Juftliklar uchun ♥️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


👫ЖУФТЛИКЛАР УЧУН каналига хуш келибсиз севиб севилиши яшаганга нима етсин 💘💞
- 💍Бахтли оила сирлари
- 👩🏻‍🍼Бола тарбияси
- 💑Эр ва Хотин муносабати
- 😜Эрни кўнглини ва пулини олиш
- 🙌🏻Қайнона билан келишув
Rek xizmati.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ
#МУАЛЛИФ_САИДОРА

-Ака бу арқонларингиз ,одам кўтарадими?
-Ҳа , синглим арғимчоққами? Жуда яхши кетадида арғимчоққа бу? -деди сотувчи
Ҳа арғимчоққа аммо "ЎЛИМ АРҒИМЧОҒИГА"- деди Зебо ичида
Зебо арқонни сотиб олди. Аптекага кирди. Дилноз айтмагани учун ўзи интернетдан қидириб билган ўлдирадиган аллақандай ҳар хил кўп дорилар сотиб олди. Ҳаммаси Одилни ўзини ўлдириш учун эди...
****
Зебонинг бўғизида бир нима тиқилиб қолганди... У шарт машинасининг орқа багажини очди ва у ердан ҳалиги олган арқон ва дориларини олди... Уларни кўтарди-да Одил томон олиб борди.
-Мана, сен учун тайёрлаган ўлим услубларим, жуда қидирдим жонинг оғримаслиги учун энг яхшиларини қидирдим...
НАҲОТКИ ЗЕБО 7 КУН ДАВОМИДА ОДИЛНИ ЎЗИНИ ЎЛДИРИШ ФИКРИДАН ҚАЙТАРА ОЛМАСА ВА БУНГА ЎЗИ ЁРДАМ БЕРСА....


Hikoyani davomini bittada oʻqib olishni istaganlar uchun👇
@hikoyani_toliq_oqish_uchun


@islom_qizlari kanalida boʻling


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@islom_qizlari kanalida boʻling


#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA

Сакина кўзларини очиб қўрқув билан қаради.
-нима дейишди?
Хадича она унинг кўзларига шубхали боқди.
-сени қиз бола дейишди!
Сакина қотиб қолган бўлса ҳам ўзини тезда қўлга олиб кулди.
-йўғе ойи хазилкаш эканда бу докторлар!
Хадича онага ҳам бу гаплар ғалатидек кўринди.
-навбатчи доктор уйқусирагандир балки,ўзиям ғалати гапираркан..
Сакина жилмайиб ўзини қувноқ кўрсатди.
-кўринишимга қараб қиз бола деб ўйлагандирда ойижон?
Хадича она энса қотирди.
-ҳе кўринишингга айтувдим,Зубайримни фарзандини кўтариб юрмаганингда ажратиб юбормоқчи эдим..
Сакина кўзлари маъюслашиб аёлни қўлини тутди.
-дадам доим айтарди,ота-онангга қандай муомила қилсанг фарзандингдан ҳам шу қайтади деб гоҳо гапига кирмасам,Зубайр акани жуда ҳам гўзал тарбия қилгансиз..сизни она сифатида тушуниб турибман ишонинг мен ҳам худди сиздек уларни бахтли бўлишини истайман..бир ҳикояни дадам бот-бот айтарди,баъзан ёд олиб олганимдан сўзларини ўзим айтиб кетардим..


#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA

-яхшимисан ўғлим?
Зубайр қора юқ бўлган қўлларини артиб онасига пешвоз чиқаркан ҳорғин жилмайди.
-вақтида етиб келибман ойи!
Хадича она ўғлини соғ-омонлигини кўриб маҳкам қучди.
-Аллоҳга шукур сенга ҳеч нарса қилмабди..
-Садия сал қолса ёниб кетарди ойи эшикни ким қулфлади?
Хадича она ютуниб қўйди.Шу келинини бирам ёмон кўрадики ҳатто ёнғинда қолди деб эшитиб ҳам заррача ачинмади.
-мен қайдан билан болам,юр десак юрмагандан кейин уйда қолдирдикда...
Зубайр маъюс боқди.
-ойи келинингиз ҳомиладор..
Хадича она ҳайрон қаради.
-нима?
-сиз буви бўласиз! Мен эса ота..
Хадича она ўғлини бу келиндан ажратиш орзуси бутунлай пучга чиққанидан умидсизликка тушди.
-ҳали туғилаверсин..ҳалитдан ҳурсанд бўлма.
Зубайр чиқиб келаётган докторга қаради.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Сакина ёмон тушлардан қўрқув билан уйғонди.
-ўзингизга келдингизми?
Сакина ҳамон туш исканжасида ётгани учун қаердалигини бир зум англай олмади.
-эрингиз сизни жуда ҳам севаркан,кечаси билан тепангиздан кетмади!-деди ҳамшира жилмайиб.
-ўзи қаерда?
-қайнонангиз шу ерда,эрингиз чамамда уйга кетди.
Ҳамшира чиқиб кетгач қайнонаси кириб келди.Сакина базўр ўтириб олди.
-Ассалому алеймум.
Хадича қизга ғазаб билан боқди.
-ҳомиладормисан?
Сакина аёлга ҳижолатли боқди.
-ҳа
-неччи ойлик?
-икки ойлик-деди Сакина кўзларини юмиб.Аёлни алдаётганига виждони қийналди.
-докторлар бошқача гапни айтдику?


#Ажал_чангалидаги_бахт_ёхуд_Сакина

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA

-қизим уйга одам ташламабмиз келинни кутиб олиш керакку,бировни жўнат.
Хадича қизига шундай деб ўзи тўйхона кириш эшиги томон умид билан қараб қўйди.«Келсанг эди ўғлим..яхши кунимизда бирга бўлсак қани эди».

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Зубайр тутун бўлиб кетган уйни дарвозасини оча олмади.
-қулф? Нега уни бирўзини қолдириб қулфлашди?
Дарвозани ёнидан чирмашиб уйга ошиб ўтди. Овозли хабарни эшитиб жони танасидан узилгандек аҳволга тушганди.
-Садия..Садияаа..-деди ҳовлига кириб бор овозда.Қўшнилар ўт ўчирувчиларга хабар бергани боис уй атрофида эркаклар қўлдан келганча сув сепиш билан овора эди.
Зубайр ёнаётган уйни эшигини бор кучи билан тепди.Ёниб қорайиб қолган эшик пастга гуп этиб қулади.
Сакина ҳолсиз нафас ололмай гилам устида ётаркан кўзи туман ичра қорайиб келаётган нарсага тушди.
«У ким..Ажалми? Ахир мен гуноҳ қилдимку..Аллоҳга нима дейман энди?».Кўзларида қўрқув ва ёш акс этди.«Мен яшашни истайман..бахтли бўлишни,ўлишни истамайман».Қимирлай олмас базўр ишлаб турган онг бўлаётган ҳодисаларни таҳлил қила олмай қолганди.
-Садия..
Зубайр жон ҳолатда қиз томон югуриб уни қўлига олди.
-сен ўлмайсан..мен бунга йўл қўймайман!
Зубайр шундай дея уни кўтариб олди.
«Иш вақти тарк этсанг ҳайфсан олишинг мумкин..
-ўртоқ майор бормасам у ўлади,розиман берган жазойингизга»
Зубайр Садияни қаттиқроқ қучиб кўтарди.
-кечир сени доим ёлғиз қолдирганим учун!
Том тепасидана пастга тушган нақшинкор устун улар тараф қулай бошлади..


Shuni joylayman


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Янги_йилга_янги_рецептлар

Янги йил байрами дастурхони билан ҳаммани ҳайратда қолдирмоқчи бўлганлар учун энг ишончли рецептлар каналини фақат ва фақат сиз азизлар учун тавсия қиламан.
Бу канални шахсан ўзим анчадан буён кузатаман ва фақат шу канал рецептлари билан меҳмонларимни ҳайратда қолдираман.
Бугун обуначиларим учун бир сахийлигим тутдида. Тезроқ қўшилиб олинг азиз обуначиларим. Рекламани узоқ ушлаб турмайман ўчириб юбораман, биласизаа
https://t.me/+CVSKkupwOshmMzYy
https://t.me/+CVSKkupwOshmMzYy


#Kelin...


***


Ҳилола кўзларини базур очиб, атрофга бир зум карахтдек қараб турди. Сўнг, белидан қучиб турган қўлга қараб, тезда ортига ўгирилди. Ўз турмуш ўртоғига кўзи тушгач юраги, ҳудди уни уйғотмоқчидек бонг чала бошлади.
У қачон келди, қай вақтда ўзи уйқуга кетди, буларнинг ҳеч бирини эслай олмади Ҳилола.
Умарнинг қучоғидан озод бўлишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи эди, у битта ҳаракат билан Ҳилолани тумшуғини тайигача олиб келди.
-- Ууууйғоқмисиз?...
Шошиб қолган қиз тезда савол берди, кўзи ҳали ҳам юмиқ йигитга.
-- Кетма.
Ҳилолани янада бағрига босиб, қулоғи остида пичирлади Умар. -- Менга кераксан.
-- Яхши...
Ёқимли гаплар қизни табассум қилишга мажбур қилди. Айни дамда, ҳозир унданда бахтлироқ инсон йўқ эди гўё.
Умарга тикила-тикила туёлмаябди. Буни сезгандек йигит ҳам уни маҳкам ўзига тортади.
Ҳилолани уйқу кўзларини яна элтар экан, ўзи ҳам эрини қучиб олди.


***

-- Лейла, қаердасан? Нега қўнғироқларимга жавоб бермадинг? Шифохонага келган эдим, йўқ экансан.
Умар машинасига ўтириб, юзинчи мартта Лейлага қўнғироқ қилди назарида. Ва ниҳоят қиз бу сафар жавоб берди.
-- Энди ёдингизга тушибманда.
Телифон ортидан ҳам қизнинг кинояси дарров сезилди. -- Қалай, иккита аёлни бағрида ўйнаб юриш маззамикан?
-- Ўзингча алжирама Лейла.
-- Ёлғонми? У шунчаки қоғозда хотиним, деб қулоғимга етарлича лағмон осдингиз. Буни қарангки, қоғоздаги хотинчангиз олдидан келолмайдиган бўлиб қолдингиз.
-- Лейла. Бас қил дедим, сенга.
Умарнинг асаб толалари ўйнаб кетди. -- Уйдамисан? Мен борябман. У жойда гаплашиб оламиз.
-- Овора бўлиб юрманг. Бироз айлангани чиққандим... Ҳозир ўзимда эмасман. Сиз ишга бораверинг. Кейин гаплашамиз. Ҳаёлларимни тартибга солиб олмасам бўлмайди...
-- Аминмисан? Яъни аҳволинг яхшими?
Бироз жаҳлдан тушгандек бўлди йигит. Айб ўзида эканлигини яхши билади, бироқ Лейланинг гаплари...
-- Ҳа, анча яхшиман. Ҳавотир олманг... Озгина қизишиб кетдим чоғи. Аммо бугун аниқ келинг. Кутаманаа...
-- Ҳўп. Кўришгунча.
-- Кўришгунча азизим.
Ҳар иккаласи ҳам аълоқани узар экан, чуқур ҳурсиниб қўйди. Сўнг, Умар анчадан буён бормай қўйган ўз ишига, Лейла эса ўзига таниш бўлиб кетган, бинолар томон кетди.


#Kelin...


-- Сен ўртамиздаги жарликни кўрмаябсан...
Маюс тортди қиз. Кўзларидаги мавжланган ёшни кўрсатмаслик учун ён томонига юзини олиб қочди.
-- Лейла...
Умар унга янада яқинлашиб пичирлади.
-- Сени севаман.
-- Бундай қилма илтимос. Мени азоблаябсан. Мен сенга фақат дўст бўлишим мумкин, ундан ортиғи эмас...
-- Ундай эмас!
-- Шундай...
-- Ундай эмас дедим!
-- Айнан шундай. Шунақа Умар. Бу ҳақиқат.
-- Бас қил. Ҳа деб битта гапни қайтараверма менга! Ишонмаябсана? Ишончингга лойиқ кўрмаябсан, шундайми?
Умар асабий ўрнидан туриб битта жойни гир айлана бошлади.
-- Умар...
-- Нима қилишимни истайсан? Менга ишонишинг учун нима қилишим мумкин?
Умар қайтиб жойига ўтириб, гапиришда давом этди. -- Сен мени уйдагиларимни ўйлама. Уларга ўзим ҳаммасини тушунтираман. Агар тушунишмаса ҳам ўзларини ҳоҳиши. Менга фарқи йўқ... Ёки истайсанми, сени ўзим билан бирга Америкага олиб кетишим мумкин?...
-- Шундай қилиш мумкинми?
Бироз юмшагандек бўлди қиз. Умар эса бундан янада жонланиб кетди.
-- Сен мен билан бўлсанг, мумкин бўлмаган ишни ўзи қолмайди.
Деди, қони жўшиб.
-- Шунчалик севасанми мени?... Лекин айтиб қўяй, мен севган инсонимни бошқалар билан бўлашадиганлар рўйҳатида эмасман.
-- Бу ҳа деганингми?
-- Шунақа шекилли...
Бир қарорга келиб ерга қаради Лейла. Мойдек эриб кетаётган йигит қизни ўпмоқчи бўлганида эса шартта қўллари билан ўғзини беркитди. -- Ҳей, мен ҳаром муносабатларни ёқламайман.


Кейинги ишлар Лейланинг ҳаёлида жуда тез бўлиб кетгандек. Аввалига шарий никоҳдан ўтиб яшаб юришди. Умар оиласига Лейла тўғрисида айтди. Бироқ ҳеч бири уни қабул қилишни исташмади. Йигитнинг ота-онасидан эшитмаган гапи қолмади, гўё. Ахир қайси ота-она йиллаб ўстирган фарзандига, оила кўрган, кимлигини тайини йўқ аёлни хотин қилиб олиб беришни ҳохлар эди? Аммо буни Умар тушунишни истамасди. Американинг ҳавоси унга таъсир қилдими, ёки айтгани муҳайё бўлиб ўсгани учунми, ҳеч кимни эшитмади...
Ўз билганидан қолмай, қонуний никоҳдан ўтмоқчи бўлганида эса шундай воқеа юз бердики, нима қилмоқчи бўлганини ҳам унутди. Умар бир вақтнинг ўзида ҳам отасидан, ҳам акасидан бахтсиз ҳодиса туфайли айрилди.
Маракаларни ўтказиб бўлгач, онаси Лейлани гапираверин қулоғини сал кам узиб олгудек бўлгач, қизни олдида ўзи билан биргаликда олиб кетди...


***


-- Ҳаммаси бунчалик осон эмас Умар. Мен айтган эдим. Сизни бошқа билан бўлишмайман демаганмидим...
Лейла касалхонадан чиқиб тўғри ижара уйига борди. Ҳаёлида эса минг хил режа туза бошлади.


.

#Kelin...


Умида укаси ва ҳизматкори ўртасидаги муносабатларни сезар, лекин нимадир дейишдан олдин, Умарни ўқишига қайтиб кетишини кута бошлади. Кутган куни келгач эса, Лейла билан гаплашиб олишга, бошқа у бу хонадонда ишлаши мумкин эмаслигини айтишга тўғри келди.
Лейла ҳаммасини яхши тушунган ҳолда, уйни тарк этди. Уларга анча узоқроқдан ижарага яшаш жойи топди. Иш топди. Ҳаёти гўё бир оқимдек бир хил кета бошлади. Токи, яна қалбига кўма бошлаган муҳаббатини қайта учратмагунча.

-- Умар... Сен...
Ишдан ҳориб қайтган Лейла, ҳали оёқ кийимини ечишга улгурмай эшик жиринглади. Доим ундан хабар олиб турадиган қўшни ҳола бўлса керак деб, эшикни очган қиз, қаршисида кутмаган инсонини кўриб тошдек қотиб қолди.
-- Салом Оппоғой. Шаҳзодангни кутмай, ўзингга келиб, қочиб кетибсанда?
-- Бошқа шаҳзодага учраб қолдим, дея қолайлик.
Тезда ўзига келиб, вазиятни қўлига олмоқчи бўлган Лейла, қўпол оҳангда гапирдида, эшикни ёпмоқчи бўлди. Бироқ эшикка оёғини тираб олган Умар бунга изн бермади.
-- Бошқа?! Ким экан у? Билсак бўладими?
Асабийлик билан саволга тутди қизни.
-- Сенга нима? Нега келдинг бу ерга? Бор кет! Қўшниларга шарманда бўлмасимдан.
Лейла жеркиб гапириб, эшикни қайта ёпмоқчи бўлди. Лекин Умар қизни ҳам ортига итариб, ўзи ҳам ичкарига кириб олди.
-- Ана энди, ҳеч ким кўрмайди. Бемалол гаплашиб оламиз.
Деди, қизни ҳам кўтмай, ичкарилаб кетар экан.


Бир соатдан буён баҳслашишдан чарчаган қиз, ёд бўлиб кетган гапини яна такрорлади.
-- Умар бу иш бўлмайди. Сен уйланмаган йигитсан. Мен эса...
-- Сен эса битта гапни тинмай такрорлайдиган тутича.
-- Бу кулгули эмас...
-- Менга ўтмишинг қизиқ эмас Лейла.
Умар ранги ўчган диванда ўтирган қизни пойига келиб аста чўкди. Сўнг меҳр билан қўлларидан тутди. -- Ўтмиш билан эмас, келажак билан яшаш керак, агар билсанг. Ёки менга ишонмайсанми? Ёки тўрт-бешта хотинларни гапидан қўрқасанми? Нега бунча қайсарлик қиласан? Лекин, асло сени севмайман дема. Кўзларинг аллақачон менга ростини айтиб бўлган.


#КEЛИН

#МУАЛЛИФ_АЙДИН


Ёқимли мутолаа тилайман!
@hikoyani_toliq_oqish_uchun


Хушнуд Надя кетгач Ифорани хонасини ёнида туриб қолди.
Надя нималар деди Хушнуд фойдаланиб бўлмадими дедими?Надянинг гапларини таҳлил қилиб ўтиргандим хона эшиги тақиқлади бордимда очдим.
-Ҳали ухламаганмидинг?Сенда гапим бор.
-Ухлолмадим Надянинг гапларидан сўнг.
Хушнуд хонага кирдида хонадаги стулчага ўтирди.
-Ифора Надянинг гапларига эътибор қилма.Сенга ўша эски бинода нима қилаётганимни айтиб бераман дегандим.Ҳозир айни вақти.Фақат гапларимдан қўрқиб кетма.
-Шифохонамизда битта шифокор бор.Ўша кимлигини билмайман,аммо аниқлашга ҳаракат қиляпман.У одам ички азоларини ноқонуний сотиш билан шуғулланар экан.Полиция ҳам изига тушган.Аммо у ўзидан из қолдирмайди.


— Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг;
— Камроқ  қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг;
— Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг;
— Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг; 
— Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг;
— Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг;
— Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.

Бугунги кун қайтиб келмайди, бугунги кун билан яшанг, эртани ўйлаб бугундан қуруқ қолманг.





@islom_qizlari kanalida boʻling


Har kungi bir xil soch turmaklardan charchadingizmi? Hech qanday stillistlar yordamisz Modellardek soch turmakga ega bolishni xoxlaysizmi❤️😍
@makyaj_darslari kanali orqali kundalik prichoska makiyaj va manikyurlarni tez va oson organsela boladi❤️‍🔥👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


#БУМЕРАНГ
Муаллиф:
#Моҳира_Икромовна


— Жамол акам ўша манжалақини деб менга қаттиқ гапирдилар, — дугонасининг олдига келган Гўзал яна кўзёши қилишни бошлади.
— Ўзи нима бўлди? — Лобар иложи борича дугонасига ёрдам беришни истарди. Гўзал ҳаммасини борича айтиб берар экан, — менимча, сен ошириб юбораяпсан. Ахир, эринг оддий жойда ишламайди.

💫 💫 💫

— Сенинча, бу тўғри йўлми?
— Билмадим.
— Сен ҳозир тинч оила деяпсан, лекин ишон у оиланинг аллақачон тинчи бузилган. Негаки, оиланинг тинчини сақлаш асосан аёл кишининг қўлида.
— Нима қилишга ҳам бошим қотган.
— Сенга бир гап айтайми? Ҳозирча майли рақамингни ўзгартир. Аммо, бу хол яна давом қиладиган бўлса, жим турма. Балки бу сенга севгинга етишишинг учун берилаётган бир имкондир.
— Қўйсангчи, Жамол аёлини севади. Қолаверса, мен унга жазман бўлиб ўзимни ерга уришни истамайман.
— Ким сенга жазман бўл деди? — маъноли кулимсираркан, — шундай қилки, Жамол бу сафар уни эмас, сени танласин.


#Kelin...


Катта йўлга чиққунча ортига бир маротаба қараб қўймади. Ҳуддики қараса, шу ерда яна қолиб кетадигандек, фақат олдинга қараб интилди. Яхши ҳамки, ой тўлган кеча экан, йўл анча ёриқ. Тўғри, онда-сонда шу ҳам панд бериб оёқлари чалкашиб кетаябдию, аммо бу қизга зиғирча таъсир қилмаябди. Гўё бутун ҳаёти давомида қочишга тайёргарлик кўрганга ўхшар эди у.
Эрталаб уйғонганда, уйда йўқлигини ва пуллари ғойиб бўлганини кўргач, ақлдан озай деган эрини нигоҳларини кўз олдига келтирар экан, мириқиб кула бошлади Лейла. Ҳуддики, шу орқали уларни жазолагандек эди ўзича. Оз бўлса-да, ичидаги вулқон босилгандек, ҳузур бахш этарди унга.
Тонг ёришгунча ҳаракатдан тўхтамай юрди. Аксига олиб бирорта машина ўчрамади йўлидан. Лекин шундай бўлса-да, эрининг қишлоғидан анча узоқлашишга улгурган эди.
Ҳолдан тояй деганда, узоқдан бир нур кўринди кўзига. Тобора нур яқинлашган сайин, уни енгил машина эканлигини англади. Ҳозир Лейла қўл чузиб уни тўхташини кутадиган аҳволда эмасди. Шошиб қолган қиз югуриб чиқиб машинани йўлини тўсишга ўринди. Бироқ машина тўхташга улгурмади.

#Kelin...

Кўзларини очганида Лейла ўзини кенг ётоқда кўриб, ҳеч нимани идрок эта олмай қолди. Бир қўлига қанақадир осма уланган. Иккинчиси эса оппоқ бинт билан ўраб ташланган эди. Қимирлашга ҳаракат қилиб кўрди, аммо бирдан кўз олди қоронғулаша бошлади. Яна қайта ёстиққа бош қўйиб, нима бўлганини эслашга ҳаракат қилиб кўрди. Ёдига машинани йўлига югуриб чиққани келдию, алланечук бўлиб кетди. Ҳуш, нега унда у бу ерда? Энг камида касалхонада уйғониши керак эмасмиди. У бўлса, қанақадир, умрида кўрмаган жуда чиройли хонада, ётган сари уйқу элтадиган ётоқда ётибди?...
Ҳаёлларини эшикдан кириб келган истарали, ўзидан бироз каттадек кўринган қиз бузиб юборди. Бир зум иккиси бир-бирига тикилиб турар экан, биринчи бўлиб, нотаниш қиз ўзини ташқарига ўрди ва бироздан сўнг уни овози баланд янгради.
-- Дада, ойи у кўзини очибди...


***


Лейла ўзини ўриб йўборган қизнинг ҳонаданида уч йил яшади. Бу уйда у хизматкор бўлиб яшаса ҳам шунисига ҳам шукур қиларди. Бошидан ўтганларни барчасини айтиб бергач, унга раҳми келган оила аъзолари уйларида яшашга изн беришган эди. Улар тасаввур ҳам қилишмасдики, бу қарор учун ҳали кўп пушаймон бўлишларини.
Ҳаммаси оила бошлиғини кенжа ўғли Америкадаги ўқишидан таътил баҳона уйига келганидан сўнг бошланди.
Аввалига Умар уйдан зерикканида Лейлани эрмак қилиб асабига тегадиган одат чиқарди. Сўнгра бу ишга шу қадар киришиб кетдики, нуқул жиғига тегиб ўйин қилавериб қизни ҳам ўзига боғлаб олди.
Иккисининг орасида мушук-сичқон ови кетарди гўё.
Лейла эҳтимол чиройли бўлгани учун бошидан кўп савдолар ўтгандир. Аммо бу балолар орасида бир кун келиб, илк бор кўнгил қўйгани Умар ҳам қўшилиши ҳақида ўйлаб кўрмаган эди.
Нима жин ўрдию, Умар иккинчи бор сафардан қайтганида қизни ҳоли-жонига дил изҳори қилиб чарчамади. Қиз эса рад жавобини айтиб.
Мана шундай ўтказилди, Лейланинг уч йиллик ҳаёти бу хонадонда

Kelinni Davomi 21:00 kanalga joylanadi.
@islom_qizlari kanalida boʻling
@hikoyani_toliq_oqish_uchun


#Kelin...

Лейла учун бу ҳаётда яқин инсон қолмаган эди. У кимдир келиб ўзини қутқаришини сўраб ўтирадиган қизлардан эмасди, ҳар қалай. Ўйлардики, фариштасифат инсонлар фақат кино ва китобларда бўлади. Асли ҳақ эди ҳам. Аммо, бошига нима кулфат тушишидан қатъий назар бир зум ўлимни ўйламади. Бу ечим эмаслигини, кичкина мияси билан яхши англаб турарди.
(Бир кунмас бир кун, албатта бу ердан кетаман. Мен ўзимни ўзим қўтқараман.) дер эди, ҳар гал ойнага қараганда. Бироқ, кунлар ҳафтага, ҳафталар ойга уланиб кетаверди ҳамки, қутулолмади, қўтқара олмади ўзини. Лекин шу умид қурғурни ҳам ҳеч узай демади.
Қанчалик аянчли қисмат бўлмасин, то ўзи ўйлаган кун келгунча, отаси тенги одамга хотинлик, бир кун ҳам косасини оқартирмаган унинг болаларига чўрилик қилиб юраверди...
Доимгидек кунларнинг бирида, ўзидан икки ёш кичик угай ўғли, отасига ўстидан шикоят қилди. Эмишки, Лейла унга қўпол муомала қилган. Аслида қиз уларга тишини оқини кўрсата олмасди. Аммо, уни эшитадиган, дардига малҳам бўладиган одам бор эканми, бу уйда?
Кукармаган, шилинмаган жойи қолмади, қизни уша куни. Оғриқдан ярим тунда инграб ётаркан, мана энди тушуниб етаётгандек эди, баъзи бир аёлларни. Бировни ҳаётига ташқаридан баҳо бериш осон. Токи унда ўзинг яшаб кўрмаганингча тушуна олмайсан экан. Эшитадики, бир аёл ўзини осиб қўйибди. Нега осибди? Аҳмоқми у?. Ёки бири ўзини ёқиб йўборибди. Ғирт телба экан. Ўзи ғалатироқ эди. Ҳеч кимга қўшилмасди. Балки, васвас бўлгандир?...
Қанчалик кулгули. Ҳеч ким уларни асл ҳақиқатини билмайдию, лекин ўзича хулоса чиқаришдан ҳам тийилмайди. Улар азоблана, азоблана кўзига ўлим чиройли бўлиб кўриниб қолгани ҳақида ҳеч сўз дейишмайди...
Лейлани қўллари қалтирай-қалтирай, яширинча йиққан пулларини, деразадан тушиб турган ой нурида санай бошлади. Қаергача боришини билмасди, лекин узоқроққа кета оламан деб ўйладида, ҳужжатини олиб яшаётган уйига минг ланат айтганча ўзини кўчага ўрди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.