Унутилмас оҳангларЗоҳида Умарова ижросида«Юрт қадри» қўшиғи
Барот Исроил шеъриДарбадар кезмаса ким юрт қадрин билмас эмиш,
Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмас эмиш.
Тома-тома кўл бўлур деганлари рост экан,
То умрбод уқмаса ким ақли ҳам тўлмас эмиш.
Ватан тупроғига бош қўймагунча хаста ҳам,
Ҳаётдан умид узмай – жон таслим қилмас эмиш.
Сидқи дил заҳмат бирла бахт томон очмасанг йўл,
Ўзгалар соясинда толейинг кулмас эмиш.
Мушкулни четлаб, чўчиб, осонни кўзлама ҳеч,
Эл ишидан қочса ким обрўйи қолмас эмиш.
Манманлар кўкка сапчиб, шунчалик кетар тубан,
То дакки емагунча ўзига келмас эмиш.
Имон-эътиқод ила Ватанингни сев, Барот.
Инсон зар, дунё билан бахтиёр ўлмас эмиш.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Web-site| Facebook|Telegram|
YouTube