Jaloliddin Rumiy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Asl ishq kanali! Mavlono Jaloliddin Rumiy va boshqa ishq ahlidan hikmatlar.
Ishq tarannumlarini his eting...
Reklama xizmati va
Murojaat: @Yahyobek_I_H

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Ҳадис_795

ИМКОНИ БЎЛА ТУРИБ ОИЛА ҚУРМАСЛИК


عَنْ أنَسَ بْنَ مَالِكٍ رضى الله عنهقَال: قَال رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِى فَلَيْسَ مِنِّى رواه البخاري

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас».

✍️ Имом Бухорий ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари имкони бўла туриб оила қурмаслик, никоҳланмаслик мусулмон кишининг иши эмаслигини англатмоқда.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


📚 БАДИИЙ КИТОБЛАР ЎҚИШ
#илм

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен жуда кўп турли хил бадиий китоблар ўқийман. Мисол учун жахон адабиёти, саргузашт ёки фантастик романлар. Динимизда бунга рухсат борми?


💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Ширк ва куфрга олиб бормайдиган бадий китобларни ўқишда шаръан монеълик йўқ. Лекин ўша китобларни ўқишга кетказган вақтда дунё ва охиратга фойдали илмий китобларни ўқиган афзал. Инсон ҳар бир ўқиган нарсасидан таъсирланади, қалбига ўшандан насиба бўлади. Қалбга нима кирса инсоннинг ҳаракати ҳам ўшанга қараб бўлади. Ҳеч кимса қалбим тоза, пок ёки нопок дейишига ҳожат йўқ. Чунки унинг кийиниши ўзини тутиши, сўзлаши, ҳатти ҳаракати унинг қалб қудуғидаги суви қандайлигига далолат қилади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/58497)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🧕 КЕЛИН ЭРИНИНГ АКА-УКАЛАРИДАН ТЎСИНАДИМИ
#аврат

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени 2 нафар қайним бор. Улар уйланишган ва бирга яшаймиз. Аввалдан савол жавобларни ўқиб келаман. Улар ичида қайнларни олдида рўмолни орқадан ўраш мумкин эмаслиги айтилганди. Биз овсинларим ҳам базида бошаланг ҳам юрамизку. Наҳотки гуноҳкор бўпқолдикми? Уйда ҳам рўмолни олдидан ўраб кўкракни ёпиб юриш шартми? Узур сўрайман лекин кўп китоб ўқиган бўсамам бунақа жойга аҳамият бермапман ёки учратмаганман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Беркитишингиз шарт.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِ. فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ؟ قَالَ: الْحَمْوُ الْمَوْتُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинг!» дедилар.
Шунда бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.
«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот».

✍️ Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аёллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аёл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади.
Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч бўлмаганда шубҳага, ёмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аёл ўз уйида ёлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Уйда мазкур аёлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аёлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас.

Баъзи бирлар даъво қилганларидек, холи қолган эркак ва аёл очиқ кўнгиллик билан, «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ёхуд эркакнинг хотини келиб қолса, улар дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман, бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолса-чи?

Баъзи бир кишилар «Уйга эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади. Зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотиннинг олдига кирса нима бўлди?» дейишади.
Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У зот бу иш ўлим билан баробар эканлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, бу иҳоятда хатарли иш, дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас.

Акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш, бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйган ёки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас. Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, мўмин-мусулмон киши унга қатъий амал қилавериши лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/149851)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА
#рўза  #шаввол

CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати


🔸  🔸  🔸

ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ВАҚТИ ВА НИЯТИ
#рўза  #шаввол

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойидан сўнг Шаввол рўзасини ҳам тутмоқчиман. Шаввол рўзасининг дуолари ва тақвими борми?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Тақвими ҳам дуоси ҳам йўқ. Бомдод намози вақти киришдан олдин ёпасиз, шом вақти кирганда ифтор қиласиз. Ниятини нафл рўза деб қиласиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61441)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


РАМАЗОННИ ОХИРГИ ЖУМА КУНИ ҚАЗО НАМОЗИ
#бидъат

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз (с.а.в)дан: "Умматларимнинг қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни, жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз қилса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил яшай олмаганлиги учун ортгани отаси-онаси ва фарзандларига ўтади" маъносида айтганлари қанчалик ҳақиқат?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туҳмат, ёлғон ва тўқима гап.

عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَت
َبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абдуллоҳ ибн Амр розиял
лоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
✍️ Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.

(https://savollar.islom.uz/s/142645)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


#Қадр 🌔

ҚАДР КЕЧАСИ МИНГ ОЙДАН ЯХШИДИР («Қадр» сураси, 3-оят)

Чунки бу кечада Қуръон нозил бўлган ва бу кечадаги ибодатнинг фазли минг ойлик ибодатдан афзал.

Мана шу оятнинг тафсирида аллома Ибн Касийр жумладан қуйидагиларни ёзганлар:

«Бир кишининг силоҳ олиб, Аллоҳнинг йўлида минг ой жиҳод қилганлиги ривоят қилинди. Расулуллоҳ ﷺ ва мусулмонлар бундан ажабландилар.

Расулуллоҳ ﷺ умматларига ҳам шундай бўлишини орзу қилиб:
«Эй Роббим, менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа, амали оз қилдинг!» дедилар.

«Лайлатул Қадр сенга ва умматингга ўша одам жиҳод қилган минг ойдан яхшироқдир», деди Аллоҳ таоло».


☝️ Агар бу кеча ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловот-у тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади.

Манба: https://islom.uz/maqola/13854

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС


САВОБ БАҒИШЛАШ

📌 Ҳар бир қилинган яхшиликнинг савобини бағишлаш жоиз. Нақшбандий тариқатининг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари савоб бағишлашда қуйидагича таълимотни берганлар. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам савобини Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келувчи мусулмонларга бағишладим – деб ният қилинг.

✍️ Фойда: Масалан ким бир бор Субҳааналлоҳ деса, у битта яхшиликни қилган бўлади. Аллоҳ таоло бир яхшиликка ўн баробардан етти юз баробаргача савоб беришни ваъда қилган. Бу дегани бир бор “Субҳааналлоҳ” деганимизга ўнта яхшиликни берилади. Агар биз ўша “Субҳааналлоҳ”нинг савобини барча мусулмонларга бағишласак уларга эҳсон қилган бўламиз ва ҳар бир мусулмонга қилинган эҳсон эвазига бизлар учун “битта яхшилик қилинди” деган нарса ёзилади. Уларга қилинган ҳар бир яхшилик эвазига энг ками ўн баробар яхшилик қилганнинг савоби ёзилади. Ўйлаб кўрсак, Одам алайҳиссаломдан буён бу дунёга қанча одам келди-ю, қиёматгача яна қанчаси келади. Бир бор Субҳааналлоҳ деганимиз учун шунчалик савоб берилса, буни ўзгаларга ўргатиб, улар ҳам бунга амал қилишса уларнинг амал қилгани учун ҳам савоб берилади. Баъзилар буни “Савоб олишдаги олтин силсила” деб атайдилар. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

✅  Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#савол_жавоб

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉  @ImomgaSavol_AbuHurayra_Bot

(бот расмий, савол матн
орқали берилсин)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Учтепа тумани «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди 🕌


ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙 dan repost
🗳 ОПЕН БЮДЖЕТ ВА ОВОЗ БЕРИШ
#жамият

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳозир Open Budget га лойиҳа киритиб, энг кўп овозга эга бўлгач, давлат томонидан маблағ ажратилади ва лойиҳа амалга оширилади. Шу ўринда, лойиҳаси ютиб чиқиши учун, овозларни пулга ва пепси-кола эвазига сотиб олиш ва шу нарсалар эвазига адолатсиз овоз бериш динимизда қанчалик қораланган? Ахир, бу лойиҳалардан кўра яхшироқ, пулга ҳақиқатда муҳтож ва фойдалироқ лойиҳалар борки, уларга овоз берилмайди. Овоз, (пул ва шу каъби моддият эвазига эмас) номзодлар ичида энг маъқулига берилади-ку?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Овозлар ҳаққоний бўлиши лозим. Уларни пул эвазига сотиб олиш йўли билан лойиҳани ғолиб бўлишига эришиш қонун-қоидаларга ҳам, шариат мақсадларига ҳам тўғри келмайди. Овоз берувчи ҳар бир инсон пул учун эмас, айнан ўша лойиҳанинг амалга ошишини жамиятга фойдали деб билгани учунгина овоз бериши керак. Акс ҳолда ҳақни ўз ўрнидан бошқа ерга қўйган бўлади. Бу эса бошқа лойиҳаларга зулм бўлишини тақозо қилади. Валлоҳу аълам!

(https://www.savollar.islom.uz/s/225368)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


Қайси кунларда рўза тутиш мумкин эмас? 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз
So‘rovnoma
  •   Рамазон ҳайити куни, Қурбон ҳайити куни
  •   Ташриқ кунлари
  •   Юқоридаги жавоблар тўғри
  •   Энди билиб оламан
126 ta ovoz


#Ҳадис_785

ХУТБА ПАЙТИДАГИ ДУО


عن أبي بردة بن أبي موسى الأشعري قال : قال لي عبد الله بن عمر أسمعت أباك يحدث عن رسول الله صلى الله عليه وسلم في شأن ساعة الجمعة ؟ قال : قلت : نعم ؛ سمعته يقول : سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول هي ما بين أن يجلس الإمام إلى أن تقضى الصلاة

Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 "Абдуллоҳ ибн Умар менга отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жумада(дуо ижобат бўладиган) вақт ҳақида бирор ҳадис эшитганмисан" деди. Мен “Ҳа, отам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У вақт имом минбарга ўтирганидан то намоз тугагунича бўлган вақт орасидадир” деяётганларини эшитганини айтганини эшитганман” дедилар.


🏷 Изоҳ: Ушбу ҳадисга биноан имом минбарга чиққанидан то намоз адо бўлгунича киши Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларини қалбан сўраши керак.

❗️Имом "самиъуд дуа" деганда қўлни кўтариб дуо қилиш бидъат ҳисобланади. Уни тарк қилиш керак. ☝️

Бу вақтда қилинадиган махсус дуо йўқ. Ҳар ким ҳожатини сўраши мумкин.


📚 KУНЛИК ҲАДИС


РАМАЗОНДА КЎП ҚИЛИНАДИГАН ЗИКРЛАР
#Қуръон

❓CАВОЛ: Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масал
алари 🔸


САҲАРЛИККА КЕЧ ТУРИБ 1 ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ
#рўза

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сахарлика ухлаб қолибман андижон вақти билан 4:19 да оғиз ёпилади мен 4:25 да турдим 1 пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Рўзам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиқандан кейин уйғонса ҳеч нарса еб ичмасдан ният қили олиши керак. Сув ичдими ўша кунги рўза унга йўқ. Қазосини тутиши шарт. Илтимос шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172531)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙 dan repost
ТАРОВИҲДА ҚАНДАЙ ТАСБИҲЛАРНИ АЙТИЛАДИ?
#Таровиҳ

CАВОЛ: Таровиҳ намозида қандай тасбиҳ айтилади? Илтимос шуни ёзиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозида ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш мустаҳабдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишган. Таровиҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровиҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбиҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбиҳлар ўқиш одат бўлган:

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

🔹Ўқилиши: "Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

🔸Маъноси: "Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз".

Яна бир бошқа тасбиҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِ*هَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ* لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

🔹Ўқилиши: "Субҳаанал Ҳаннаанил Маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсаан, вал мавсуфи бил ғуфроон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳро Рамазон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръаан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум-минан нийроон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллооҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

🔸Маъноси: "Ҳаннон ва Маннон бўлган, Қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз". Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масал
алари 🔸


🔥 ПАХТА ЎГИРИШ
#бидъат

❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Ёши улуғ момоларимиз, бувиларимиз бирор оила аъзоси касал бўлса пахтани олиб, ёққа чилаб, касал одамни бошидан айлантириб, ёқиб юборишар экан. Шу амални бир танишим қилганини кўриб қолдим, назар тегиб касал бўлган бўлса кетар эмиш. Шу тўғрими? Биддият десам ишонмайди, фикримни билиш мақсадида сизларга мурожаат қилдим.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу бидъат эмас ширк бўлади, чунки ўша чироқни жинларга атаб ёқишади. Сиз яқинлашманг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/169041)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Ҳадис_137

ШАЪБОН ОЙИ ЯРМИДАГИ КЕЧАДА 🌙


Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар.

✍️ Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган.


🏷 Изоҳ: Бу йилги Бароат кечаси милодий 24 феврал шанбадан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

📌 Мустаҳаб / Мандуб – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилган ва салафи солиҳлар хуш кўрган амал. Уни бажарса савоб бўлади, аксинча бўлса эса гуноҳ бўлмайди. Баъзи уламолар уни “фазилат” деб ҳам атаганлар.


📚 KУНЛИК ҲАДИС


ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙 dan repost
🧕 МУСУЛМОН БЎЛМАГАНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШ
#эслатма

Аллоҳ таоло "Бақара" сураси 221-оятида марҳамат қилади: «Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг». Яъни мўминаларни уларнинг никоҳига берманг. Муслима-мўмина аёллар мусулмон динидаги эркакдан бошқа эркакка турмушга чиқишлари мутлақо мумкин эмас. Агар у эркак Исломга кириб, мўмин бўлсагина, рухсат бўлади. Ҳатто эркак яҳудий ёки масиҳий динида бўлса ҳам, муслима аёлнинг унга никоҳланиши ҳаром. Фақат мусулмон эркак бўлиши шарт.
Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Биз аҳли китобнинг аёлларига уйланамиз, улар бизнинг аёлларимизга уйланмайдилар», – деганлар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙 dan repost
ЎТГАНЛАР ХОТИРАСИГА ИС ЁКИ БИРОРТА ТАОМ ҚИЛИШ
#бидъат

❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ўтганлар хотирасига ёки рўза ва қурбон ҳайитларида ис қилиб таом қилиб дуо қилсам Фотиҳа сурасини яна иккита зам сура қўшиб ўқиб дуо қилсам бўладими ёки бошқа дуоларни ўқишим керакми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ис, ўтганларга таом деган нарса йўқ. Очларга таом едириб савобини бағишлаш бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/65700)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 dan repost
#Ҳадис_109 #Такрор

ТАОМНИНГ АВВАЛИДА «БИСМИЛЛАҲ» ВА ОХИРИДА «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» ДЕБ АЙТИШ ХУСУСИДА


عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «سَمِّ اللهَ وَكُلْ بِيَمِيْنِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيْكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

Умар ибн Абу Саламадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳнинг исмини айт, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.

✍️ Муттафақун алайҳ.

Фойда: Имом Нававий фикрларича, овқат хусусида шундоқ. Лекин меваларда эса хоҳлаган жойидан танлаб ейиш мумкин.


📜 Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам каттаю кичик саҳобаларга улар орқали умматларига таълим берган энг гўзал суннатларидан бири- Аллоҳнинг фазли ва неъматини эслаб, Унга шукр қилиш ва овқат олдидан "бисмиллаҳ"ни айтишдир. Овқат тановул қилишда ўнг қўл билан ейиш, тартиб ва тозаликка эътибор бериш, таомланиб бўлгач эса Аллоҳга ҳамд айтишдир.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:

📌1. Исломнинг таом хусусидаги кўрсатмаси, ейишни "Бисмиллаҳ" билан бошлаб, "Алҳамдулиллаҳ", билан тугатиш.
📌2. Мусулмон одам овқат ейишни «Аллоҳумма баарик лана фиймаа розақтана вақина ъазабан нар, бисмиллаҳ», деб айтиш билан бошлайди.
(Маъноси: «Аллоҳим, бизга ризқ қилиб берган нарсангни баракали қил, бизларни дўзах азобидан сақла, Аллоҳнинг исми билан бошлайман».)
Овқатни еб бўлиб: «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа муслимийн», деб айтади.
(Маъноси: «Бизларни овқатлантириб, бизларни суғориб ҳамда бизларни мусулмон қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)
📌3. Овқатни ўнг қўл билан ейилади.
📌4. Овқатни киши олдидан олиб ейди. Идишнинг ҳар томонига қўлини югуртириб, одобсизлик қилмайди.

Манба: islom.uz, "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан

📚
KУНЛИК ҲАДИС

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.