Ўзбекистон Малайзия билан инновацион ривожлантириш бўйича шерикликни янада кучайтирадиДавлатимиз раҳбари айни кунларда Малайзияда бўлиб турибди. Президентимиз бугун Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Малайзия Бош вазирининг ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга катта суръат бағишлади. Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқалар фаоллашди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони эса ошиб бормоқда.
Ўтган йили Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди, Ишбилармонлар кенгаши тузилиб, қатор йирик бизнес форумлари ташкил этилди.
Етакчилар 2025-2026 йилларни Ўзбекистон-Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олдилар.
Давлат раҳбарлари ўртасидаги самарали мулоқот доирасида муҳокама этилган масалалар мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатлар ўртасида инвестициялар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади.
@a_xaitov