а озиқлантиришга катта эътибор бериш лозим, уй шароитида боқилаётганда берилаётган озуқа ичида ёт нарсаларнинг бўлмаслигига эътибор бериш зарур.
Сигирлар дамлатадиган озуқаларни истеъмол қилиб, дамланиб кетса қуйидагиларни бажариш лозим: ҳайвонни югуртириш, тоза сут ичириш, устидан муздек сув қуйиш, оғзига яхши чайналадиган дарахтларнинг (толнинг) новдасидан солиб боғлаб қўйиш.
Чўл, дашт зоналарида яйловга боқиладиган ҳайвонларда дала каналари учраши мумкин. Канани эса ўлдирувчи воситалар билан (керосин, какра қайнатмаси ва бошқа замонавий дезинфекторлар) ювиш керак.
Бузоқ, умуман ҳайвонларнинг ичи кетса, сариқ ўтнинг қайнатмасидан ичириш лозим.
Молхонани ҳайвон молхонадан чиққандан кейин (баҳорнинг охири, ёз ойларининг бошларида) тозалаб, оҳаклаб қўйиш керак. Бу ишни ҳайвон молхонага кириш олдидан ҳам такрорлаш лозим.
Сигир туққандан кейин, тезда куйикиб, янгидан қочириш учун уни ҳар куни энг камида 1–1,5 км юргизиш зарур.
Қорамолларни бўрдоқига боқишда салқин, қоронғироқ жой мақсадга мувофиқ. Берилаётган озуқа миқдорига эътибор бериш, уни бўктириб қўймаслик керак. Ёз кунлари ҳар куни чўмилтирилса семириб, тозаланади. Семираётган мол жуда нозик дидли бўлади, агар озуқани кўнгилдагидай емаса, бошқасига алмаштириш зарур
Manba:agroolamuz
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFPdHTqCrUphtmI9QA