АМАЛДОРНИНГ КАЙФИ
(ёхуд мажлисбозликнинг сабаби ҳақида)Мажлислар
ўзининг раҳбар эканлигини яна бир бор таъкидлаб қўйиш учунгина чақирилган мажбурий йиғилишдир.
Мажлиснинг
ноқулай вақтга: тонг саҳар, тушлик ёки кечқурун дам олиш пайтига чақирилиши – ходимнинг раҳбарга
қарам ва тобе эканлиги ва чорасизлигини яна бир бор эслатиб қўйиш учундир.
Мажлиснинг
узоқ вақт давом этиши – фақат ишдаги вазият эмас, балки
раҳбарнинг шахсий, оилавий муаммолари ҳам тўпланиб ичида зардобга айланганидан далолатдир. Раҳбар бу зардобни
стол муштлаб, ходимга бақириб чиқариб ташлаб енгил тортмагунча мажлис тамом бўлмайди.
Амалдорнинг мансаб курсисига ёпишиб олиши бу ундан келадиган даромад ёки обрў эмас – балки, мажлисда одамларни тик қўйиб, ерга қаратиб уларнинг ўзига қарам, тобе эканлигидан оладиган ҳузурдир.
Дунёдаги ҳеч қандай кайф бундай ҳузур ҳаловатнинг ўрнини боса олмаслигини амалдорларнинг фақат ўзлари билади холос...
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
@InformsUZB