Times.uz dan repost
UZ: Хорижий фуқароларнинг виза муддати автоматик тарзда узайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 март кунидаги коронавируснинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, карантин муддати даврига тўғри келувчи туризм мақсадида харид қилинган ҳаво ва темир йўллари чипталари, шу жумладан ички қатновлар учун чипталарни харидорлар томонидан қайтарилган тақдирда, жаримасиз қабул қилиш, чипта нархини харидорга тўлиқ қайтариш ёки бошқа муддатга кўчириш чоралари кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий мамлакат фуқароларининг виза муддати жорий йилнинг 10 апрелигача автоматик тарзда узайтирилади.
Шунингдек, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига ҳам (белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тарзида мамлакатдан чиқиб кетишига жорий йилнинг 10 апрелига қадар рухсат берилади.
Юқоридаги ҳолатларда уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди!
Манба
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники