrulla_hamidov


Xayrulla Hamidov official dan repost
Катанец шарт. Шунга у етиб келди. Тўртта ҳимоячида зарба қабул қила-қила етиб келди.

Очиғи, менга ҳам бу ўйин ёқмаяпти, аммо уни Катанецсиз қилса бўлади деб ўйламайман. Чунки мен олдинги даврларда ҳеч қачон термамиз Эронга ўхшаганларга жавоб бера олади деб ишонмаганман. Бу сафар ютқазиб турганимизда хавотирим йўқ.

Катанец тинимсиз танқид қилинишга ҳақли, аммо унинг хизматларини бир четга улоқтириш ҳам тўғри эмас. Яхши жиҳатларни фақат футболчилар қиляпти деган гап эса умуман нотўғри. Унда ҳимоявий ўйнаётганимизда хатога йўл қўяётган ҳимоячиларимизни танқид қилайлик, услубни эмас. Ҳаммаси омухта, мураббий йўл кўрсатади, футболчилар ундан бехато юришлари шарт.

Сречконинг футбол билими олдинги мураббийларга қараганда чуқурроқ, буни унинг муносабатларида кўряпмиз. Натижани ушлашга бўлган ёндошуви эса охирида бизни мундиалга олиб чиқмаса, хато бўлади. Жавобини олади, албатта.

Айни паллада чизиқлардаги балансни ушлаб берадиган янги мураббий кўрмаётганим учун унга охиригача беришимиз керак деяпман, холос. Қаҳрамоннинг мақоласи охирида шу гаплар тўғри ракурсда тақдим этилган.

@xayrulla_hamidov


BoburAkmalov dan repost
Бунақа примитив футболга Катанец шартмас, ишонаверинг, Хайруллака. Ёнидагилардан бирортаси майдон четида туриб берса бўлди. БААга қарши ўйинда Катанецсиз ҳатто ўйинчи алмаштиришолмади. Ш. Кореяга қарши қўрқоқ ўйинни эслаш учун кўп эмас, 2 кун орқага қайтсангиз кифоя. Шу икки ўйиндаги "фалсафа"да фарқ йўқ. Бирида Катанец бор, бирида йўқ.

@boburakmalov


Xayrulla Hamidov official dan repost
Шунга ўхшаш кўп янграётган фикрларга менинг-да эътирозларим бор:

Йигитлар Катанецсиз ҳам ўйнай олишини Юсупов КХДР билан ўйиндан кейин беихтиёр "гуллаб" қўйди.

Бирор бир жамоа мураббийсиз ўйнай олади деб ўйламайман. Тўғри, футболчилар фундаментал илмга эга. Лекин бошқарувчи бўлмаса, ҳамма учун аниқ топшириқ берилмаса, майдоннинг ўзида тушунмовчилик бўлади. Катанец Ашурматовни 5-ҳимоячи қилиб туширганида, жамоа буёғига қандай ўйнашини биляпмизу, демакки, Катанец ўйиннинг дирижёри, унинг ишораси билан “музика” туғиляпти. У кимгадир ёқимсиздир, лекин ўша ишорадан сўнг юзага чиқяпти. Яъниким, Ўткир “борини бериш”га урғу қўйишда шу гапни ишлатди деб ўйлайман.
Кейин бизда ғалати тушунча бор: ҳимояга ётаётганимизда, гол ўтказиб юборганимизда мураббий айбдор-да, олдинга ўтсак, ҳаммасини футболчилар қилган бўлади. Йўқ, футбол бу жамоавий ўйин, унда мураббийнинг икки натижада ҳам улуши бор, футболчилар билан тенг камида. Вазиятлар яратилаётган бўлса, шунга мураббий ундаган бўлади, футболчилар кетдик олдинга деб ўзидан ўзи югуриб кетмайди. Ҳужумга ўтаётганда ҳам шу гап.

Хорижлик мураббий кетса, ишсиз қолиши мумкинлигидан қўрқадиган бошқа одам(лар) ва жойини йўқотиш хавфи бор лидерлар ҳақидаги гап ҳам кимнингдир тасаввури деб ўйлайман. ЎФА бу терма жамоаларимизга оид мусобқаларни ўтказиб берадиган ташкилот, ундаги ҳодимлар Катанецдан олдин ҳам ишлашган, кейин ҳам ишини қилаверади, бу мураббийнинг қолиши билан боғлиқ жараён эмас.
Лидерлар ҳақидаги гап янада ғалати. Улар ўзи лидер бўлса, нимасидан қўрқишади? Қайтанга ўртамиёналар қўрқадику одатда. Лидер қўрқса лидер бўлармиди?!

Яна бир машҳур гап: айни пайтда термада рақобат йўқ!

Анчелотти Ла Лигада энг кам футболчи алмаштирадиган мураббий экан. Демакки, бу муносабат натижа келтирувчи ўринда яшашга ҳақли.
Кейин, бировнинг ўрнини кутиб ўтирган ортдаги ўйинчилар тушган пайтларидан фойдаланиб максимал соф рақобатни ушлаб туришаётгани кўп-да сезилмаяпти. Буни нега кўрмаяпмиз?
Мен бир пайтлар ёшлар термасида Жалолиддиновни Аббосдан кўра лидерроқ дегандим. Нима деб ўйлайсиз, турли термаларда асосий таркибда тушиб, кулибгина фақат ўз ишини қилиб юрган Файзуллаев нега бирдан лидер бўволди? Ҳа, уни айни шу рақобат пиширди. Ўзини кўрсатиши кераклигига ундади.

Хуллас, рақобат ташқаридан олиб келинадиган футболчилар билан ҳам, ичкаридаги ўйинчилар билан амалга ошириш мумкин бўлган жараён.

@xayrulla_hamidov


Xayrulla Hamidov official dan repost
ТЎРТ ОМИЛ

Аслановнинг кўп фикрларига аслида қўшиламан, лекин тарозининг нариги палласига тош босадиган қўшимчаларни ҳам излаб кўрадиган одатим бор. Шунга кўра кўз илғайдиган тўрт омилни келтириб ўтаман:

1. Катанецнинг футбол илми. У кўп услубларни амалда қўллай олади, ҳимояни севса-да, ҳужумга ўтиш фазасида тўғри муносабатда бўлаётганини кўряпмиз. Унинг истеъфосини сўраётганлар ҳам “Катанец футболни чуқур тушунмайди, ҳужум қилишни билмайди”, дейишмаяпти, балки муносабатини ўзгартиришини исташмоқда, холос. Биргина масала шу. Илмсизлик бўлса, бир услубдан бошқасини чиндан-да билмаслик бўлса, бунинг давоси йўқ эди. Ахир, бир даврлар бўлган, бир мураббийимиз тамомий ҳужум қилишни билмаса, бириси ҳимоя деган сўзни тушунмасди. Ҳозир Катанецнинг футбол тушунчалари масаласида ҳеч кимда эътироз кўрмадим. Асосан ҳисобда олдинда бораётганимизда ҳужумкорликдан қайтмаслик, журналистлар билан муомаласи ва шунга ўхшаш мавзулар. Илмсизлик эмас.
Катанец ҳатто вақти келганда ўта таваккалчи ҳам. Бошқа мураббийлар даврига қараганда кўпроқ камбэкка эришгани сабаби ҳам шу туркумдан. Сезяпсизми, ҳисобни ушлашимиз керак ўринда қанчалик хавотирланаётган бўлсак, ҳисобда ортда бораётганимизда умуман қўрқмаяпмиз, қанақадир самовий ишонч пайдо бўлган. Бу ҳолатни олдинги бирор бир мураббий даврида эслай олмайман;

2. Катанец термамиздаги асосий ўзгаришни ҳимоя чизиғида қилганидан келиб чиқсак, чизиқларда баланс юзага келди, ҳатто юлдузлик масаласида ҳам. Ҳа, мураббий бундан кейин ҳам бошқа ўринлардан кўра ҳимоя борасида бош қотираверади, “гол уришни эплайди булар, муҳими гол ўтказмаслигимиз керак” қабилида ишлайверади. Айни шу омил гол уришимиз керак пайтда Б планнинг дарҳол ишлаб кетишига ёрдам беряпти, чоғи;

3. Ўткир Юсуповнинг қутқарувлари ҳақида гапирилса, мураббий бемалол: “бу танлов айнан меники, ҳеч ким унга ишонмаганда ҳам ўйнатавердим, Суперлиганинг энг зўр посбони туриши керак дейилганда ҳам Ўткирга ишонч билдираверган менман” дея олади. Тўғрисиям-да, Ўткирга бошидан буён энг кўп ишонган икки одам бўлса, биттаси Сречкодир, иккинчиси — камина;) Дарвозабонлик соҳасидаги асосий деталлардан бири ҳам шу — ишонч. Юсупов Катанецга сейвлари билан раҳмат деяётгандек;

4. Терма жамоа муҳитининг гўзаллиги ва ЎФАнинг мураббийлар штабига қатъий ён босаётгани. Бу жуда муҳим омиллар. Камдан кам мураббийда бунақа узоқ даврда термамиз эт-тирноқ бўлиб, ўзини оила каби тутганини эслайман. Маҳаллий мураббийларга одатда қандай муомала бўлади, биласиз, шундан келиб чиқсак, Катанец кетса, бугунги ҳолатни йўқотиб қўйишимиз аниқ. Бу иноқликни роса янграётган негативларки буза олмаяптими, робиталар ҳавас қилгули даражада;

Бу “тошлар” қанчалик вазн боса олади, билмадим, лекин бир хил фикрнинг уч хил янграши бўлиб қолган “Футбол плюс”ни анча қиздириб берарди;)

@xayrulla_hamidov


??????? ?????????? ✍? dan repost
​​ЗАРАРСИЗ ОЗДИРАМИЗ! ЯПОНЧА УСУЛ)

Ассалому алайкум, дўмбоққина ўқирманлар.
Бугун сизлар билан қаттиқ мавзуда гаплашамиз) Шу десангиз бугун "Кенкоу шиндан" га бордим. "Кенкоу шиндан" дегани. Бир йилда бир марта оёқни учидан сочни учигача тиббий кўрикдан ўтказиш дегани. Японлар бу тизимни жуда чиройли йўлга қўйишган. Туғилгандан бошлаб боғча, мактаб, университет, ишхонадагилар ҳамма бир йилда бир марта мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Таниш медсестрани олдига бориб, "СУЗУКИ опа, мана бу 50 минг сумни олиб, соппа-соғ деган 086 формани қилиб беринг" деёлмайсиз. Десангиз, ўша медсестра шпритсда ҳаво жўнатиб, коррупцияга ботган умрчангизга нуқта қўйиб қўяди😁

Хуллас, бордим текширтирдим. Ҳамма жой яхши чиқди-куя, "Бир йил олдинги вазнингдан 2 кг семирибсан. Бу вазн сен учун жуда мос вазн. Аммо, ҳозирдан эҳтиёткорликни бошламасанг, кейинги йилгача 5-6 кг семиришинг мумкин" деб айтди. Бир йил олдин 73 кг эдим. Ҳозир 75 кг бўлибман. Японлар шунинг учун ҳам семизмасда) Ҳар йили сизда "Обеситй" (семизлик) хавфи бор деб огоҳлантириб туришади.

Японларни семирмаслигини яна бир сабабларидан бири, ҳар бир ейдиган овқатини калориясини билишида. Болалигидан "Калория ҳисоблаш" деган маданият ўргатилади. Ҳар бир Япон боласи сабзида неччи калория, гуруч неччи калория билиб ўсишади. Бирга ишлайдиган Японлар ҳам қачон қарама мана бунда бунча калория бор. Бунда бунча калория бор деб ҳисоблаб ейишади. Дўкондан оладиган овқатларда ҳам, ошхонадаги овқатларда ҳам калорияси, таркиби ҳижжалаб ёзилган бўлади. "Абдуҳошим ака, битта ош" десангиз, ёнига битта қоғозчада "Бу ош 7000 калорияга эга, буни егандан кейин қоринни қаппайтириб ётмасдан, 20 минг қадам юришинг керак. Фалон қадам югуришинг керак" деб олиб келгандек гап.

"Ия, нималар деябсан? Ота-бобом ош еб катта бўлган" дейишга шошилманг. Ота-бобонгиз ош еб катта бўлган бўлса ҳам, ошни энергиясини меҳнат билан чиқариб юборишган-да. Кетмон билан ерни жигарини суғуриб олишган. 4 та хотин 17 болани боқишган. Кўп ҳаракат бўлишган. Сизчи сиз? 30 кирмай хамирдек кўпириб кетгансиз))

Келинг, 90 килодан 70 килога тушган одам сифатида, мен ҳам ошсиз яшолмайдиган одам сифатида, нонни ҳам нон билан ейдиган одам сифатида, яхши овқат ва хотинча бўлса бўлди, ҳавога ҳам семириб кетадиган зотдан чиққан одам сифатида, Япониядан ўрганганларимни сизга ҳам айтаман. Хоҳлаган нарсангизни енг. Аммо, ниҳоятда кўп ҳаракат қилинг. Мен бир кунда 20 минг қадамга одатланганман.

Японлар "Ҳара ҳачибунме" деган одат бор. Бу дегани қорин 80% га етганда, тўяр тўймас овқатни тўхтатиш дегани. Ниманидир эслатиб юбордими? Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ бизга 1400 йил олдин айтиб кетганлар. Қоринни 3 га бўлиб, овқатга, сувга ва ҳавога жой қолдириш кераклигини.

Хулосайи калом, семиришга бошқа бахоналарни излашга ҳаракат қилманг. Нафс ва камҳаракатликдан бошқа нарса эмас. Постни ўқидингизми озишни бошланг. ЯПОНЛАРДА 99 % ФОИЗ КАСАЛЛИКЛАРНИ ОТАСИ - СЕМИЗЛИК деган гап бор. Демак, биздаги кўп касалликларнинг отаси ҳам шу бўлиши мумкин. Онаси эса, тиббиётимиздаги камчиликлар) Холаси эса, "Ҳа, докторлар айтаверади деган дунёқарашимиз", поччаси анави "Бионур табиб") Кундоши -Аптека тизимимиз)) Қолган қариндошларини сиз давом эттиринг...

Эе велиб кетсин, ўладиган дунёда диета пиета қилиб ўзингизни қийнаманг. Ҳаракатни кўпайтиринг, тамом.

Хурмат билан, черезчур келишган йигит Баҳодир Ниппоний)

https://t.me/BahodirIskandarov


BoburAkmalov dan repost
Футболга доир турли каналларда энг кўп улашиладиган постлар, мақолалар, таҳлиллар кимники? Менимча, Қаҳрамон Аслановники. Айнан шу кишининг постлари ҳамкасбларнинг каналларида кўплаб улашилади. Футбол+ ток-шоусида ҳам номи энг кўп тилга олинадиган, иқтибослар келтириладиган одам айнан Аслановдир.

Нега? Чунки мақолалар жуда савияли. Футболга таҳлилий ёндашув айнан Қаҳрамон акада жуда кучли. Турли статистика, янгилик, хабар, олди-қочди постлар эмас, айнан таҳлил, жўяли таклиф ва ўринли танқид бор. 2019 йилнинг энг яхши футбол журналисти, деб айнан шу киши эътироф этилгани бежизга эмас. Менга қолса, у кейинги йилларнинг ҳам энг яхшиси.

Энг яхши репортёр, энг яхши интервюер, энг яхши матбуот котиби каби йўналишларда энг яхшилар балки бошқалардир, аммо энг яхши ёзувчи, мақоланавис, таҳлилчи, журналист Аслановдан бошқаси эмас.

Миллий жамоамиз ҳақидаги навбатдаги таҳлилий мақолани ўқиб, ўзингиз ҳам бунга амин бўлинг.

@boburakmalov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Баҳрайнлик ҳужумчи Маҳди Абдужаббордан Австралия дарвозасига ажойиб гол

@Jamoliddin_Bobojonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кирсанг кир ичкари, йўлакда турма.
Иккилана туриб лабингни бурма. Мабодоки сенда бор икки танлов.
Унда мени асло танлаб ўтирма.

@Jamoliddin_Bobojonov


Kun.uz | Расмий канал dan repost
«Икки қутбли жамоа». Натижа, ўйин, истеъфо ва имкониятлар ҳақида

Миллий жамоамиз ноябр ойидаги ўйинларини якунлади ва жаҳон чемпионати учун навбатдаги қадамни ташлади.

👉 https://kun.uz/kr/88602526

Kun.uz расмий канали


Агар Катанец жамоамизни тарк этса, номзодлар.

Пиоли яхши вариант. )))

@Jamoliddin_Bobojonov


Birburchak dan repost
Diqqat, Tanlov!🎉

Bu safar shartlar juda oddiy:
✅Birburchak va Biyroncha kanallariga a'zo bo'lasiz;
✅Va shunchaki izohda ismingizni qoldirasiz. Men esa sizga raqam beraman. G'oliblar random orqali aniqlanadi.
❗️Iltimos, izohda ortiqcha narsa yozmang. Bu raqam berishni qiyinlashtiradi.


🏆Bu safar g'oliblarimiz 3 nafar bo'ladi. Omadlilarga quyidagi kitoblar sovgʻa qilinadi:

▪️XXI asrda Muvozanat – Mark H. Lou
▪️Uzun hikoya – Mustafo Qutlu
▪️Ajib yangi dunyo – Oldos Xaksli

Natijalar 24-noyabr yakshanba kuni kechki payt e'lon qilinadi.

🔜Xabarni kitobxon tanishlaringizga ham yuborib qo'ying. Barchaga omad tilayman!

🕊Telegram 📱Instagram


Энг муҳим ўйинларимиз рамaзон ойида бўларкан.


Inter Zone | Uzbekistan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Lautaro Martinez Peru termasiga qarshi o’yinda juda chiroyli gol kiritdi. Bu gol Argentina terma jamoasiga 1-0 xisobidagi g'alabani taqdim etdi.


🇮🇹 @interfcuzbekistan


Футбол қоидалари dan repost
ЖЧ-2026. Осиё 3-саралаш босқич. "А" гуруҳининг қолган ўйинлари

7-тур. 20 март.
🇺🇿Ўзбекистон - Қирғизистон 🇰🇬
🇮🇷Эрон - БАА 🇦🇪
🇶🇦Қатар - КХДР 🇰🇵

8-тур. 25 март.
🇮🇷Эрон - Ўзбекистон🇺🇿
🇰🇬Қирғизистон - Қатар🇶🇦
🇰🇵КХДР - БАА🇦🇪

9-тур. 5 июнь.
🇦🇪БАА - Ўзбекистон🇺🇿
🇶🇦Қатар - Эрон🇮🇷
🇰🇵КХДР - Қирғизистон🇰🇬

10-тур. 10 июнь.
🇺🇿Ўзбекистон - Қатар🇶🇦
🇮🇷Эрон - КХДР🇰🇵
🇰🇬Қирғизистон - БАА🇦🇪

Март ойидаги ўйинлар кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши мумкин. Биз Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинларда камида 4 очко олсагу, БАА Эрон ва КХДР билан ўйинларда очколар йўқотса, муддатидан олдин ЖЧ-2026га чиқишимиз мумкин.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.