АЛЛОҲ КИМНИНГ ЙЎЛИНИ ОЧИБ ҚЎЯДИ?
@FotihaUz
Дамашқда Миск деган кўча бор экан. Миск - ҳушбўйлик маъносида қўлланилади. Бизда буни мушк дейишади кўпчилик. Кўчанинг бундай ном билан номланишининг сабаби бор экан.
Қадимда аёллар уйидан кўчага кам чиқишгани учун атир, кийим-кечак сотадиган одамлар уларнинг олдига маҳсулотларини олиб бориб, сотиб юришган экан.
Бир аттор йигит ҳам атирларини уйма-уй сотиб юрганда, бир аёл чақириб, атиридан олишини айтибди. Йигит аёлнинг олдига борса: «Уйга киринг. Уйга кирсангиз кейин оламан», дебди аёл. Йигит рози бўлиб, киргандан кейин аёл: «Эрим фалончи муддат бери йўқ. Шунинг учун мен билан зино қиласан», дебди... Йигит унамаган экан, «Агар рози бўлмасанг дод-фарёд соламан. Одамларга, бу йигит мен билан зино қилмоқчи бўлди, дейман. Кейин улар сени ўлдиришади», дебди. Йигит нима қилиши билмай, аёлни ҳар қанча бу йўлдан қайтармоқчи бўлса ҳам фойдаси бўлмабди.
Охири рози бўлиб, бир шарти борлигини айтибди. У ишни қилишдан олдин қазои ҳожатга бир кириб чиқмоқчи бўлибди. Аёл рози бўлибди.
Йигит кириб, у ердаги нажосатларни юзларига, уст-бошларига суртиб, қайтиб аёлни олдига чиқган экан, аёл у ҳидга чидолмай, йигитни уйидан ҳайдаб солибди. Йигит эса Аллоҳга бу мушкуладан омон чиқаргани учун ҳамд айтганича кўчадан югуриб кетибди. Ундан эса мушкамбарнинг ҳиди келган экан.
«... Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир»
(Таҳрим сураси, 2-оят).
@Firdavs_4411