#Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон
95. Савол: жума намози ўқилмайдиган масжидда ҳам эътикоф ўтирса бўладими?
Жавоб: бўлади. Жума намозини ўқиш учун эса жума намози ўқиладиган масжидга бориши мумкин. Эътикоф ўтирувчи жума намозини ўқиш учун бормоқчи бўлган масжидига қуёш тиккадан оққандан сўнг йўлга чиқадиган бўлсаю хутба ва жума намозига кеч қолмайдиган даражада яқин бўлса, қуёш тиккадан оққандан сўнг йўлга чиқади. Агар борадиган масжиди кеч қоларли масофада жойлашган бўлса, қуёшнинг тиккадан оғишини кутиб турмайди. Лекин иккинчи азондан олдин, тўрт ракъат суннатни ўқий оладиган миқдордаги вақтни мўлжаллаб йўлга чиқиши керак. Масжидда фарздан кейин (фарздан кейинги суннатни тўрт ракъат, деганларнинг фикрига кўра) тўрт ёки (фарздан кейинги суннатни олти ракъат, деганларнинг фикрига кўра) олти ракъат намоз ўқиш миқдорича қолиши мумкин.
96. Савол: эътикоф ўтирувчи қайси ҳолатларда масжиддан чиқиши мумкин?
Жавоб: эътикоф ўтирувчига бавл қилиш, қазои ҳожат қилиш, эҳтилом бўлиб қолса ғусл қилиш (масжидда ғусл қилиш мумкин эмас) каби инсоннинг табиий ҳожатларидан, ийд намозлари ва азон каби шаръий узрлардан бошқа ҳолатларда масжиддан ташқарига чиқиш мумкин эмас. Юқоридагидек табиий ва шаръий узрларсиз озгина вақтга ташқарига чиқиши билан ҳам эътикофи бузилади.
97. Савол: эътикофини унутиб, масжиддан чиқиб кетишнинг ҳукми нима?
Жавоб: эътикофи бузилади. Гарчи эсидан чиқиб, узрсиз, оз муддатга ташқарига чиқса ҳам эътикоф фасод бўлади.
98. Савол: эътикоф ўтирувчи салқинлаш мақсадида ғусл учун масжиддан ташқарига чиқса бўладими?
Жавоб: жоиз эмас. Лекин намоз учун таҳоратга чиққан пайтда ғусл қилиб олса бўлади.
99. Савол: бузилган эътикофнинг қазоси вожибми?
Жавоб: вожиб эътикофни бузиб қўйса, рўзадор бўлган ҳолда унинг қазоси ҳам вожибдир. Қазосини Рамазон ойидан бошқа ойларда адо қилади. Ҳанафий мазҳабида рўзадор бўлиш эътикофнинг шартларидан биридир.
100. Савол: эркаклар ҳам уйда эътикоф ўтирса бўладими?
Жавоб: эътикофнинг шартларидан бири – унинг азон ва иқома айтилиб намоз ўқиладиган жамоат масжидида бўлишидир. Шу нуқтаи назардан эркакларнинг уйда эътикоф ўтиришлари жоиз эмас.
101. Савол: таъкидланган суннат эътикофига ўтириш учун масжидга қачон кириб, қачон чиқилади?
Жавоб: йигирманчи таровеҳ ўқиладиган кеча қуёш ботишидан аввал масжидга кириб, Рамазоннинг охирги куни қуёш ботганидан сўнг чиқади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
✅Манба➡️
"Зикр аҳлидан сўранг"
☑️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEtlXG2xJzZjYPI4Xg