Postlar filtri


Ҳаётинг ўз (қўл)ингда эмас, бироқ ўзинг ана шу ҳаёт ичидасан. Дахшаат!

© М. Светаева


Космик тезликда кўтарилиш кузатиляпти. Мисрликлар АПЛда анча кўзга ташланган, лекин Миср аҳолиси кам эмас. Го ҳужумга)


Минг йиллардан бери бизда бўлгандай ўрганиб қолганмиз. Картошка тарихи у қадар узоққа бормайди.


Адашмасам, 13-14 йил олдин Чорсуда карнайда баланд қилиб Сардор Раҳимхон ўқиган "Лайлакқор" шеъри қўйиларди. Умр шувиллаб ўтяпти, худди кеча бўлгандай бир пасда шунча вақт ўтибди.


Бунча тиниқ деб кўзларинг қамашмасин мени ойхоним шундай яркий олади 😁
Пойтахтимизда гюзал лайлакқор учқунлай бошлади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Жилам келди 🥹


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзи йилда 2-3 каттароқ даврада мажлисга бориб қоламан. Кейин яна раҳбарият ишларига аралашмайман деб қасамлар ичаётган мен:


Бугун ҳар ёзгани қўшиқ бўлган оташин шоир туғилган кун. Хуршид Даврон давримизнинг йирик адабиёт намояндаси. Адабий сайтида улкан илмий мерос тўплашга эришди. Шахсан мен У. Азим ва Х. Давронни бугунги адабиётнинг икки юксак чўққиси деб биламан.


АЁЛ, ҚАЙҒУ ВА МУҲАББАТ ҲАҚИДА

1. Аёл

У аёлнинг қўллари дағал,
У аёлнинг кўйлаги дағал.
Уни ҳар кун калтаклар эри,
Ҳар кун юзда кўкарар доғлар.

Кеча ногоҳ йўлнинг четида
Кўриб қолдим ўша аёлни:
У ҳидларди мен сезмай ўтган
Миттигина марварид гулни.

2. Қайғу

Латтани ҳўллар экан
Қотиб қолади,
Ерга эгиб бошини
Ўйга толади.

Ажин босган юзларида
Акс этар қайғу –
Кимни ўйлаб, кимни эслаб
Ғам чекади у?

3. Муҳаббат

— Мен севаман, — шивирлар аёл –
Кирларингни ювиб бераман.
Дазмоллайман кўйлакларингни
Сени қучган қўлларим билан.

Бир кун тонгда тўшакда ётиб,
Қулоғингга шивирласам, бас:
«Юрагимнинг остида кимдир
Худди сендек олмоқда нафас».

© Хуршид Давр
он


КЕРАК БЎЛСА...

Керак бўлса қилич учида
Яша, севгин сен Мажнун бўлиб!
Сариқ рангли гуллар ичида
Очил кейин қизил гул бўлиб!
Дилингдаги сўзни айт фақат,
Бахтли қилгин суйган аёлни.
Унга сен зар,тиллани эмас,
Инъом этгин ойни,шамолни.
Ўчингни ол ёвдан, зулматдан,
сотқинлардан, энг охир майдан.
Сон-саноқсиз тераклар аро
Энг бақувват чинорга айлан.
Атроф ёлғон билан тўлганда,
Ичга ютиб титроқ нолани
Чоллар соқов бўлиб қолганда,
Олқишла рост айтган болани!

© Хуршид Даврон.


Уларни отишди тонг палласида…
Отасин қўлини ушлаган гўдак
Милтиқларга қараб секин сўради,
Сўради: «Ўқ тегса оғрирми, дада?»

Унинг овозини босди гулдурак…

Баҳорда жарликни қоплар ўт-ўлан,
Ўтлар узра сузиб ўтар оқ булут
Ва шунда бир чечак аччиқ дард билан
Тинмасдан шивирлар: «Оғриркан, дада!»

Бу нола ҳеч қачон бўлмайди унут…

© Хуршид Давро
н


ҚОР ЁҒАЁТГАН ОҚШОМ

Қор ёғаётган оқшом
Шаҳарни кезсанг,
Ғира-шира кўчаларни кезсанг,
қўлларингни чўнтакка тиқиб,
Қор эса эриса лабларингда жим.

Ўйласанг, олисларда қолган кимнидир,
Шу қорни ўйласанг, қалбинг энтикса.
Айниқса, ўзинг севган қизни ўйласанг,
Айниқса, ўйласанг онангни…

Қор эса тинмаса,
Тинмаса қадаминг.
Ўзинг ҳам бир қор учқунидай
Сингиб кетсанг туннинг бағрига.

Кимгадир йўл берсанг, кимгадир салом,
Аммо ўзинг билмасанг буни.
Қор эса бўралаб ёғаверса жим,
Адашсанг-да, сезмасанг адашганингни…

© Хуршид Даврон


Рейд пайтида тунги клубда қўлга олинган вояга етмаган қизларга "Ўткан кунлар" ни совға қилган марказ энди маҳбуслар устида Бразилия тажрибасини ўтказмоқчи. Ташаббус яхши, лекин китобларни нега ўз ихтиёри билан танламаслиги керак?!




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижонда диний мазмунда қўшиқ қўйиб тадбир уюштирган боғча масъуллари ишдан олинибди. Эътиборимни тортгани булар орасида бир отасиз қизчанинг ўксингани бўлди. Тадбирда отаси ўрнига акаси қатнашган қизга унутилмас руҳий травма етказган аҳмоқлар тарбиячи-ю мудирасигача манқуртлар. Диний мазмундаги тарбиявий жараёнлар уйда ёки махсус рухсат этилган таълим муассасаларида берилади. Боғча таълим ташкилоти ҳисобланади, унда қайсидир камчилиги учун бола кўнгли ўксинмаслиги шарт.


Бугун.


Бўрининг доктор бўлгани ҳақида эртак...

Нелар бўлмас жаҳонда...
Ер гўё терс айланди –
Докторликка, ўрмонда,
Йиртқич Бўри сайланди.

Ана, қаранг,
Тиш қайраб
Ўтирар шум шифокор.
Йўлга боқар жовдираб,
Тезроқ келса деб бемор.

Келди инграб Қуёнвой,
Шалвираб динг қулоғи.
Қадамлари пойма-пой,
(Балки, тортмас оёғи).

— Қани, ўтир.
Хих-хих-хи…
Дардинг нима?
Айт, иним.
— Бўри оға,
Уч кунки –
Тинмай оғрир биқиним.

Бўри яқин ўтирди,
Доно билиб ўзини.
Биқин қолиб,
Текширди –
Қуённинг чап кўзини.

— Кечикамиз, дингқулоқ,
Кўрмасак тез чора гар.
Ошқозонинг сал чатоқ,
Буни… "грипп" дейдилар.

Биз табиблар бу дардни
Жуда яхши биламиз.
Дадилроқ бўл,
Сен мардни –
“Операция” қиламиз.

Қани, рози бўл шартта,
Кейин раҳмат айтасан.
Омон колсанг,
Албатта –
Уйга тирик қайтасан.

Диккайтириб думини,
Қочиб қолди тез Қуён.
Бечоранинг биқини
Оғримас шундан буён.

Кейин, оғриб томоғи,
Келди йиғлаб ёш Тўнғиз.
Ушлаб кўриб оёғин,
Бўри деди:
— Воҳ, эсиз!..

Томоқ оғриқ бошланар
Ўнг оёқнинг пойидан.
Кесиб олсак соз бўлар
Гўштликкина жойидан.

Бўри тайёр деб ўлжа,
Ютар экан сўлагин;
Фурсат пойлаб Тўнғизча
Ростлаб қолди жуфтагин.

Келди Тулки минғирлаб,
Тикан кириб қўлига.
(Бўри дер: "Бу бошқа гап!"
Учраб гўштнинг мўлига).

— Доктор, узр,
Келдим кеч…
Жуда чатоқ ишларим…
— Дард кўрмайсан энди ҳеч,
Омон бўлса тишларим!

— Кеча тунда узоқдан
Тинглаб ширин овозин,
Тутиб келдим қишлоқдан
Тул кампирнинг хўрозин.

Йўлда аблаҳ бўзтикан
Яралади қўлимни.
Азоби жа зўр экан,
Букчайтирди белимни.

"Шошмай тургин, муттаҳам!"
Дер Бўривой ичида.
— Кўз тегмасин,
Ўзинг ҳам –
Етилибсан-да жуда…

Мана сенга таблетка,
Бери кел-чи, жон ини.
… Шундай қилиб,
Бир четда
Бўри еди Тулкини.

Сўнгра очиб "Беморни –
Қабул қилиш дафтарин;
Силаб-сийпаб қорнини,
Ёзди ушбу гапларни:

"Қўлин тирнаб бўзтикан,
Тулки келди нотетик.
Аҳволи оғир экан,
Чора топмадик…
Едик!"

Кечга яқин кеккайиб,
Кириб келди қари Шер.
Бўри етти букчайиб,
"Хуш келибсиз, шоҳим!" дер.

Шер ҳарсиллаб,
Ўзини –
Креслога ташлади.
Чақчайтириб кўзини,
Дарғазаб сўз бошлади:

— Юрай десанг соғ, қувноқ,
Яхшилаб кўр, акаси.
Бир ҳафта-ки,
Сал йўқроқ
Иштаҳамнинг мазаси.

Бўри айтар:
— О, шоҳим,
Тортманг бунча дард ғамин.
Бунинг чораси осон,
Сизга керак витамин.

Табибдир етти пуштим,
Шундай уқтирар улар:
"Семиз, ҳайвоннинг гўшти
Витаминга бой бўлар".

Таъзим қилиб беморга,
У тугатгач гапини;
Боқиб семиз докторга,
Шер ялади лабини:

— Яхши эмас, ҳар ҳолда,
Мен витамин изласам.
Шоҳ бўлсам-у,
Шоқолдай –
Ўрмонда гиз-гизласам.

Қўлдан берсам имконни,
Сўнг юрарман армонда. –
Сендан семиз ҳайвонни
Топиш мушкул ўрмонда.

Қадрлайман мен ҳар чоқ
Табибларнинг сўзини…
Тотмоқчиман ҳозироқ
Витаминнинг тузини.

…Зўравонга жазо — шу,
Қасоскордир бу замин.
Аввал бўри эди у,
Энди бўлди витамин.

Лекин, гавжум ўрмонга
Табиб керакдир албат.
Давра қурди ҳайвонлар
Қилмоқ учун маслаҳат.

Барчага тенг бийронни
Танлайлик деб бу ишга,
Юбордилар Қуённи
Докторликка ўқишга.

© Анвар Обиджон


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.