Zafarbek Solijonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шу кунларда Фарғонага Президент ташрифи бўлиши керак эди. Аввалига журналист муаммоси, энди эса Сўх. Видеода Бош вазир Арипов Сўх халқини тинчлантиряпти. Халқ эса Фарғона ҳокими "Ғаниев ишдан кетсин" деб талаб қиляпти. Ғаниев вилоят ҳокими бўлганидан кейин чегарадош, анклав ҳудудларга алоҳида эътибор қаратиши лозим эди. Уларда анча муаммолар йиғилиб қолибди.
Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бу масалада ишининг устаси ҳисобланади. Кўпчилик танқид қилаётган Андижон ҳокими Абдураҳмонов Ўш ҳокими билан "ошна". Ҳамкорликни ҳам зўр йўлга қўйган. Тадбирлар бўлса, ҳокимлар бир-бирини доим чақириб туради. Бу халқ учун ҳам яхши. Чегараларда низо аввалгиларга нисбатан анча камайган.
Лекин видеодаги кишининг Президентнинг оёқ кийимини ҳам ялайман деган гапи умуман ёқмади. Маддоҳлик зулмга етаклайди. Давлат раҳбарини ёқтирсанг, бефарқ бўлма, ҳуқуқларингни талаб қил, солиқларни ўз вақтида тўла.
Видео - Водий бозор
Kаналга уланинг:👇👇👇
https://t.me/zafarbek_solijonov