Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ Бойсундаги “М-25” кони ҳудудида юзага келган вазият хусусида баёнот берилди
Энергетика вазирлиги баёнотига кўра, тарқалган видеотасвирлардаги ҳолат “кутилмаган вазият” эмас.
Таъкидланишича, ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Энергетика вазирлиги баёнотига кўра, тарқалган видеотасвирлардаги ҳолат “кутилмаган вазият” эмас.
“2024 йил сентябрь ойида метан эмиссияси содир бўлган қудуқ ўрнида объектни консервация қилиш бўйича режалаштирилган ишлар олиб борилмоқда ва бу ерда доимий мониторинг юритиляпти.
604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.
Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат”, – дейилади вазирлик банёнотида.