INSON va QONUN


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Inson va qonun gazetasining telegram kanali
Veb-sayt: insonvaqonun.uz Facebook: fb.com/ivquz/
Murojaat uchun: 8-71 233 44 23
Administrator: @jims_belle (https://t.me/jims_belle)

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ҳуқуқий мадад — ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда! (2019 йил, 45 сон)

ЖОРИЙ йилнинг 6 ноябрь куни “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Тошкент шаµрида биринчи туман ҳуқуқий маслаµат бюроси офиси очилди. Ушбу бюро Давлат хизматлари марказининг Чилонзор туманида фойдаланишга топширилган янги биносида иш бошламоқда. Мақсад, аҳолига ҳуқуқий масалалар бўйича бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиб, халққа хизмат қилишдир.

🔸 Батафсил 🔸


#Танлов_рейтинги

“Ҳуқуқ билимдонлари” танлови: ким қандай натижа қайд этяпти?

Танловда бугунга қадар 7 435 нафар иштирокчи фаол қатнашиб келмоқда. Танловнинг 14-кунигача иштирокчилар қайд этган натижаларини қуйида кўришингиз мумкин.

💾 Натижалар

Айрим иштирокчилар: “Нима учун менинг натижаларим камайиб қоляпти?” деган саволларни беришмоқда. Танлов шартларига кўра, иштирокчи томонидан қўшилган ва айни дамда фаол бўлган (яъни каналдан чиқиб кетмаган) аъзолар сонигина ҳисобга олинади. Шунинг учун дўстингиз каналдан чиқиб кетмаслиги керак.

Танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг 1 декабрига қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot орқали дўстларингизни “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо қилинг. Каналга энг кўп одам қўшган 500 иштирокчи 2-босқичга ўтиб, асосий соврин – “SPARK” автомобили учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек. Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Шошилинг!

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.


Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди. Кенгаш Президент ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.

🔸 Батафсил 🔸


Ҳуқуқий тарғибот. Сайлов жараёнида фаол иштирокни таъминлайди (2019 йил, 45 сон)

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ томонидан 2019 йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Респуб­ликасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

🔸 Батафсил 🔸






Сурхондарё вилоятида Президент топшириғи ижроси юзасидан Мудофаа вазирлиги вакиллари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди

Кеча, 12 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи мобайнида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини янада шакллантириш масалалари бўйича топшириғи ижросини таъминлаш бўйича ишчи йиғилиш ўтказилди.

🔸 Батафсил 🔸


Ўзбекистон норма ижодкорлигида баҳолаш услубиётини жорий қилишнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили

ПФ­5505-сон Фармонига мувофиқ қонун ҳужжатларини тадбиркорлик фаолияти субъектларига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига таъсирини баҳолаш учун яхлит илмий, назарий ва услубий методологияни ишлаб чиқиш, 2019 йил 2 ноябрдаги ПҚ-4505-сон Қарорига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини ўтказиш тизимини жорий этиш назарда тутилган.

🔸 Батафсил 🔸


Биз уларни кимга ишонаяпмиз? (2019 йил, 45 сон)

ЖУДА болажон халқмиз. Шунинг учун ҳам қаровсиз қолган болалар ҳақида гап кетганда, улар қаердан пайдо бўлди, деган эътирозга дуч келишимиз аниқ. Ахир, миллатимизнинг энг улуғ қадриятларидан бири ҳам ана шу меҳрибонлик ва болажонлик-ку, дейдиганлар ҳақ! Тўғри, дилбандларимизнинг пар ёстиқларда ухлаши, эгнида ипакдан кийим кийиши учун жонимизни жабборга бериб ишлаймиз. Уларни ҳар турли кўнгилсизликлару хатарлардан асраш, муаммолардан ҳимоя қилиш учун керак бўлса тоғдек қалқон бўлиб туришга қодирмиз! Аммо бу дунёйи дунда бахт бор экан, бахтсизлик ҳам бор, қувонч бор экан қайғу ҳам ёнма-ён.

🔸 Батафсил 🔸


Майда коррупция (2019 йил, 45 сон)

БИЗГА маълумки, йирик коррупциялар аҳолининг кўплаб қатламлари, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фаоллар, оммавий ахборот воситаларининг эътиборини жалб этади ҳамда йирик миқдордаги коррупцияларга қарши курашга қаратилган чора-тадбирлар ҳам янада кучайтирилади. Худди шу жараёнда йирик коррупциядан фарқ қилган ҳолда ҳар куни содир этиладиган ҳамда кичик миқдорни ташкил этадиган “майда” коррупция тушунчаси шаклланади.

🔸 Батафсил 🔸




Нодавлат нотижорат ташкилотлар: сайловлар демократик ўтишида хизмати қандай? (2019 йил, 44 сон)

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ислоҳотлар бутун дунё диққат-эътиборида экан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга.

🔸 Батафсил 🔸


2019 ЙИЛ 44 СОН
Электрон
версиясини юклаб олинг

Юклаб олиш🔻


Оғуфурушлик оғир иснод ёхуд кекса одамнинг қилмиши (2019 йил, 44 сон)

ОДАТДА ёши бир жойга борган инсон кўпроқ хайрли ишлар қилишга, ён-атрофидагиларга ўрнак бўлишга, айниқса, фарзандларининг бошини эгадиган, яқинларининг юзини шувут этадиган қилмишлардан йироқ бўлади.

🔸 Батафсил 🔸


Мурожаат ортида инсон тақдири бор (2019 йил, 44 сон)

ФУҚАРОЛАРНИНГ ариза, таклиф ва шикоятлари — мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг жойларда қандай амалга оширилаётганлигини баҳоловчи мезонлардан биридир. Уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари юксак қадрият даражасига кўтарилиб, ҳар бир саъй-ҳаракат фуқароларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилган. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор.

🔸 Батафсил 🔸


2019 ЙИЛ 43 СОН

Юклаб олиш🔻


Фуқаролик жамияти институтлари қандай ишламоқда?

Адлия вазирлиги томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-брифинг ўтказилди.

🔸 Батафсил 🔸


Тилини ҳимоя қилган ўз Ватанини ҳимоя қилади (2019 йил, 44 сон)

Мақоламиз давомида шуни айтмоқчиманки, айрим таниқли санъаткорларимизнинг турли теледастурлар ва ижтимоий тармоқларда чиқиш­ларини кўриб, уятдан юзимиз қизаради. Хусусан, санъаткорлар орасида “Халқ артисти”, деган юксак шарафни кўтариб юрган баъзи бир кимсаларнинг ўзбек тилини мутлақо билмаслиги ёки она тилимиз мезон меъёрларига риоя қилмаслик ҳолатларини нима, деб аташ, қандай баҳолаш мумкин? Уларнинг гап-сўзлари наинки адабий тил меъёрлари, балки оддий ўзбекона сўзлашув маданиятидан жуда-жуда йироқ, аралаш-қуралаш тиллардан иборат. Айрим кимсаларнинг битта соф тилда гапиролмайдиган масхараомуз мулоқотларини ўзларича маданият белгиси, деб билишлари ҳам кулгили, ҳам ачинарли ҳол.

🔸 Батафсил 🔸


Истеъмолчилар ҳуқуқуни ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларига оид хорижий давлатлар тажрибаси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 11 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сон Фармони қабул қилинди.

🔸 Батафсил 🔸


Бузилган бинога компенсация ундирилди (2019 йил, 44 сон)

ОЛМАЛИҚ шаҳар адлия бўлимига тадбиркор Ли Вера мурожаат қилди. Маълум бўлишича, “Олмалиқ деҳқон бозори” реконструкция қилиниши натижасида унга тегиш­ли бўлган савдо дўкони бузилган. Ушбу бузилиш натижасида фуқарога бозор ҳудудидан ер майдони ажратиб берилган, бироқ қонун ҳужжатлари билан кафолатланган компенсация пули тўлаб берилмаган.

🔸 Батафсил 🔸

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

199

obunachilar
Kanal statistikasi