Samarqand viloyati Ichki ishlar boshqarmasi
👆 https://t.me/samiibuz/5902
ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНАЁТГАН СОЛИҚЛАР ҲИСОБИДАН ОИЛАСИНИ БОҚМОҚДА ДЕБ ИДДАО ҚИЛАЁТГАН “МИННАТЧИ”ЛАРГА
Хўш, нима сабабдан барчамиз ички ишлар идораларини олаётган ойлик маоши ҳамда ушбу маошининг манбасига кўп урғу берамиз? Ички ишлар ходимлари ойлик маошини уйида оёғини чўзиб ётган ҳолда олмоқдами? Ички ишлар ходимларининг меҳнати “ҳалол” эмасми? Ушбу иддаочиларнинг ўзлари ички ишлар идораларида бир кун меҳнат қилишга рози бўлармикан? Давлат бюджетидан фақат Ички ишлар идоралари ходимларигина ойлик маош олмаётган бўлса керак?
Тўғри, беш қўл баробар эмас, ички ишлар идораларида бошқа соҳалардаги каби “тизимга адашиб келиб қолган”лар, “эркатойлар” ҳамда “фаросатсиз”лар ҳам мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Бироқ бундай ходимлар билан “хайрлашиш” учун барча лозим чора-тадбирлар амалга оширилиб келинаётганлигини ҳам эътироф этиш лозим.
Энди солиқ масаласига келадиган бўсак, фуқаролар тўлаётган даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, йўл фонди учун солиқ каби қатор солиқларни ички ишлар идоралари ходимлари тўлашмаяптими? Лозим бўлса 24 соат ишлаётган ички ишлар ходимларига ўртача тўланаётган 3 миллион сўм миқдоридаги маош “отнинг калласидек” деб эътироф этилиши аслида тўғрими? Корхона-ташкилотлар томонидан Давлат бюджетига туширилаётган турли хил солиқларда истеъмолчилар қаторига кирувчи ички ишлар ходимларининг ҳиссаси мавжуд эмасми? Ҳалқ билан тўғридан-тўғри муносабатда фаолият олиб борадиган, иш хажми ва даври меъёрлаштирилмаган ички ишлар идоралари ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза этувчи органларга тўланаётган ойлик маошнинг 3 дан 1 қисмини ҳам оламаётган бир даврда, уларга “мен тўлаётган солиқдан фарзандларингни боқаяпсан” деб асоссиз иддао қилиш, ушбу орқали эса шунингсиз ҳам “оёқ ости” қилинаётган ходимларни ғурурини топташ қайси одоб-аҳлоқ нормаларига тўғри келади?
Юқоридаги барча саволларга жавоб топиш учун чуқур билим ёки тафаккур лозим эмас, фақат озгина инсоф ва фаросат лозим холос. Бундай инсонни ғашини келтирувчи иддаоларни билдиришдан кўра, ички ишлар идоралари ходимларини обрўсизлантирилиши натижасида, жамоат жойларида фуқаролар ҳеч нарсадан табъ тортмай, очиқчасига пичоқбозлик қилишаётганлиги, бир бирини дўппослаб ўлдиришаётганлиги, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилиши кўпаётганлигига эътибор бериб, биринчи навбатда ўзимизни, қолаверса фарзандларимизни “қонун”га қатъий бўйсуниш, одоб-аҳлоқ нормаларига зид хатти-харакат содир этмасликка чақиришимиз лозим. Қонуннинг бирор бир нормасидан норози бўлган тақдиримизда, амалдаги қонун-қоидалар ижросини таъминловчи орган ходимларига “ташланмасдан”, қонун ижодкорлиги билан шуғулланувчи сайлаб қўйилган ҳалқ вакиллигига тегишли тартибда мурожаат қилишни ўрганишимиз лозим.
Аббос Ҳайдаров, истеъфодаги подполковник, адвокат
@inspector_uz kаналларига уланинг
instagram | YouTube | Telegram |