Инсон ҳуқуқлари бўйича Тошкент вилояти минтақавий вакили


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал dan repost
🔰Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Сенатнинг қўмита мажлисида кўриб чиқилди

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Омбудсман институти 2024 йилда янги конституциявий қоидалар асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, соҳага оид миллий қонунчиликни ҳамда миллий превентив механизмни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда бир қатор ишларни бажарди.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
♻️Омбудсман девони ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги, Хельсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази ва Халқаро Нордик университети ҳамкорлигида Омбудсман Девони ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда хорижий экспертлар – Финляндия Адлия канцлери ўринбосари Микко Пумалайнен ва Хельсинки университети ҳузуридаги “Ҳуқуқ устуворлиги” маркази директори Туия Бракс спикер сифатида иштирок этдилар.

Семинар давомида Ўзбекистонда халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатларни қабул қилиш борасида жорий этилган янги механизмлар алоҳида эътироф этилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал dan repost
💠Омбудсман ва Латвия элчиси инсон ҳуқуқлари йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

2025 йилнинг 3 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.

Элчи Рейнис Трокша Омбудсман институти томонидан инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳамда институт фаолияти, қонунчилик асосларининг кучайтирилганини  алоҳида эътироф этди. Шунингдек, у “Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида давлат бошқарувидаги аёллар учун имкониятларни янада кенгайтириш борасида ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Учрашув давомида лойиҳа доирасида оилавий тазйиққа учраган аёллар билан ишлаш бўйича методология ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кун_тарихи

⚡️2 март — Ўзбекистон Республикаси "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти"га аъзо бўлган кун!

@haqiqatonline_24


Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📔 Халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон Омбудсмани 30 ёшда” номли китоб тақдим этилди.

📖 “Ўзбекистон Омбудсмани 30 ёшда” – Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги 30 йиллик саёҳат!

Ушбу китоб – фақат тарихий манба эмас, балки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муҳим жараёнларни ёритувчи таҳлилий йўлхарита ҳамдир!

🔹 Унда Омбудсман институтининг ташкил этилиш тарихи, ривожланиш босқичлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги тагаббуслари ҳақида батафсил маълумот берилган.

#Омбудсман30Йил #ИнсонҲуқуқлари #ЎзбекистонОмбудсмани

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube


Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌿Омбудсман институтига 30 йил: Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати

📌 Тошкентда халқаро конференция старт олди!

Айни дамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг 30 йиллиги муносабати билан “Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати” мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.

🌍 Мазкур тадбир инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг тоза муҳитда яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлашга қаратилган.

Конференция Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Конрад Аденауер ҳамда Фридрих Эберт жамғармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

#Омбудсман30Йил #ИнсонҲуқуқлари #Экология

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube




27.02.2025 йил INTERNATIONAL HOTEL TASHKENT "Тоза ва барқарор атроф-муҳит- инсон хуқуқларини таъминлаш кафолати" мавзусида Омбудсман институти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишланган Халқаро конференция.


Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал dan repost
🩺Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сон Жазони ижро этиш колониясида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёллар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

300 нафарга яқин маҳкумалар қамраб олинган тиббий кўрикка акушер-гинеколог, онкогинеколог, маммолог, кардиолог, эндокринолог, педиатр, психиатр каби 10 нафарга яқин тор доирадаги шифокорлар гуруҳи жалб этилди.

❗️Тиббий кўрик 27 февралга қадар давом этади.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Рустам Камалов dan repost
⁉️Маҳкум ва маҳбуслар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат қилмоқда?

Тошкент вилоятидаги 13-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган бир маҳкум ёлғиз ва боқувчисиз қолган онасининг оғир аҳволидан хабар топгач, Омбудсманга мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва маҳалла масъул ходимлари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Натижада таъмирталаб, иситиш тизими эскирган уйда ёлғиз яшаётган маҳкумнинг онасига "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 7 миллион сўм ажратилди ва ҳозирда уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистондаги 2-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган икки нафар маҳбус оиласининг учрашувга келишга шароити йўқлигини билдириб, телефон орқали мулоқот қилиш учун ёрдам сўради. Омбудсман тегишли суд органларига илтимоснома киритиши натижасида маҳбуслар мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Тошкент вилоятидаги 21-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкума "Омбудсман қутиси" орқали мурожаат қилиб, ногиронлиги бўлган фарзандини парвариш қилаётган турмуш ўртоғи учун парвариш нафақаси белгиланишида амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси билан ўрганилиб, маҳкуманинг турмуш ўртоғига нафақа расмийлаштирилди.

https://ombudsman.uz/uz/news/2025/02/25/mahkum-va-mahbuslar-ombudsmanga-qanday-masalalarda-murojaat-qilmoqda


Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Омбудсман ва ёшлар учрашуви: ҳуқуқий билим ва ҳамкорлик имкониятлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Омбудсман ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова талабалар билан учрашиб, уларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди. Суҳбат давомида қийноқларнинг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда академияда "Омбудсман клуби"ни ташкил этишга келишиб олинди. Янги клуб аъзолари дарсдан сўнг Омбудсман институти мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаш, мурожаатларни ўрганиш ва қабул жараёнларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Бу талабаларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалий кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради.


📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube


Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔎Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди

Жорий ҳафтада Омбудсманнинг Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган ва Тошкент вилоятидаги минтақавий вакиллари томонидан бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди.

Тошкент вилоятидаги 13-сонли жазони ижро этиш колониясида сақланаётган маҳкум Омбудсманга ногиронлик аравачаси билан таъминлаш бўйича мурожаат қилган эди. Куни кеча ушбу муассасага амалга оширилган мониторинг ташрифи доирасида маҳкум билан учрашув ўтказилиб, унинг мурожаати жойида ҳал этилди.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Abira Xuseynova dan repost
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ялпи мажлисида Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти ҳақидаги маърузаси тингланиб, муҳокама қилинди. Унда Омбудсман котибияти ходимлари, шунингдек барча минтақавий вккиллар иштирок этишди.

13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.