🛡
#Машҳурлар_ҳаётидан 🇺🇸Америкалик
муҳандис ва
ихтирочи Уилям Кирк Инглиш,
компьютер сичқончасини яратишдаги роли билан танилган. У
Стэнфорд тадқиқот институтида (
SRI International) Дуглас Энгельбарт билан танишади ва айнан
Энгелбарт у яратган компьютер сичқончаси
ғоясини берган.
Унинг биринчи
сичқонча устидаги иши илк бор
1968 йилда барча замонавий қурилмалар учун стандартга айланган
фойдаланувчи ва
компьютер ўртасидаги
интуитив ўзаро алоқанинг муҳимлигини кўрсатди.
Кейинроқ у ўз сичқончасидаги
ғилдиракларни шарчага алмаштирган. Бундай сичқончалар
1990 йиллар охиригача долзарб бўлиб қолган.
Олимларнинг ўзлари қурилмани нега сичқонча деб аташганини эслай ҳам олишмаган. “Илк маърузамиз учун уни қандайдир аташимиз керак эди. “Тугмачали жигарранг қути” деган ном у учун аниқ тўғри келмасди”, деб айтган Инглиш.