#Эслатма
"Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги (ССВ 2970-сон 06.02.2018) низомга кўра 96 фоизли этил спирти қуйидаги тартибда сақаланиши лозим:
👉🏻 96 фоизли этил спирти этил спиртини реализация қилувчи ташкилотларда омборхоналарда сақланиши шарт.
👉🏻 Тиббий ва фармацевтика фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 96 фоизли этил спирти омборхоналарда ёхуд дори воситалари сақланадиган хоналарда қулфланадиган жавонларда сақланади.
👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхоналар (хоналар) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб бериши керак.
👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак.
👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхонада спиртнинг миқдорини ва фоизини ўлчаш асбоблари ҳамда ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар) бўлиши керак.
👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган омборхоналардаги (хоналардаги) асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлар тоза ҳолда сақланиши керак.
👉🏻 96 фоизли этил спирти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган идишларда (металл, шиша идишларда) ёки ишлаб чиқарувчининг идишларида сақланади. Идишлар герметик ёпилган бўлиши шарт.
👉🏻 Этил спирти фармакопея талабларига асосан полимер идишларда ҳам сақлаш мумкин.
👉🏻 96 фоизли этил спирти идишларда сақланганда идиш ҳажмининг тўлиқлиги 90 фоиздан кўп бўлмаслиги керак. Бунда этил спирти металл идишларда катта ҳажмларда сақланса, идиш ҳажмининг тўлиқлиги 75 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
👉🏻 96 фоизли этил спирти сақланадиган идишлар омборхоналарда стеллажларда ёхуд тагликларда жойлаштирилиши шарт.
👉🏻 Идишларни тагликларсиз полда жойлаштириш тақиқланади. Тагликлар полда бир қаторда ёки стеллажларнинг баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда жойлаштирилади.
👉🏻 96 фоизли этил спирти ҳаво ҳарорати салқин бўлган ҳамда унинг физик-кимёвий хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитда сақланади.
👉🏻 96 фоизли этил спиртини минерал кислоталар (хусусан, сульфат ва азот кислоталари), ишқорлар, ўсимлик мойлари, олтингугурт, боғлов материаллар билан бир жойда сақлаш тақиқланади.
👉🏻 Масъул шахс 96 фоизли этил спиртини сақланиши учун жавобгар ҳисобланади.
✅ Бизнинг канал | @uzpharm_agency
@jDarina