Postlar filtri


Fotiha.Uz dan repost
ИХТИЛОФ ВА ФИТНА ҚИЛМАЙЛИК!
@Savollar_kanal

Ассалому алайкум. Эслатиб ўтамиз Рамазон Ҳайити 5-июнь Чоршанба куни. Эртага 4-июнь Сешанба куни 30-Рамазон рўзаси тутилади. Баъзи саҳифалар эртага Ҳайит деб эълон қилиб, фитнага ва ихтилофга сабаб бўлишяпти. Уларга эътибор бермасликни сўраб қоламиз. Мазкур саҳифа эгаларини эса инсофга чақириб қоламиз. Аллоҳ ҳақ йўлдан адаштирмасин.

Қадрли мусулмонлар.
Мана, муборак Рамазон ойининг тугашига ҳам саноқли соатлар қолди. Aллоҳ таоло бу ойда баҳолиқудрат қилинган ибодатларни ўз фазлу карами ила қабул қилиб, орттириб ажру мукофотлар берсин.
Ҳар йили такрорланганидек, бу йил ҳам ҳайит борасида ихтилоф арафасида турибмиз.
Маълумки, пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом "Ҳилолга қараб рўза тутинглар, ҳилолга қараб очинглар (ҳайит қилинглар)" деганлар. Уламолар ой кириши ва чиқишида янги туғилажак ҳилолга қараб иш тутиш вожиблигига умумий суратда ижмо қилганлар. Шундан сўнг кўпчилик уламолар ҳилолни кўришни кўз билан кўриш (хоҳ одам ўз кўзи билан, хоҳ ҳозирги замондаги тараққиёт сабабли замонавий кўриш ускуналари ёрдамида) эканини баён қилиб кетганлар. (Бу борада баъзи уламолар ойнинг астрономик йўли ва юриши орқали унинг қачон чиқишига қараб аниқласа бўлади, шунинг учун шунга қараб рўза тутса ва очса бўлади, деган фикрни ҳам билдиришган, лекин бу қавл заиф қавлдир).
Бинобарин, бир-икки киши ёки бир жамоат маълум юрт қозилигига ёки муфтиётига ҳилолни кўрганликларини айтиб гувоҳлик беришса, уларнинг гувоҳлиги олиниши ва шу бўйича рўза ёки ҳайит эълон қилиниши вожиб.
Аслида, ҳар бир юртдаги масъул уламолар кенгаши Пайғамбар алайҳиссаломнинг юқоридаги буйруқларини юзага келтириш учун шу масала учун махсус ҳайъат тузишлари, ҳайъатни шу ой кўриш иши бўйича масъул қилишлари вожиб эди. Бошқа камчиликлари қаторида улар бу ишни қилмай юрганлари учун ҳам Аллоҳ олдида жавобгар бўладилар.
Хўш, агар шаввол ҳилолини (ҳайитни) белгилашда биров ёки бир жамоат ой кўрганини айтса-ю, мутасаддилар уларнинг гапини қабул қилмаса нима бўлади? Бу масалада уламоларда ихтилоф бор. Аксар уламолар (ҳанафийлар, моликийлар, ҳанбалийлар) "ўша ҳилолни кўрганлар ҳам одамларга қўшилиб рўза тутади, чунки пайғамбар алайҳиссалом "Рўзангиз сизлар (ҳаммангиз) рўза тутадиган кун, фитрингиз (оғзингизнинг очиқ бўлиб ҳайит бўлиши) сизлар оғиз очадиган кундир" деганлар" дейдилар.
Модомики, шундай экан, ҳар бир юртда қайси кун ҳайит, деб эълон қилинган бўлса (гарчи шу кунни баъзилар ҳайит деб билмаса-да), ўша куни одамлар билан ҳайит намози ўқиб, ўйин-кулги қилиш, одамлардан ажраб чиқиб хилоф қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади (ўзи ҳақ деб билганида қаттиқ тургиси келса, рўза тутиб олса, ўзининг рўзалигини бошқаларга билдириб ўтирмасин, ёки аксинча, у оғзи очиқ бўлиб одамлар рўза бўлса, оғзи очиқлигини билдирмасин).
Аллоҳ таоло мусулмонлар ўртасида низо чиқариш ҳаромлигини, бирлашиш фарзлигини бир неча оятларда таъкидлади.
Уламолар гарчи киши ўз қавлида ҳақ томонда бўлса ҳам, мусулмонлар ўртасида хилоф чиқмаслиги учун ўша ҳақни ташлаши вожиблигини айтадилар. Чунки, бир муайян масаладаги вожибни қиламан, деб одамлар ўртасида ихтилоф қўзғалишига сабаб бўлиш дуруст эмас.
Мана, саҳобаларнинг катта фақиҳларидан бўлган ҳазрат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг тасарруфларига назар солинг. У зот Минода ҳажда намозни қаср қилиб ўқишни вожиб деб билар эдилар (бу аксар уламоларнинг қавли). Лекин ўша ерда имом тўлиқ қилиб ўқиганда индамай унга эргашдилар. Баъзилар "сиз қаср ўқилади, дер эдингизку?" дейишди. У киши "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида, Абу Бакр ва Умар орқаларида қаср ўқир эдик. Лекин хилоф чиқариш ёмон" дедилар. Ўзлари ҳақ бўлсалар-да, одамлар ўртаси бўлиниб кетишдан хавотир олиб ўша ҳақни ташладилар.
Шунинг учун, қадрли биродарлар, ҳар бир юртда мусулмонлар бир тану бир жон бўлишига ҳиссамизни қўшиб қолайлик, ўзимиз билмаган ҳолда, яхшиликни истаган ҳолда хилофга, бўлинишга сабаб бўлиб қолмайлик.
Аллоҳ таоло барчамиздан ибодатларимизни қабул қилсин, гуноҳларимизни кечирсин, даражаларимизни улуғ қилсин, қиёматда юзимизни ёруғ қилсин. Омин.

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ОГОҲЛАНТИРИНГ!
➡️ «Зикр аҳлидан сўранг» канали


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost


Islom.uz dan repost
Хушхабар: Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилди
👇
https://islom.uz/maqola/10996


Islom.uz dan repost
Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари!

Islom.uz иловаси IOS тизимли Iphoneлар учун янги версияни тақдим этади. Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz порталига оид маълумотлар оламига олиб киради.
Хусусан, мўмин-мусулмонлар учун намоз ва рўза тақвими, қибла йўналиши, масжидларга бориш йўлларини харитада кўрсатиш ва мақолаларни қидириш ҳамда мақолаларни сақлаб қўйиш шунингдек, offline ҳолатда ҳам сақланган мақолаларни ўқиш имконини беради.

https://itunes.apple.com/us/app/islom-uz-ilovasi/id1446170416#?platform=iphone




ISLOM.UZ ПОРТАЛИНИНГ ИЛОВАСИ

Азиз юртдошлар!
Сизга Islom.uz порталининг иловасида юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз, иловани янгиланганини маълум қиламиз.

Иловани қуйидаги линкдан янгилаб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.islom

Islom.uz портали таҳририяти




Islom.uz dan repost
Овқатланиш одоблари

@islomuz_kanal
👇
https://islom.uz/maqola/10133


Islom.uz dan repost
ISLOM.UZ ПОРТАЛИНИНГ iOS ТИЗИМИДАГИ ИЛОВАСИ

Азиз юртдошлар!

Сизга Islom.uz порталининг иловаси эндиликда iOS тизими учун ҳам чиқарилганини маълум қиламиз.

Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳамда islom.uz порталига оид маълумотлар оламига олиб киради.

Дастурдан мўмин-мусулмонлар учун кундалик ҳаётда зарур бўладиган намоз ва қибланинг йўналиши, islom.uz радиоси каби фойдали онлайн хизматлар ўрин олган.

Шунингдек, дастур ёрдамида islom.uz порталидаги барча сайтлардан – islom.uz, islam.uz, quron.uz, hadis.islom.uz, fiqh.uz, arabic.uz, madrasa.uz, masjid.uz, siyrat.uz, e-tarix.uz, muslimaat.uz, e-adabiyot.uz, tazkiya.uz каби сайтлардан олинган энг сўнгги янгилик ва маълумотлардан хабардор бўласиз.

«Islom.uz ilovasi» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий, диний-маърифий меросини чуқур ўрганиш ва ўргатишда Сизга энг яқин ёрдамчи бўлади, деган умиддамиз.

* «Islom.uz ilovasi» доимий равишда янгиланиб борилади. Сиз, азизларнинг таклиф ва мулоҳазаларингиз, албатта инобатга олинади. Уларни биз билан бўлишишни унутманг.

Иловани қуйидаги линкдан янгилаб олишингиз мумкин.

https://itunes.apple.com/us/app/islom-uz-ilovasi/id1446170416#?platform=iphone

Islom.uz портали таҳририяти




Islom.uz dan repost
​ISLOM.UZ ПОРТАЛИНИНГ ИЛОВАСИ ЯНГИЛАНДИ

Азиз юртдошлар!

Сизга Islom.uz порталининг иловаси янгиланганини маълум қиламиз.

Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳамда islom.uz порталига оид маълумотлар оламига олиб киради.

Дастурдан мўмин-мусулмонлар учун кундалик ҳаётда зарур бўладиган намоз ва рўза тақвими, қибланинг йўналиши, «Hilol-nashr» электрон кутубхонаси, «Зикр аҳлидан сўранг» савол-жавоблар дастури, «Ўзбекистон масжидлари» дастури, islom.uz радиоси каби фойдали онлайн хизматлар ўрин олган.

Шунингдек, дастур ёрдамида islom.uz порталидаги барча сайтлардан – islom.uz, islam.uz, quron.uz, hadis.islom.uz, fiqh.uz, arabic.uz, madrasa.uz, masjid.uz, siyrat.uz, e-tarix.uz, muslimaat.uz, savollar.islom.uz, info.islom.uz, e-adabiyot.uz, tazkiya.uz, tib.islom.uz каби сайтлардан олинган энг сўнгги янгилик ва маълумотлардан хабардор бўласиз.

«Islom portali» дастури Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий, диний-маърифий меросини чуқур ўрганиш ва ўргатишда Сизга энг яқин ёрдамчи бўлади, деган умиддамиз.

* Islom.uz портали иловаси доимий равишда янгиланиб борилади. Сиз, азизларнинг таклиф ва мулоҳазаларингиз, албатта инобатга олинади. Уларни биз билан бўлишишни унутманг.

Иловани қуйидаги линкдан янгилаб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.islom

Islom.uz портали таҳририяти

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

260

obunachilar
Kanal statistikasi