#шахсий_фикр
Бугун ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли билан боғлиқ бўлган фото ва видео кенг муҳокама қилинаяпти. Ҳа, чиндан ҳам машина бошқарувидаги шахс Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўғли, суратдаги ҳам унинг ўзи.
Вазият юзасидан Усмон Раҳимов билан боғлангандим, гаплашдик. Усмон Раҳимов ҳолат туфайли раҳбарият ва жамоатчилик олдида ниҳоятда пушаймон эканини билдирди.
Ҳокимнинг айтишича, бу ҳолат аслида бундан беш ой олдин содир бўлган, ўшандан кейин ота ва ўғил жиддий суҳбатлашиб олишган. Жарималар тўланган, қонунни бузган ўғилга чора қўлланилган.
Юқоридагиларга қўшимча қилиб айтмоқчиманки, Усмон Раҳимов Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ҳокимлари ичида оммавий ахборот воситалари, блогерлар билан очиқ ва шаффоф ишлаш бўйича энг пешқадам раҳбар. Яқинда ҳам ZOOM платформаси орқали мулоқот қилиб, матбуот анжумани ўтказган эди. Тажрибадан маълумки, ишлаган одам, иш кетаётган ҳудуд раҳбари ОАВдан қўрқмайди, чўчимайди.
У доим ҳар бир мурожаат ва танқидий чиқишга тезкорлик билан муносабат билдиради. Аммо бу сафар баёнот бермасликка қарор қилди ва тўғри тушунишни сўради. Унинг бу жимлигида бугун падари бузруквори давлат ишида, раҳбарлик лавозимида меҳнат қилаётган ўғилларга сўзсиз бир мурожаат бор.
Минг афсус, ҳақиқат шундай – фарзандлар оталар учун жавоб бермайдилар, аммо, оталар фарзандлари учун жавоб берадилар.
Яна бир гап. Ўзини аямай, оиласига вақт ажратолмай ишлайдиган инсонлар ҳамма соҳада бор. Бундай инсонларга баҳо бериш қийин. Чунки, масъулият ва ўз ишига садоқат нуқтаи назаридан шундай талабчанлик билан ишлайдилар.
Аммо, нақд гап шуки, фарзанд тарбиясига етарлича вақт ажратиш отанинг энг биринчи вазифаси – Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимовнинг ҳам қалбидан айни пайтда шу фикрлар ўтаётгани аниқ...
Дилшода Аннаева,
блогер.
@qurama24