Postlar filtri


Ўтган куннинг баъзи воқиялари:

Guardian
: Украинанинг “Азов” миллатчи баталони кадрлар етишмаслиги шароитида инглиз тилида сўзлашувчи ёлланма аскарлардан иборат халқаро баталён яратиш орқали ўз сафларини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади нашир миллатчи баталён қўмондонига таяниб.

Der Spiegel: Украина учун янги миллиард долларлик "ёрдам" пакетини блоклади

Lidovky.cz: Киевнинг аҳмоқлиги. Зеленский Трампнинг энг яқин дўсти бўлишга интилади

РБК: АҚШ Россия энергетика секторига қарши энг кенг қамровли санкциялар жорий этилганини эълон қилди;

РИА Новости: Украина Россиядан Европага нефт транзитини тўхтатиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди;

Киев ҳали Россиядан Европага нефт транзитини тўхтатишни режалаштирмаяпти, бу Европа Иттифоқи билан ассоциация шартномасини бузади, деди Украина бош вазири Денис Шмихал.

CNN: Суди Трампни молиявий фирибгарликда айбдор деб топди, лекин ҳеч қандай жазо тайинламайди;

RT: Калифорния маъмурлари ўрмон ёнғинлари билан курашда 100 миллион доллардан кўпроқ маблағни тежашди. Пул, бошқа нарсалар қатори, жинсий озчиликларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланган. Шу билан бирга, ёнғиндан кўрилган зарар деярли 150 миллион долларгача ошди;


Махсус ҳарбий операция ҳудудидаги вазият

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги:

Украина қуролли кучлари бир ҳафта ичида 13370 кишини йўқотди, 91 нафар украина аскари таслим бўлди;

Бир ҳафта давомида Россия қўшинлари Украинадаги ҳарбий объектларга 28 та гуруҳ зарбаларини беришди;

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кун ичида Ростов, Курск, Воронеж, Брянск, Белгород вилоятлари, Краснодар ўлкаси ва Азов денгизи устидан 42 та Украина дронларини йўқ қилди ва тутиб олди;

#Geosiyosat25 #MHO25

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇹🇷Туркия курдларга қарши ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрибди.

Туркия Қуролли Кучлари Сурияда Курдистон Ишчи партиясига қарши эҳтимолий операция ўтказилиши муносабати билан жанговар ҳолатга келтирилди. Анқара Суриянинг янги ҳукуматидан курдларга қарши зарур чоралар кўришни талаб қилди.

Эндиликда Туркия воқеаларнинг ҳар қандай натижасига, шу жумладан, ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда, унинг Сурия билан чегарасидаги қўшинлари жанговар шайликка келтирилган.

7 январь куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Сурияда бўлиб турган Курдистон ишчи партияси аъзоларига ультиматум қўйилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, республика ҳукумати Курдистон Ишчи партияси вакилларидан қуролларини ташлаб, Сурия ҳудудини тарк этишни талаб қилган. Агар бу таклиф эътиборсиз қолдирилса, Анқара ҳарбий ҳаракатларни бошлаши мумкин.

Туркия президенти Эрдўған зарурат туғилганда "B" режасига мурожаат қилишини маълум қилди.

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇹🇷Туркия 🇮🇱Исроил учун асосий таҳдидга айланмоқда.

"Туркиянинг Усмонли империяси таъсирини қайтариб олишга интилиши Исроил билан зиддиятли муносабатларда кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкин,"

- дейилади Исроил ҳукумати томонидан тузилган Нагел қўмитасининг ҳисоботида.

Ҳисоботда айтилишича,
"Сурия таҳдиди Эрон таҳдидига қараганда хавфлироқ нарсага айланиши мумкин,"

чунки Анқара томонидан қўллаб-қувватланадиган кучлар минтақавий беқарорликни қўзғатиб, воситачи сифатида ҳаракат қилиши мумкин.

Нагел қўмитаси САХАЛ бошқа минтақавий таҳдидлар қаторида
"Туркиядан келадиган таҳдидларга қарши туришга"

тайёр бўлиши учун кейинги беш йил ичида Исроилнинг мудофаа бюджетини йилига 15 миллиард шекелгача оширишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Иордан дарёси водийси бўйлаб мустаҳкамланган "хавфсизлик тўсиғи" қурилиши режалаштирилган. Қайд этилишича, бу Иордания томонидан юзага келиши мумкин бўлган дипломатик оқибатларга қарамай, Исроилнинг мудофаа стратегиясида сезиларли силжиш бўлади.

Ғарбий йўналишдаги давлатлар - Исроил ва Туркия ўртасида геосиёсий манфаатлар тўқнашуви кузатилмоқда. Икки лойиҳанинг қарама-қаршилиги - "Буюк Исроил" ва "Янги Усмонли империяси." Исроил АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси, Туркия эса 1952 йилдан бери НАТОга аъзо.

Икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатлар бошланиб кетадими-йўқми, буни айтиш қийин, лекин улар ўз прокси кучларини ишга солишлари мумкин. Тел-Авив аллақачон АҚШ ҳомийлигида Сурия шимоли-шарқини назорат қилаётган суриялик курдларга қурол билан ёрдам бермоқда. Аммо Сурия минтақаси Туркия учун ҳам жуда муҳим, чунки у ерда нефть конларининг қарийб 70 фоизи ва қишлоқ хўжалиги учун унумдор ерлар мавжуд.
Бу ҳудудни назорат қилмасдан туриб, Суриянинг протуркей жангарилари назорати остидаги қисмини таъминлаш учун Туркия ўз бюджетидан маблағ сарфлашга мажбур бўлади. У эса бусиз ҳам яхши аҳволда эмас.

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇺🇿Ўзбекистон Олий суди тақиқланган онлайн ресурслар рўйхатини янгилади.

✔️📱Facebook ижтимоий тармоғида 203 та профиль ва материаллар;
✔️📱Telegram мессенжерида 713 та канал, гуруҳ ва материаллар;
✔️📱Instagram ижтимоий тармоғида 226 та профиллар;
✔️📱Youtube видео-хостингида 135 та канал ва турли видеолар;
✔️📱Odnoklassniki ижтимоий тармоғида 35 та профиль ва материаллар;
✔️📱Tik-tok'да 44 та профил;
✔️📱Интернет жахон ахборот тармоғидаги 13 та сайт ва алоҳида материаллар;
✔️ ва 20 та турли китоб, маъруза ва нашидалар.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддасига кўра, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этганлик учун – БҲМнинг икки юз баравари миқдорида жаримадан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси белгиланган.

Шунингдек, Жиноят кодекси 244-3-моддасига кўра, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатганлик учун БҲМнинг 100 баравари миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Тўлиқ рўйхатни ушбу ҳавола орқали юклаб олиш ва текшириш мумкин.
(Спойлер: Хавотир олманг, бу рўйхатда бизнинг каналимиз йўқ.😊)

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇷🇺Россиядаги барча мигрантлар биометрик маълумотларни топширади.

30 июндан бошлаб барча чет эл фуқаролари Россияга киришда бармоқ излари ва фотосуратини топширишлари керак бўлади.

Шунингдек, хорижликлар ўзларининг рақамли профилларини мустақил равишда RuID иловасида рўйхатдан ўтказишлари мумкин бўлади. Бу тажриба доирасида ишлаб чиқилаётган чет элликлар учун давлат хизматларининг аналогидир. Унда сиз Россияга ташрифингиз ҳақида хабар беришингиз ва мамлакат ҳудудида хизматлардан фойдаланишингиз, масалан, тиббий суғуртани расмийлаштиришингиз ёки ИИВга қабулга ёзилишингиз мумкин бўлади.

Бу хавфсизликни ошириш ва чет элликлар ҳаракатини назорат қилиш мақсадида амалга оширилди.

Манба


✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇧🇷Индонезия БРИКСнинг тўлақонли аъзоси бўлди.

Бу давлат аҳоли сони бўйича жаҳонда 4-ўринда (277 млн. дан ортиқ) ва иқтисодиёти бўйича 8-ўринда туради.

Аввалроқ Индонезия Ташқи ишлар вазирлиги Глобал Жануб мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожланаётган мамлакатларнинг умумий манфаатларини илгари суришда БРИКСнинг ролини қайд этган эди.

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇦🇿Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 🇦🇲Арманистонни фашизмда айблади.

Мустақил Арманистон давлати моҳиятан фашистик давлатдир.
Биз шундай фашист давлатига қўшни бўлиб турибмиз, фашизм хавфи йўқолмайди. Шунинг учун фашизм йўқ қилиниши керак. Уни Арманистон раҳбарияти йўқ қилмаса, биз қиламиз.

Манба

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇺🇸Трамп Фаластин аҳолисига "дўзах яратиш" билан ваъда қилмоқда.

"Агар мен АҚШ президенти лавозимини эгаллагунга қадар ҲАМАС барча исроиллик гаровга олинганларни қўйиб юбормаса, Яқин Шарқда дўзах бошланади ва ҳаммага ёмон бўлади!"


Манба


✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇺🇸Трамп Гренландияни ва Панама каналини босиб олишни хоҳлайди.

"Панама канали ҳарбий ва иқтисодий хавфсизлигимиз учун муҳимдир Дания эса эркин дунёни, шу жумладан Россия ва Хитой кемаларидан ҳимоя қилиш учун АҚШга Гренландияни бериши шарт."


Трамп журналистларга берган жавобида ушбу мақсадларга эришиш учун ҳарбий куч ишлатмаслик ҳақида кафолат беришдан бош тортди.

Манба


✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇸 Трамп: "Мен россияларнинг хавотирларини тушунаман, НАТОдаги Украина улар учун катта хавфдир."

Трампнинг фикрича, Украинадаги уруш Байденнинг лаёқатсизлиги туфайли бошланди, ўшанда у Украина НАТОга кириши мумкинлигини айтди.

Манба

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


Журналист Юрий Подоляк 07.01.25. Холатига Россияни МҲО бўйича қисқа:

Болшая Новоселка йўналиши: (Харитадаги кўк халқа) 1-Харита

Ҳатто душман ҳам унинг узоқ вақт қолмаганини тушунади. Деярли барча тайёргарлик ҳаракатлари ва (Болшое Новосёловка) гарнизонни блокировка қилиш аллақачон амалга оширилган ва Кураховонинг қулаши Россия Қуролли Кучлари кучларини бошқа йўналишларга чиқаришни назарда тутади.

Бизнинг қайта гуруҳланишимиз ҳали тугамади, лекин тез орада бу эрда фронт сезиларли даражада жонланади.

Кураховский йўналиши: (Харитадаги яшил халқа) 2-3 харита

Шундай қилиб, кеча бизнинг бўлинмаларимиз шаҳарнинг қолган саноат ҳудудини тезда тозалашди. Шу пайтгача қаттиқ курашган душман бўлинмалари баъзилари чиқиб кетишга муваффақ бўлишди, баъзилари эса йўқ ... ҳаммаси шундай бўлди, аммо натижа нима бўлгандаям ажойиб.

Шаҳарни эгаллаб олган иккита бригадамиз (ва бунда уларга ёрдам берган бўлинмалар) қисқа дам олиш ва кучайтиришдан сўнг яна фронтда бўлишади. Аммо шаҳарни ушлаб душман бўлинмалари, эҳтимол, тўлиқ таркибда бўлмаган холда (УҚК кўплаб бўлинмалари учун штат даражаси ҳозирда 25-30% ни ташкил қилади ва бу ҳақда Украина манбаларининг ўзи ёзади) жанг қилишни давом эттиради.

Шу билан бирга, 114-бригада дам олиб, сафларини тўлдиргандан сўнг ва Шевченко ва Петропавловка аҳоли пункти озод қилинганидан кейин яна ҳужум қилиш тезлигини оширмоқда, Андреевканинг чеккасига яқинлашмоқда.

Бундан ташқари, УҚКни 79-бригадаси қолдиқлари аллақачон Сухие Яли дарёсининг қуйи оқимини ушлаб туриш жуда қийин бўлганлиги ва ротация сўраши ҳақида том маънода нола қилмоқда. Акс ҳолда, Улаклы ахоли пункти худудидаги чўнтакнинг оғзини ушлаб туришга кафолат бермайди. Шарқдан эса бу чизиққа ҳужумимиз кучаймоқда.

Дачноеда Украина Қуролли Кучлари учун вазият энди анча мураккаблашди. Шу жумладан 114-бригаданинг шимолдаги бўлинмалари Волчя дарёсининг баланд шимолий қирғоғидаги душман қўрғонларини эгаллаб олганлиги сабабли Запорож-Курахове автомобил йўли бўйлаб ишлайди (УҚКга зарба беришади), бу улар учун ягона ҳаёт чизиғи ҳисобланади.

Покровск йўналиши: (Харитада қизил халқа) 4-5 Харита

Нега энди биз ҳам, душман ҳам яқинда ҳеч кимни қизиқтирмаган Нововасилевка, Солёное, Успеновка ва Волчени ушлаб туриши учун, иккинчиси эса уларни эгаллаши учун тўлиқ маънода тўда-тўда заҳираларни юбораётганимизни тушуниш учун. Бугун Украина Қуролли Кучлари муҳандислари томонидан қурилган мудофаа чизиқлари харитасига қаранг.

Кўриб турганимиздек, улар жуда кўп ҳимоя чизиғини қазишган. Аммо унда битта заиф нуқта бор. Ва бу жой юқорида кўрсатилган ҳудудда жойлашган.

Айнан у ҳимоя чизиғларини улаган ва у нафақат асосий балки супер асосийдир. Айнан шунинг учун уни Украина Қуролли Кучлари назоратига қайтариш учун душман қўмондонлиги аллақачон бу ерда бир нечта баталонни қирғин қилган. Ва худди шу харитада кўриб турганимиздек, агар биз Удачное ва Котлинони эгаллашга муваффақ бўлсак (ва булар захираларни тўплаш учун жуда яхши нуқталар), унда нароқ Украина Қуролли Кучлари учун очиқ майдон, унда бўлса Покровск агломерациясини ғарбдан осонгина қоплашимиз мумкин.

Торетск йўналиши... (Харитадаги оқ халқа) 6-Харита

Кеча, айниқса, Торецкни ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмларини босиб олганимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бўлди.

УҚК Торетская ёки Марказий кони каби бир нечта боғланиш нуқталари яратади ва буларни орасини дронлар б/н назорат қилади. Агар РҚК бирон бир бинони эгалласа мобил хужум грухларини РҚК жойлашиб олгунча чиқариб юбориш учун жўнатади, агар эплолмаса руслар силжишни чизади.

Бир мунча вақт давомида бу схема яхши ишлади ва шаҳарнинг бир қисмини нисбатан кичик кучлар билан ушлаб туришга имкон берди. Аммо сўнгги кунларда биз тактикани ўзгартирдик ва кулранг зонага бир жойда эмас, бир вақтнинг ўзида кўп жойларда кириб кела бошладик. Ва душманнинг тактикаси ишламай қолди.

Ҳа, баъзида у қарши ҳужумлар орқали бизни қаердандир чиқариб юборади, лекин умуман олганда, у энди олдинги чизиқни ушлаб тура олмайди.

Келинг, қўллармизни мушт қилиб (ўзимизни дадил тутамиз) ва йигитлар учун дуо қилайли

#yurasumyMHO24

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


Турон Экпресс dan repost
📰 Ўтган куннинг баъзи янгиликлари

▫️ Франция Мудофаа вазирлиги Францияда тайёргарликдан ўтаётган "ўнлаб" украиналик аскарларнинг ҳали Франция ҳудудида бўлган вақтда дезертирлик қилишган - Agence France-Presse

▫️ НАТО 2028-2029 йилларда Россиядан "ҳужум" кутмоқда - Hensoldt Германия мудофаа концерни раҳбари Оливер Дерре

▫️ Европа Комиссияси 7 январга мўлжалланган Украина орқали газ транзити бўйича музокараларни уларда Украина томони вакиллари бўлмаслиги сабабли бекор қилди – Словакия ҳукумати идорас

▫️ Шимолий Корея 2025 йилда Блинкеннинг Сеулга ташрифи чоғида Япон денгизи томон биринчи баллистик ракета учирди -  Associated Press

▫️Россия армияси Донбассдаги Курахово шаҳрини назорат остига олди – Россия Мудофаа вазирлиги

▫️ АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти бир баррел учун 60 доллардан юқори нархда сотилган нефт ташувчи танкерларга қарши Россияга қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда - Reuters

▫️ 5 январ куни Украина қуролли кучлари Запороже атом электр станциясига зарба берувчи дронлар билан ҳужум қилишга уринди. Россия ҳаво мудофааси барча дронларни уриб туширди - Россия Мудофаа вазирлиги

▫️ Янги ҳокимият остида Германиянинг Сурияга ёрдами аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга боғлиқ. Европа Иттифоқи пулни "исломий тузилмаларга" йўналтирмайди - Бербок

▫️ Венгрияни Суриядаги элчихонасини қайта очди - Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сиярто

▫️ Россия қўшинлари Донецк Ҳалқ Республикасидаги Даченское қишлоғини озод қилишди - Россия Мудофаа вазирлиги

▫️ АҚШ янги ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун Сурияга ёрдам чекловларини енгиллаштиради - Wall Street Journal

▫️ Украина Қуролли кучларини Курск йўналишида ёриб ўтишга уриниш тўхтатилди, Бердин яқинида УҚКни асосий кучлари йўқ қилинди – Россия Мудофаа вазирлиги

▫️ Россия билан кенг қамровли стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим мудофаа ва хавфсизлик масалаларини ўз ичига олади – Эрон ТИВ

▫️ АҚШ Давлат департаменти Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужумини расман қўллаб-қувватлади – Энтони Блинкен АҚШ Давлат котибига таянаиб The Independent

▫️ Хитойнинг 6-авлод қирувчи учоғи Lockheed Martin акцияларини нархини туширди - Military Watch Magazine

▫️ Эстония, Латвия, Литва ва Полша энергия тармоқларини дронлардан ҳимоя қилиш учун 600 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлайди – Эстония Миллий Телевиденяси.

▫️ Европа ўзининг газ захираларини сўнгги етти йилга қараганда тезроқ ишлатмоқда – манбаларга таяниб Bloomberg

▫️ Макрон Украинани урушни тугатиш учун "ҳудудий масалалар бўйича реал муҳокамалар" ўтказишга чақирди - Francetvinfo

▫️ Туркия ва Иордания Суриянинг янги ҳукуматларини инклюзив ҳукумат яратиш ва барқарорликни таъминлашда қўллаб-қувватлашга келишиб олди – Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан

▫️ АҚШ яқинда Ҳиндистон билан фуқаролик ядровий ҳамкорликдаги тўсиқларни олиб ташлайди - Салливан

▫️ Қўшма Штатлар ва бир қатор Ғарб давлатлари Туркияга душмани бўлган Курдистон Ишчилар партияси (Туркияда тақиқланган) ва унинг Суриядаги бўлинмаларини ҳимоя қилиб, ёлғон сиёсат олиб бормоқда - Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан

▫️ Франция яна Озарбайжонни мамлакатнинг хориждаги ҳудудларини, хусусан Янги Каледонияни “беқарорлаштиришда” айблади – Спутник

▫️ Трюдо Канада Либерал партияси раислигидан кетишини, аммо либералларнинг янги раҳбари сайлангандан кейингина истеъфога чиқишини айтди - баёнот

▫️ Ўз тасаввурида Эстония уруш асирларини айирбошлаш учун олмоқда ва бунинг учун қамоқхоналар тайёрламоқда – Спутник

▫️ Россия 5 январ куни Запорожя АEСга қилинган ҳужумга МАГАТE раҳбариятидан объектив баҳо ва аниқ муносабатни кутмоқда - Захарова

▫️Украина Ғарбий Германия модели бўйича ҳудудлардан воз кечиб, НАТОга аъзо бўлишга тайёр - Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Сергей Лешченко

🔸 Турон Экспресс 🔸


🆕 Ўтган куннинг баъзи хабарлари.

✔️ Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин россияликларни яқинлашиб келаётган Рождество байрами билан табриклади. Табрикнома матни Кремл сайтида эълон қилинган

✔️ Доналд Трамп Жо Байден президентлик ҳокимиятини топширишни кечиктираётганини эълон қилди.

Унинг аниқлик киритишича, амалдаги давлат раҳбари бу жараённи кечиктириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу ҳақда Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

✔️ Рада депутати Путин футболкаси туфайли эфирдан олиб ташланди

Евробирдамликдан халқ депутати Алексей Гончаренко 6 январ куни Телеграмда Туркиянинг TRT World телеканали уни жонли эфирга қўшишни бекор қилгани ҳақида хабар берди. Сабаби, халқ депутатининг сўзларига кўра, у эфирга "Россия босқинчи давлатининг ноқонуний президенти Владимир Путин террорчи" деган ёзувли кийиб олган фудболка туфайли

✔️ Зеленскийнинг кечки мурожаатида: Россия Курск вилоятида 38 мингдан ортиқ аскарини йўқотди

✔️ "Уларнинг барчаси ўлади": Курск вилоятидаги қарши ҳужум Украина Қуролли кучларига ва Зеленскийга қимматга тушади, бу ҳақда ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

✔️ Россия Буюк Британиянинг бурни остидан бебаҳо литий конини олиб кетишди

Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов Буюк Британиянинг Донецк Ҳалқ Республикасининг ғарбий қисмида энг йирик литий конини ўзлаштириш режаларига дам беришди деб айти.

Куни кеча Россия армияси Донецк халқ республикаси ҳудудидаги Шевченко ахоли пунктини озод қилди. Шевченко яқинида Европадаги энг йирик Шевченко литий кони жойлашган

✔️ Ҳусийлар АҚШнинг самолёт ташувчи кемасига зарба беришди

Яманнинг ракета ва учувчисиз тизим кучлари қўшма ҳарбий операция ўтказиб, Қизил денгиз шимолидаги АҚШнинг USS Harry Truman авиаташувчи кемасига иккита қанотли ракета ва тўртта учувчисиз учоғи билан ҳужум қилди”, — деди ҳаракат матбуот котиби, ҳутийларга тегишли Al Masirah телеканали орқали.

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


☀️ Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити бир неча баробар ошди – бу чегара эмас

Агар ўтган йили Қозоғистон орқали Россиядан Ўзбекистонга 1,28 миллиард куб метр газ етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг 8 ойида бу кўрсаткич бир неча баробар ошиб, 3 миллиард 470 миллион куб метрни ташкил этди. Режа бўйича 2026 йилгача 11 миллиард куб метга етказиш.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий газ компанияси QazaqGaz бошқаруви раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари Акан Айдин маълум қилди, унинг сўзлари ОАВ томонидан эълон қилинди.

Шу мақсадда газ ташиш ҳажмини 6 миллиард куб метрга етказиш мақсадида жорий режимда параллел равишда таъмирлаш ишлари аллақачон олиб борилмоқда.

Бироқ, йилига 11 миллиард кубометрда тўхташ режалаштирилмаган. Узоқ муддатли истиқболда йилига 22 миллиард куб метргача етказиш.

QazaqGaz компанияси Бухоро-Урал йўналишидаги транзит салоҳиятини уч баробар оширишни режалаштирмоқда. Ушбу магистрал газ қувури 1965 йилда қурилган. Айни пайтда у орқали 0,5 миллиард кубометр ўтмоқда, 1,5 млярд кубометрга еткариш кутилмоқда. Россиядан Қирғизистонга эса 1,5 миллиардга кўтарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказиб бериш 2023-йил 7-октабрдан бошланган. Етказиб беришнинг бошланиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи чоғида берилди.

Ва, албатта, етказиб беришни кўпайтиришни режалаштираётган нафақат Қозоғистон эмас. Ўзбекистон ва Россия ҳам ҳамкорликни давом эттириш ва Россия гази транзитини ошириш ниятида.

Айтганча, жорий йил бошида Қозоғистон етказиб бериш ҳажмини 3,8 миллиард куб метргача оширишни режалаштиргани хабар қилинган эди. Кўриб турганингиздек, бу кўрсаткичга деярли эришилди.

Манба - https://t.me/news_asia_east/10521

#Uzbekistan_Russia

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🇷🇺 🇹🇯 “Хориждаги рус ўқитувчиси” лойиҳаси Тожикистонда ўзини яхши кўрсатди

🇹🇯Республикада бундан ҳам кўпроқ ўқитувчиларни 📔 таклиф қилиш зарурати бор. Бу ҳақда 🇷🇺 “Россотрудничество”нинг Тожикистондаги 📫 ваколатхонаси раҳбари Андрей Патрушев 📰 “ТАСС”га берган интервюсида маълум қилди.

“Лойиҳа 2017 йилдан бери амалга оширилмоқда ва Тожикистон уни бошлаган давлатга айланди, бу лойиҳа ўзини жуда яхши исботлади, шунинг учун у ўсиш динамикасини кўрсатмоқда: йилдан йилга Тожикистонга кўпроқ ўқитувчилар келмоқда, ҳозир бўлса 110 дан ортиқ ўқитувчи.
Тожикистон мактаблари ва таълим тизими раҳбарларининг фикр-мулоҳазаларидан эшитганимиздек, эҳтиёж бир неча баробар кўп, яна кўплаб ўқитувчиларни қабул қилиш истаги бор. Албатта, бундай ўқитувчиларга чекка туманларда ҳам эҳтиёж бор”.
- деди Патрушев.

Унинг қўшимча ➕ қилишича, лойиҳа бутун мамлакатни 🇹🇯 қамраб олади, ўқитувчиларни муайян минтақага юбориш зарурати Тожикистон 🎓 Таълим ва ⚛️ фан вазирлиги томонидан белгиланади.

#CentralAsia25

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek


🎓 O‘zbekistonda jahon darajasidagi energetiklar tayyorlanishi boshlanadi

«MISIS» universiteti Olmaliq filiali «Elektr energetikasi va elektrotexnika» yo‘nalishi bo‘yicha ta’lim berish uchun litsenziya oldi. Litsenziya olish jarayoni bir yildan ortiq vaqt talab etadi va bir qator vazifalarni o‘z ichiga oladi: kampusda sharoit yaratishdan tortib, professor-o‘qituvchilar tarkibini tayyorlashgacha.

Talabalar qabuli 2025 yildan boshlanadi.

👨‍👩‍👧‍👦 Filial negizida magistrlik dasturlarini o‘z ichiga olgan Ilg‘or muhandislik maktabi (IMM) ham tashkil etiladi. Filial 2018 yildan beri faoliyat yuritib kelmoqda va allaqachon konchilik, metallurgiya va avtomatlashtirish sohasida mutaxassislar tayyorlamoqda.

Manba

✔️ Обуна бўлинг:
📱InfoDefense
📱InfoDefenseOʻzbek

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.